loader
Foto

Польша мустақиллигининг тикланиши

Польшани бўлиб ташлаган уч давлатнинг биронтаси урушга киришар экан, поляк халқига озодлик тақдим этишни хаёлига ҳам келтирмасди. Бироқ уларнинг барчаси Польша ерлари ва поляклардан ўз манфаатларида фойдаланишни истарди. Урушнинг илк ҳафталари армия қўмондонлари қўшинларга мурожаат қилиб, бирдамлик ҳиссини (ғарбий европача ёки славянча) айтиб ўтди ва муваффақиятли ва гўёки биргаликдаги ривожланишни ёдга олди. Урушнинг биринчи кунлариданоқ Польшалик турли сиёсий йўналишдаги арбоблар оммавий чиқишларда ва ҳукумат кабинетлари осойишталигида поляк халқининг мустақил давлати мавжуд бўлиши ҳуқуқини эсга оларди. Генрик Сенкевич, адабиёт бўйича Нобель мукофоти совриндори, «Камо грядеши» («Quo vadis») романи маллифи ва моҳир пианиночи Игнаца Ян Падеревский ўзларининг машҳурлигидан ғарб сиёсатчилари Польша масаласига эътибор қаратишлари учун фойдаланди.

Февраль инқилоби оқибатида ҳукумат тепасига келган Муваққат ҳукумат Польша давлатининг поляк аҳолиси устунлик қиладиган барча ҳудудларда Польша давлатини тиклаш, барча поляк ерлари озод қилингач, Варшавада таъсис йиғилиши чақирилиши ҳақида эълон қилди. Россияни Франция қўллаб-қувватлади, унинг президенти «Польша автоном армияси» шакллантириш ҳақида декрет эълон қилди, бу қўшин таркибига АҚШ ва Бразилияда истиқомат қилган поляк муҳожирлари таркибидан 20 минг кўнгилли аъзо бўлди.

1917 йилнинг сентябрида Германия императори Вильгельм II ва Австрия императори Карл I Регент кенгаши таъсис этиб, унга поляк ерларининг қирол ёки регент ҳукумати остига ўтганига қадар қонун чиқариш ва ижроия ваколатларини тақдим этди. Шу билан бир вақтда Парижда Франция, Буюк Британия, Италия ва АҚШ ҳукуматлари кўмагида Роман Дмовский бошчилиги остида Польша миллий қўмитаси ташкил қилинади.

1918 йилнинг январида АҚШ президенти Вудро Вильсон, Конгрессда сўзга чиқар экан, ўз Декларациясининг 13-бандида денгизга чиқиш имконига эга бўлган мустақил Польша давлати ташкил қилиш зарурлигини таъкидлаб ўтди. 1918 йилнинг ёзида Германия ғарбий фронтида бир нечта йирик жангларда мағлуб бўлди ва шу тариқа, Марказий давлатларнинг урушда мағлуб бўлиши яққол кўзга ташланиб қолди. Регент кенгаши ва Польша миллий қўмитасидан ташқари, турли йўналишлаги сиёсатчилар ҳам ҳукуматга даъво қиларди. Юзеф Пилсудский жамиятда катта таъсирга эга эди.

Октябрь ойининг бошида Регент кенгаши Сеймга сайловларга тайёргарлик ҳақида эълон қилди. Бир неча кун ўтгач, илгари немисларга бўйсунган армия қўмондонлиги унинг қўлига ўтди. Худди шу пайтда поляклар тартибсиз равишда немис ва австриялик босқинчиларни йўқ қилиб, янги ҳукумат марказлари ташкил қила бошлади. Краковда Польша тугатиш комиссияси таъсис этилди, Цешинда Пешин князлиги Миллий кенгаши ишга киришди ва Силезиянинг бу қисми Польшага қўшиб олинишини эълон қилди;  Познанда польша халқ кенгаш тузилди. Бироқ ҳукумат ҳамон йўқ эди.

Бундай вазиятда «кўчада ётган» ҳукуматни мустақиллик учун курашаётган сўл партиялар ва Польша ҳарбий ташкилоти вакиллари ўз қўлига олишга қарор қилди. Ноябрнинг бошларида Люблинда Игнаци Дишинский бошчилигида Польша Республикасининг Муваққат халқ ҳукумати шакллантирилди ва янги ташкил этилган давлатнинг ижтимоий-сиёсий тузуми тамойилларини эълон қилди. 10 ноябрь куни Пилсудский Варшавага келганда уни кутиб олиш учун вокзалга Регент кенгаши аъзоси, князь Здзислав Любомирский ва Польша ҳарбий ташкилоти ташкилотчиси Адам Коц чиқишди. Эртаси куни Люблин ҳукумати Бош вазири Игнаца Дашиньский ва ПОВ қўмондони Эдвард Рыдз-Смиглы ўзини Пилсудскийнинг ихтиёрига топширди, Регент кенгаши эса унга ҳарбий ҳукуматни топширди. Худди шу куни, 1918 йил 11 ноябрда ғарбий фронта имзоланган вақтинчалик сулҳ билан Биринчи жаҳон урушидаги ҳарбий ҳаракатларга якун ясалди.

«Пилсудский шу қадар шуҳрат қозондики, Польшада яқин икки аср давомида ҳеч ким бу каби шуҳратга эга бўлмаса керак». Шу вақтдан бошлаб 11 ноябрь давлат байрами – Польша мустақилликка эришган кун сифатида байрам қилина бошлади.

Манбалар асосида

Абу Муслим тайёрлади