Олдинги ўқув дастурида Усмонийлар империяси (Усмонийлар халифалиги) мавзуси етарли даражада тўғри ўргатилган бўлса-да, бошланғич мактаб ўқувчилари учун янги ўқув дастури энди "оккупация", жиноятлар ва кейинги қулаш ҳақида ўқитади.
Саудия дарсликларининг Усмонийлар ҳукмронлигига тааллуқли деб айтадиган жиноятларидан орасида "Биринчи ва иккинчи Саудия давлатларига қарши кураш; қирол Абдулазизга қарши баъзи маҳаллий етакчиларни қўллаб-қувватлаш; Дирия ва атрофдаги шаҳарларнинг, Захрон ва Асирнинг кўп жойлари вайрон бўлиши, Саудия биринчи давлатининг сўнгги имоми Имом Абдуллоҳ ибн Сауднинг қийноққа солиниши ва унинг Истанбулда қатл этилиши” айтиб ўтилади.
Ўқув дастурида Усмонийлар ҳукумати ярим орол арабларини ажратишда айбланади: “Усмонийлар маъмурий тузуми остида бўлган араб ерлари камида 15 та вилоятга бўлинган ва ҳар бир вилоят губернатор томонидан бошқарилган. Режим шунингдек, бу вилоятларга катта даромад қолдирмасдан, Усмонийлар давлатига ва унинг султонларига хизмат қилиш учун пул йиғиб, аҳоли ва экинларга, шунингдек ерларга, товарларга ва хизматларга кўп миқдордаги солиқларни солишга ҳаракат қилди". Усмонийлар, янги дастурда айтилганидек, биринчи навбатда, "бўлиб ташла ва бошқар" сиёсатига асосланиб, "сиёсий ҳукмронликни кучайтириб ва низо уруғини сочиб, Арабистон ярим оролининг бирлашишига йўл қўймаслик учун, Миср ва Левантадан моҳир уста ва қурувчиларни Истанбулга жалб қилишган, давлат аскарлари ва давлатни ҳимоя қилиш учун қалъалар ва фортлар қуришган, шунингдек, бу мамлакатларда беқарорликни кучайтирган, бу мамлакатлада ва муқаддас ойларга зиёрат қилиш йўналишларида хавфсизликни йўқ қилган"
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Саудияликлар томонидан Усмоний империясини бундай бадном қиладиган диффамация Саудияда миллатчилик туйғуси кучайганлиги ва сўнгги йилларда қиролликда ҳукмронлик қилган туркларга қарши кучли кайфиятни англатади. Бундан ташқари, ҳамма айбни унга тўнкашга одатланган Муҳаммад бин Салмоннинггина иши эмас. Йўқ, саудияликлар шунчаки бошқа миллий давлатларидаги ҳукмронлик қиладиган миллийлик туйғусига эга.
Бошқа бир миллий давлат – Туркия билан низо эса бу жараёнга хизмат қилади, холос.