Қайд этилишича, марҳум журналист консулхона ичидаа қийноққа солинган. Сўроқ пайтида унинг бармоқлари узилган, танаси бўлакланган ва сўнг боши танасидан жудо қилинган. Ушбу жараёнда Саудия Арабистонининг Туркиядаги элчиси Муҳаммад Иброҳим Утайбий ҳам иштирок этган. Аудиоёзувда унинг овози ҳам бор.
Ушбу ҳодисан сўнг Утайби Саудия Арабистонига учиб кетган. Шунингдек, журналист ўлдирилганидан сўнг, унинг жасади бўлакларга бўлиниб, консулхона ҳудудига яшириб қўйилган.
Марҳум журналист Жамол Хашукджи Саудия Арабистони ҳукуматини қаттиқ танқид қилган эди. 2 октябрь куни у консулхонага ҳужжатларини расмийлаштириш учун кирган ва қайтиб чиқмаган.
Ташқарида уни қаллиғи кутиб турган эди. Консулхонага киришдан аввал Жамол Хашукджи унга ўз телефонини берган. Унинг қўлида эса Apple Watch соати бўлиб, айнан шу соат овозларни ёзиб олган ва уни телефонга узатган. Ушбу ёзув туфайли ҳодиса қандай бўлгани ойдинлашди.
Саудия Арабистони ҳукумати ҳозирга қадар журналистнинг ўлдирилганини тан олмаган, бироқ турк полициясига консулхона биносини кўздан кечиришга рухсат берган.