loader
Foto

Алкоголь аралашган дориларнинг ҳукми

Чунки узум ва хурмодан бошқа нарсалардан олинган ичимликлар Абу Ҳанийфа ва Абу Юсуфнинг наздларида маст қилмайдиган даражага етмаган бўлса, ҳалол бўлаверади. Хусусан, сақланиш ва даволаниш мақсадида бўлса. Ҳозирги кунда дориларга қўшилаётган кўпгина алкоголь моддаларнинг ҳеч бири на узумдан ва на хурмодан қилинмайди.  

 Улар сульфатдан, гугуртдан, асалдан, димс (асалнинг мусулласи), донлардан, буғдойдан, арпадан, жавдардан ва бошқа нарсалардан олинади. Лекин узум ва хурмодан олинадигани йўқ.

Агар ишлатилаётган ва дориларга қўшилаётган алкоголь моддалар узум ва хурмодан бошқа нарсадан олинган бўлса Абу Ҳанийфа ва Абу Юсуф роҳимаҳумаллоҳларнинг мазҳаби бўйича маст қиладиган чегарага етмаса, уни танаввул қилиш жоиз. Икковларининг қовлларини олиб, шифоланиш мақсадида жоиз, деган ҳукмни чиқариш керак бўлади.

Аммо ҳалиги дорига қўшилаётган алкоголь моддалар узумдан ёки хурмодан олинган бўлса, уни ишлатиш жоиз эмас. Фақат бир ҳолатдагина жоиз бўлади, у ҳам бўлса, бир адолатли табиб, шундан бошқа даво йўқ, деб айтса. Чунки, ҳаром нарса билан даволаниш Ҳанафий мазҳабида мана шу ҳолатдагина дуруст бўлади.

Шофеъийларнинг мазҳабига келадиган бўлсак, уларнинг наздларида ҳаром ичимликни даво учун ишлатишликка ҳеч қачон рухсат йўқ. Лекин ўша алкоголь моддани давога қўшиб ишлатиладиган бўлса, бунда уларнинг наздида таъйин бўлса ва манфаъат бериши аниқ бўлса ишлатиш жоиз бўлади. Шу билан бирга, ўрнига пок нарса топа олмаслик шарти ҳам бор. Буни Рамлий ўзининг “Ниҳоят-ул Муҳтож” китобида айтган:

“Уни ишлатувчи киши бошқа даво билан ишлатадиган бўлса, у билан даволаниш жоиздир. Худди бошқа нажосатларга ўхшаб маъруф бўлса ёки беморга бир адолатли табиб бу фойда беради, бундан бошқа пок нарса йўқ деб айтса, ишлатса бўлади.

Дориларни фақат алкогольни ўзидан қилинмайди. Бас шундай экан даво ҳожати учун улардан фойдаланиш Шофеъий мазҳабида ҳам бўлади.

Моликий ва Ҳанбалий мазҳабларида мени билишимча, ҳаром нарса билан даволаниш ҳеч бир ҳолатда жоиз эмас. фақатгина зарурат юзасидангина бўлиши мумкин.

Ушбу дориларда ҳамма нарса аралаш бўлиб, саралаш ва ажратишни имкони йўқ бўлиб қолгани эътиборидан бу масалада Ҳанафий ва Шофеъийларнинг мазҳабини олса бўлади. Аллоҳу Аълам.

Ундан сўнг яна бир бошқа жиҳати бор. Бу ерда кимё мутахассисларидан сўраш керак. Албатта, ушбу алкоголь моддаларни бошқа дориларга қўшиб аралаштирган пайтда алкогольни ҳақиқати қоладими йўқми? Ёки унинг кимёвий моҳияти кимёвий амалиёт билан бошқа нарсага айланиб кетадими. Агар унинг моҳияти истиҳола бўлиб, шу амалиётлар билан бошқага айланиб кетадиган бўлса, унинг ҳукми бошқа бўлиб қолади. Ана унда имомларнинг иттифоқи билан мазкур дориларни танаввул қилиш жоиз бўлади. Чунки, хамрнинг ўзи қачон сиркага айланган пайтида уни тановул қилишга ҳаммалари томонидан рухсат берилгандир. Чунки, унинг ҳақиқати истиҳола бўлган, яъни, тамом тугаб, бошқа нарсага айланиб қолгандир. Мана шу охирги гап ҳамманинг олган гапидир. Чунки, алкоголь деган нарсага тиббий спирт қўшилади. Биринчидан тиббий спиртни нияти ичиш учун эмас, даво учун ишлатишга қилингандир. Иккинчидан спирт ўзи турса ҳам ҳавога учади. Энди уни дорига қуйиб, қайсидир қаттиқ моддаларини бир-бирига аралаштириш учун ишлатган пайтда, дорини тайёрлашда пробиркалардан қайнатиб бир бирига ўтказганда учади. Ана шунинг оқибатида истиҳола бўлиб топилмайдиган даражага келиб қолади.

Ислом Фиқҳи Академияси