Ғарб таҳлилчилари Сикорскийнинг БМТ Хавфсизлик Кенгаши йиғилишидаги нутқини ҳақиқий сенсация деб атамоқда.
Полша Ташқи ишлар вазири Россия ва унинг БМТдаги элчиси Небензанинг Украина ҳақидаги баёнотини “қоқиб қўйди”.
Полша ташқи ишлар вазири Радослав Сикорски Россияни кескин қоралагани ва Россия вакили Небензага жавоб бергани билан сиёсатшунос ва журналистларни хурсанд қилди.
Bloomberg агентлигининг хабар беришича, БМТ Хавфсизлик Кенгашида жума куни, Полша Ташқи ишлар вазирининг баёноти "Украинадаги ҳарбий можаро атрофидаги мунозараларда сенсация ва ёрқин воқеага айланди".
Россиянинг БМТдаги вакили Василий Небензага жавобан Сикорский тўрт дақиқалик нутқ сўзлаб, Украинага ҳужумни оқлаш учун бир неча бор қўлланилган Кремл тезисларини кескин рад этди. У, шунингдек, Россия-Полша муносабатлари тарихига тўхталиб, Россия вакилига Совет Иттифоқи фашистлар Германияси билан қандай қилиб 1939 йилда Полшага ҳужум қилганини эслатди ва рус қўшинларининг 1920 йил августида Варшавани эгаллашга уриниши муваффақиятсизликка учраганини айтди.
"У уларни "нацистлар" деб атайди. Бироқ уларда президент яҳудий, мудофаа вазири мусулмон ва уларда сиёсий маҳбуслар йўқ. Небензанинг таъкидлашича, Украина коррупция ботқоғига ботган. Хўш, Алексей Навалний ҳокимият қанчалик ҳалол ва порахўр эканлигини ҳужжатлаштирган. "Небензя ҳатто Полша Иккинчи жаҳон уруши пайтида Россияга ҳужум қилганини айтди. У нима ҳақида гапиряпти, ўзи? 1939-йил 17-сентабрда СССР фашистлар Германияси билан бирга Полшага ҳужум қилди. Ҳатто 22-сентабрда умумий ғалаба парадини ҳам ўтказдилар", - дейди Сикорский.
"Ва ниҳоят у Россияни ҳеч қачон мағлуб этиб бўлмайди, деган сўзига Россия Қрим урушида, рус-япон урушида, Биринчи жаҳон урушида, Варшава жангида мағлуб бўлган. Афғонистонда ҳам ғалаба қозона олмади. ва Совуқ урушда ҳам дабдаласи чиққан. Тўғри, “Россия ҳар сафар бостириб кирганида, ўн марта бостириб кирган... Лекин яхши хабар бор.Ҳар бир муваффақиятсизликдан сўнг ислоҳотлар ўтказиларди”, деб хулоса қилди вазир.
Нутқ Полша ТИВ раҳбарига хос, ишончли ва зукко чиқди. Нутқ умумий маъқулланди. Британиялик тарихчи Тимоти Гартон-Еш буни "аср нутқи" деб атаган ва собиқ немис дипломати ва Мюнхен хавфсизлик конференциясининг собиқ раҳбари Волфганг Ишингер шундай деб ёзган: "Браво, Радек! Биз сиздан кам нарса кутмагандик!"