loader
Foto

Саудия шаҳзодаси Трампнинг сўзларига жавоб берди

«Қирол, биз сени ҳимоя қиляпмиз, сен бизсиз икки ҳафтага ҳам бормаган бўлардинг. Сен ҳарбийлар учун тўлашинг керак, пул тўлашинг керак», – деди АҚШ президенти. Bloomberg га берган интервьюда шаҳзода Муҳаммад Трампнинг Садия Арабистони АҚШга қарам эканлиги ҳақидаги сўзларига жиддий эътироз билдирди. «Президент Обама (Трампдан олдинги президент) саккиз йил давомида бизнинг – нафақат Саудия Арабистонининг, балки бутун Яқин Шарқнинг манффатларига қарши ишлади. Гарчи АҚШ бизнинг кун тартибимизга қарши ишлаган бўлсада, биз ўз манфатларимизни ҳимоя қила олдик», - деди Муҳаммад Ал Сауд.

Унинг сўзларига қараганда, Саудия Арабистонига кимдир таҳдид сола бошлаши учун камида икки минг йил ўтиши керак. Бундан ташқари, МБС Трампнинг қиролга қўйган қироллик хавфсизлигини таъминлаш учун пул тўлаш ҳақидаги талабини танқид қилди. «Биз хавфсизлик учун ҳеч нарса тўламаймиз. АҚШ етказиб берган барча қуроллар учун тўлаб бўлинган, у бизга текинга тушмаган деб ҳисоблаймиз. Саудия Арабистони ва Қўшма Штатлар ўртасида алоқалар ўрнатилган пайтдан бошлаб биз ҳаммаси учун тўлаб қўйганмиз», – таъкидлади валиаҳд шаҳзода.