loader
Foto

Татаристонда 20 минг бола Ислом асослари курсларига йўл олди

Талабалар араб ёзувини, ислом асосларини, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётини ўрганади, намоз қилиш қоидалари ва одоб-ахлоқ бўйича машғулотлар тинглайди.

Ўтган дам олиш кунлари Рыбнослободск ва Мамадыш мухтасибатлари Марказий масжидларида болалар курслари очилди. Ёш тингловчилар зарур адабиётлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминланди.

Болаларга таълим беришда ТР ДУМ билан биргаликда «Ёшлар қишлоғи» лойиҳаси доирасида Россия Ислом институтининг 13 нафар талабаси иштирок этмоқда. Ёшлар Татаристон мухтасибатларига ташриф буюриб, дарс бермоқдалар, шунингдек, қизиқарли машғулотлар ва ўйинлар ўтказмоқдалар.