loader
Foto

Мавлоно Жалолиддин Румий

Мавлоно Жалолиддин Румий 601/1207 йилда ҳозирги Афғонистон сарҳадида жойлашган Хуросоннинг энг қадимги ва машҳур шаҳарларидан бўлган Балх шаҳрида таваллуд топган. Унинг отаси Баҳоуддин Валад (ваф. 631/1233й.) кубровийлик тариқати пешвоси, илму-ирфон соҳиби бўлиб, Мовароуннаҳру Хуросон, Ироқу Шомда «Султон ул-уламо» мақомини олган шайх ул-машойихлардан бири эди. Баҳоуддин Валад ўз даврининг маърифатпарвар ва донишмандларидан бири бўлган. Унинг қарашлари дин уламолари ва амалдорларнинг қарашларига мос келмагани учун унга душманлик қилишган. Турли фитна, очикдан-очиқ ғараз, ғийбатлар таъсирида Муҳаммад Хоразмшоҳ Баҳоуддин Валаднинг кўнглига озор беради. Баҳоуддин Валад 300 муриди билан Хоразмни тарк этади. Рум диёрига келиб, етти йил Лоранда шаҳрида яшаб, сўнг Кўния шаҳрида қўним топгач, умрини «Мадрасаи Муборак»да таълим-тарбияга бағишлайди.

Жалолиддин Румий илк таълимни отасидан олган, диний-тасаввуфий билимларга қизиққан, Қуръони каримни ёд билган. 12 ёшида Шайх Фаридуддин Аттор билан учрашган. Аттор ёш Жалолиддиннинг фаҳм-фаросати, фикрлаши, руҳиятини валийлик нигоҳи билан англаган ва унинг келажакда буюк камолот соҳиби бўлишини башорат қилган.

Отасининг изидан бориб, Румий ҳам ўз даврининг етук диний уламоларидан бири бўлиб етишган. Баҳоуддин Валаднинг термизлик муриди Саййид Ҳусайн Бурҳониддин муҳаққиқ Сирдон Термизий (ваф. 645/1247 й.) Жалолиддин Румийнинг руҳий-ахлоқий камолот йўлини босиб ўтишида устозлик қилган. «Насойим ул-муҳаббат» асарида келтирилишича, Румий «тўққиз йилгача унинг хизматида бўлиб, иршодлар кўриб, тарбият топган». Ҳақ васлига етиш йўлида риёзат ва машаққатлар чекиб, мақомларни завқ билан босиб ўтган ва илоҳий маърифат дастурхонидан насиба олишга муяссар бўлган.

Шамс Табризий 642/1244 йилда Кўнияга келиб, Румийнинг қалбини қуёш каби ёритиб, унинг бир умрлик илҳом чашмаси бўлганки, бир маснавийда Румий «Агар Аттор менга руҳ бахш этган бўлса, Шамси Табризий тилсим калитини тутқазди» деб таъкидлайди.

Жалолиддин Румий «Маснавийи маънавий», «Девони Кабир», «Мактубот», «Фиҳи мо фиҳий» каби асарлар муаллифидир.

Румий шеъриятидаги инсон қалби, қадри ва маънавий-руҳий камолоти, илоҳий ишқ 42 минглик қасида, ғазал, рубо-ий, қитъа, мустазод каби жанрларда ёзилган «Девони Шамси Табриз» («Девони Кабир») асарида ўз аксини топган.

Дунё эпик шеъриятининг гултожи бўлган «Маснавийи маънавий» мингдан зиёд ибратомуз ҳикоятлар мажмуаси бўлиб, Шарқу Ғарб илм ахди, ҳаттоки қадимги дунё мутафаккирларининг фалсафий карашлари тушунарли ва содда услубда, шеърий йўл билан таърифланган. Турли тасаввуфий оқимлар ҳамда уларнинг таълимот ва талаблари билан боғлиқ атамалар шарҳланиб, ҳодисалар мазмуни оят, ҳадис, матал, мақол, ҳикоят, ривоят, масал ва латифа орқали таҳлил этилган. «Баққол ва тўтининг ёғни тўкиб юбориши», «Савдогар ва унинг тўтиси», «Саховатда Ҳотами Тойдан ўтган халифа», «Қазвинийнинг кураги остига нақш тушириши», «Карнинг бемор қўшнисини кўришга боргани», «Луқмон ва қуллар», «Муҳтасиб ва маст» каби юзлаб ҳикоятларида ношудлик, ғирромлик, туҳмат, калтафаҳмлик, такаббурлик, судхўрлик, баднафслик каби иллатлар қораланиб, ақлу фаросат, сабру қаноат, ростгўйлигу ҳалоллик, камтарлигу саховатпешалик тарғиб қилинган. «Мен етмиш икки миллат билан иттифокда ва бирликдаман» деган Мавлоно Румий инсон қадрини улуғлаб, инсонпарварлик ғояларини исломий мулоҳазалар билан чамбарчас боғлиқликда ифодалаган. Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол 2001-2004 йилларда Мавлононинг олти жилдлик «Маснавийи маънавий» асарини форс тилидан таржима қилган.

Жалолиддин Румий 672/1273 йилда вафот этган. Қабри Истамбул шаҳридан 200 чақиримчалик ғарбий-шимолда Кўния шаҳрида жойлашган.



Жалолиддин Румий деди:

- Вафотимиздан сўнг бизнинг қабримизни заминдан қидирманг. Бизнинг мозоримиз ориф инсонлар сиймосидадир.



Георг Фрвдрих Вильгельм Гегель деди:

- Диалектика ҳақидаги таълимотимни Жалолиддин Румийга суяниб яратдим.



Хожа Аҳрор Валий деди:

Магу арбоби дил рафтанду шаҳри ишқ шуд ҳолий,

Жаҳон пур Шамси Табризий аст жўмарде чу Мавлоно?

(Қалб соҳиблари кетиб, ишқ шаҳри бўшаб қолди дема, жаҳон Шамс Табризийга тўла, бироқ Мавлоно Румийдек мард қани?)



Аз руҳу лаб гулшакар бисёр дорад ҳусни ту, Кошки, бифурухти, то порае бихарвдаме.

(Сенинг ҳуснинг - юзингу лабларинг гулшакар манбаидир, кошки сотсанг эди бир оз харид қилган бўлардим.)



Дури зи борадари мунофиқ беҳтар.

Парҳез зи ёри номувофиқ беҳтар.

Хоки қадами ёри мунофиқ, ҳаққо, Аз хуни бародари мунофиқ беҳтар.

(Мунофиқ биродардан йироқ юрган яхши, номувофиқ ёрдан кўнгил узмоқ яхши. Худо ҳаққи, содиқ ернинг хоки пойи, мунофиқ биродар қонвдан яхши.)



Хоҳи ки ҳамеша шоду хуррам боши, Хдржо ки рави, азизу маҳрам боши Покиза шаву рост бизи, илм омуз, Токи наберагони Одам боши.

(Ҳамиша шоду хуррам яшаб, қаерга борсанг азизу мукаррам бўлишни истасанг, покиза бўл, тўғри яша, илм ўрган. Ушавда Одам Ато набираларининг тожига айланасан.)

 

То илайҳи ясъад атяб ул-калим, Соъидин минно ила ҳайсу ъалим. Тартақий анфосуно бил мунтақр, Мутҳафан минна ила дорил бақо. Сумма таътийно мукофот ул-мақол, Зиъфа зока раҳматан мин зул жалол. Сумма йулжийно ила амсолиҳо, Кай йанолул ъабду миммо нолаҳо. Ҳоказо таъруж ва танзил доимо, Зо фало золат алайҳи қойимо.

(Соф мусаффо сўзлар биздан чиқиб унга йўл олар, ундан бошқа кимса бўлмаган манзилга бориб, унга етишар. Тоза нафасларимиз ҳам юксалиб, биздан армуғон ўлароқ боқийлик мулкига кетар. Сўнг у каби сўзларни айтишга бизни ундайди. Токи банда етишган нарса етишсин. Шу каби доимо кўтарилади-тушади ва унда устувор бўлади.)



Агар ўлсам, мени асло қаро тупрокдан ахтарманг, Яшармен аҳли ориф кўнглини мангу макон айлаб!



Эй, кўнгил, васл диёрининг давлат қушисан; нега учмаётирсан? Кимса танимас сени, на инсонсан, на пари. Нега жон сендан юз ўгирмайди? Унинг қўлисан - қанотисан сен. Кўз нега сени кўра олмайди? Кўришнинг аслисан, тамалисан сен. Ким билар бир йўқсилнинг илк баҳор келиб, ёғоч каби бўй чўзиб тухумдан чиқишини? Ким билар бир бечоранинг оташга тушиб, чўғда қовжираётганини?



Инсон кўнгли жаннат гулшанидир. Кўнглим ҳам йўл кўрсатар, ҳам йўлимни боғлар, ҳам бир чангалдир. Ҳар нарса унга осилади, ҳам ҳар кимнинг эҳтиёжи бўлган подшоҳ олтинини босар. Бир кўнгилни ранжитдингми, минг марта Каъбани тавоф қилсанг ҳам Аллоҳ қабул этмас. Аллоҳ ҳузурига минглаб олтин тўрвани элтсанг ҳам Аллоҳ: «Бизга бир нарсани - кўнгилни олиб кел» дер.



Ҳар нечаки монандсен, ўшанча бор бўл, Ҳар нечаки борсен, ўшанча монанд бўл.



Биз ошиқи ишқмизу мусулмон бошқа, Биз заиф чумолимиз, Сулаймон бошқа. Биздан сўра куйган дилу сомон юзни, Ким савдо қилар мол била - дўкон бошқа.



Қил яхшилик - яхшиликни билгай дунё, Пойдордир у яхшилик туфайли танҳо.

Мол қолдику, ҳаммадан, қолар сендан ҳам, Қолдирди бахил - мол, яхшиликни - доно.



Ким кам еса, у зийрагу ҳушёр бўлади, Ким кўп еса, у аблаҳу бекор бўлади. Нафсига ружуъ қўйса киши хор доим, Ҳар кимсаки, кам еса, у кам хор бўлади.



Инсоф билан айт, ишқ эзгуликдир асли, Булғар уни кимнинг юраги кир асли.

Пок севгига ўхшатма ҳаром шаҳватни, Чунки бири осмону бири ер асли.



Гар истар эсанг, ҳамиша хуррам бўлсанг, Етса қадаминг қайга, мукаррам бўлсанг. Пок бўлу ҳалол яшаю илм ўргангил, То тожи башар, ҳазрати Одам бўлсанг.

 

Ёмонлик экиб, яхшилик истар эса ким, Билгилки, ўшал кимсанинг иймони ярим. Беш қўлдек аёнку, арпа эккан кишига Бермаслиги буғдойни Худованди карим.



Ҳижрон қанотин қайирса уммид қушини, Улдирса жафоси яна дил хоҳишини.

Ошиқ сира тушмайди умидсизликка, Мақсад сари элтар асли ҳиммат кишини.



Эй муниси рўзгор, қалайсан менсиз?

Эй ҳамдаму ғамғусор, қалайсан менсиз? Менку бу хазон юзла харобман сенсиз, Эй юзи гўё баҳор, қалайсан менсиз?



Ишқ ул - токи халқ учун саодат бўлсин!

Ишқ ул - бу саодат то қиёмат бўлсин!

Ул ишқ мени туғди аслида - она эмас, Ул онага минг таҳсину раҳматлар бўлсин(Жалолиддин Румий / Донишмандлар туҳфаси. Рубоийлар// Таржимон, нашрга тайёрловчи, сўзбоши ва изохдар муаллифи Э.Очилов. - Т.: «Ўзбекистон», 2009. 185-190-бетлар.).

Ҳамиджон Ҳомидийнинг

"Тасаввуф аломатлари" китобидан