loader
Foto

Al Arabiya: Россия Саудия Арабистонида ҳарбий база жойлаштириши мумкин

Телеканалнинг хабар беришича, Саудия Арабистонининг жавоб чоралари АҚШ иқтисодиётга «қақшатқич зарба беради». Бошқа чоралар орасида - Саудия Арабистони қироллигининг нефть нархининг баррелига 200 долларгача кўтарилиб кетишига олиб келиши мумкин бўлган белгиланган ҳажмда нефть қазиб чиқаришдан бош тортиши, Россия ва Хитой фойдасига америкадан қурол-яроғ сотиб олишнинг рад қилиниши, АҚШ учун террор таҳдидини сезиларли даражада ошириши мумкин бўлган террорчилар ҳақида ахборот алмашиниш бўйича алоқаларнинг тўхтатиб қўйилиши ва ҳ.к.ни келтириб ўтиш мумкин. Саудия Арабистони шимолий-ғарбий қисмидаги Табукда Россия ҳарбий базасини ташкил қилиш эса ҳақиқий «шов-шув» бўлиши қайд этилмоқда. Эслатиб ўтамиз, Жамол Хашукджи 2 октябрь куни йўқолиб қолган. Туркия ҳукумати у Саудиянинг бош консулхонаси ҳудудида ўлдирилган деб шубҳа билдирмоқда.