Бироқ Нетаньяхунинг Иордан дарёси водийсини, у билан бирга эса Ғарбий соҳилнинг деярли учдан бир қисмини ҳам босиб олиш ниятида эканлиги ҳақида баёноти бундай бўлиб чиқмади. Middle East Eye бош муҳаррири Дэвид Херстнинг ёзишича, Нетаньяхунинг режаси Исроилни ҳалок қилиши мумкин.
Херст сўзларига кўра, Нетаньяху «президент Трамп билан шахсий муносабатлари» туфайли «ватанининг марказида барча ҳудудларни босиб олиши» мумкинлиги билан мақтанган.
Бироқ АҚШ президенти Дональд Трамп бу сафар унинг «ўйин»ига ўйнашга рози бўлмади.
Оқ уй берган баёнотда айтилишича, бу пайт АҚШ сиёсатида ҳеч қандай ўзгаришлар рўй бермади ва буни таъкидлаш учун Трамп Қуддус анча вақтдан буён ўзининг Вашингтондаги одами, деб ҳисоблаб келган миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Джон Болтонни ишдан бўшатиб юборди.
Maariv мухбири Бен Каспитнинг таъкидлашича, Нетаньяху Трампдан худди Ғўлон тепаликлари каби, Иордан водийсининг босиб олинишини ҳам тан олишни сўради. Болтон бунинг тарафдори эди, лекин Трамп рад жавобини берди.
Каспит ва бошқа мухбирларнинг кўрсатишича, Нетаньяху Суриянинг босиб олинган ҳудуди бўлган Ғўлон тепаликларидан умуман фарқ қиладиган бошқа бир ҳаққоний тарихга эга бўлган Иордан водийсини босиб олишга Трампдан рухсат сўраши ҳам керак эмасди.
Нетаньяху Иордан водийсини босиб олиш учун фақат Кнессетда кўпчиликнинг овози кифоя қиларди, чунки бунга рухсат этадиган қонун аллақачон мавжуд. 1967 йил сўл депутатлар томонидан қабул қилинган қонун ҳукуматга Исроил давлати маъмурияти ва юрисдикцияси Фаластиннинг қайси қисмига қўлланиши кўрсатиладиган фармонлар чиқаришга рухсат берадиган Британия мандати даврида чиқарилган фармонга тузатиш киритган. Ушбу қонун Леви Эшкол ҳукуматига 1967 йил Шарқий Қуддусни ишғол қилишга имкон берган.
Лекин шунга қарамай, кетма-кет омадсизликлар рўй бера бошлади.
Исроилнинг жанубидаги Ашдод шаҳрида сайловолди нутқининг ўрталарида Ғазодан ракеталар отилганида сиреналар шовқинини кўтарган пайтда Нетаньяху тансоқчилар ортига яширинишга мажбур бўлди. Бу Нетаньяху ва барча исроилликларга улар чодир қурган ерлар кимники эканлигини эслатиш эди.
Ҳеч қандай аннексия бу низони тўхтата олмайди. Фаластинликлар учун уларнинг ерлари қандай қилиб эгаллаб олиниши ва Фаластиннинг қолган 20 фоизидан яна 33 фоизи ҳақиқатда тортиб олиниши муҳим эмас.
Улар учун бу сафсатабозлик – улар қайси анклавда, бантустанда ёки қамоқда эканлигини билиш; ёки Фаластин мухторияти ҳақиқатда тарқатиб юборилганми; ёки президент Маҳмуд Аббос Ғарбий соҳил калитини Исроил армиясининг энг яқиндаги қўмондонига топширадими. Аслида, Аббос ҳаракатланганда ҳар сафар Исроил ҳарбийларидан рухсат сўраб мурожаат қилишга мажбур.
Фаластин Мухторияти аслида мавжуд эмас, уларнинг қўшинлари бутун Ғарбий соҳил бўйлаб тунги рейдлар бошлашидан аввал, Исроил фаластинлик полициячиларни кўча тозалашга мажбур қиладиган ҳолатларни истисно қилганда.
Агар Фаластин Мухторияти парчаланиб кетадиган бўлса, Исроил учун ягона ташвиш Фаластин хавфсизлик кучлари қўлида бўлган юз минг бирлик қурол-яроғ бўлади.
Тарқоқлиги туфайли Фаластиннинг барча муассаса ва тузилмалари, даромад манбаини истисно қилганда, фаластинликларнинг ўзлари учун аҳамиятсиз бўлиб қолди. Истило ким томонидан амалга оширилгани ёки қабул қилинган қанча қонунлар уларни фуқаролигидан, мулкий ҳуқуқларидан ва давлатидан маҳрум қилгани муҳим эмас.
Нима рўй берган бўлмасин, фаластинликлар учун қанча анклавлар ташкил қилинмасин, бу можаронинг демографик ядроси бир хил бўлиб қолаверади: энди исроиллик яҳудийларга қараганда дарё ва денгиз ўртасида фаластинликлар кўпроқ.
Фуқаролик маъмурияти бошлиғининг ўринбосари генерал-майор Хаим Мендес ўтган йилнинг декабрь ойида Кнессет ташқи ишлар ва мудофаа Қўмитасига қуйидаги рақамларни тақдим этди: ҳозирда дарё ва денгиз оралиғида 6,8 миллион фаластинлик бор (Ғазо ва Ғарбий соҳилда беш миллион, Исроил ва Шарқий Қуддусда 1,8 миллион киши). Бу Исроилнинг Марказий статистика бюроси томонидан эълон қилинган 6,6 миллион исроиллик яҳудий билан бемалол таққосланиши мумкин.
Можаронинг моҳиятини ўзгартиришнинг ягона усули бу – агар ёки қачонки Исроил 1948 ва 1967 йилларда содир бўлганидек, навбатдаги оммавий сургун ёки этник тозалашни амалга оширишидир.
Шуни истисно қилганда, фаластинликлар ҳаёти ўзгармайди. Бу эса шуни англатадики, сайлов компаниялари давомида қандай баёнотлар берилмасин, исроиллик яҳудийлар улар ўз уйи деб атайдиган ва ўз устунлигини фақат апартеид орқали кучайтириши мумкин бўлган жойда озчиликка айланиб бормоқда.
Гарчи бу фаластинликларни ўз ерида асоратга солиниши ҳолатини ўзгартирмасада, уларга нисбатан Исроил миллиардлаб шекел сарфлаган АҚШ ва Европа сиёсий элиталари орасида Исроил ҳақида ҳикоя қилишни ўзгартирмайди.
Аннексиядан олдин, «тинчлик учун ер» Ослодаги жараён ҳақида етакчи ҳикоя бўлиб қолаверар экан, Буюк Британия, АҚШ ва бутун Европадаги сўл ва ўнг сиёсий синф бир вақтнинг ўзида низони ҳал қилиш бўйича бир-бирини инкор қиладиган қарашларни қўллаб-қувватлашлари мумкин эди.
Улар "Исроил тарафдорлари" бўлишга қасам ичишлари, бир вақтнинг ўзида Фаластиннинг тахмин қилинадиган, аммо ҳеч қачон амалга оширилмайдиган – Фаластиннинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини ҳимоя қилишлари мумкин.
Буни Исроил билан қандай боғлаш мумкин, улар таъкидлайдиган афсона шундан иборатки, халқаро миқёсда тан олинган "Исроилнинг ўзи " деган нарса бор эди, кейин афсуски (оғир хўрсиниш билан), ноқонуний «аҳоли пунктлари» ҳам бор эди, лекин (яна бир оғир хўрсиниш) биз буни нима қила оламиз? Фақат иккала томон ҳам муроса қилса, ҳудудий ечим топилиши мумкин деган фикр бу билан чамбарчас боғлиқ.
Расмий сиёсат сифатида аннексия билан буларнинг ҳаммаси ўзгаради. Исроил давлати аҳоли пунктларини унинг таркибий қисми деб ҳисоблаган пайтда, бу "Исроилнинг ўзи" мавжуд бўлмай қолади. Бутун Исроил битта аҳоли пунктига айланади. Исроил давлати халқаро қонунийлигини йўқотмоқда.
Агар аннексия ёввойи, калтафаҳм ва сершовқин араблар чўлидаги илғор Европа давлати сифатида Исроилнинг халқаро имиджи учун зарарли бўлса, мамлакат ичкарисида яҳудийлар давлати барпо этиш ва қўллаб-қувватлаш истиқболлари учун бу янада ҳалокатли ҳисобланади.
Сло жараёни давомида Ёсир Арофат ва Фаластин Озодлик Ташкилоти йўл қўйган энг ҳалокатли ён бериш Исроил давлатининг тан олинишида эмас, балки унда яшайдиган аҳолининг 20 фоизи бўлган фаластинликларни қолдириш бўлган.
Бу барча турдаги аномалияларни келтириб чиқарди. Қуддус можаронинг юраги ва Фаластин давлатининг пойтахти эди, аммо Фаластин Мухторияти бу ерда яшайдиган қуддусликлар устидан ҳокимиятга эга эмас эди.
Тинчлик жараёнининг муҳим қисмига келсак, 1948 йилдаги фаластинликлар - қолишга рухсат берилган ёки Исроил давлати яратилганда ички кўчирилганлар - босқинчиликка қарши курашда қатнашмаганлар. Улар Исроил фуқаролигига эга эдилар ва Исроил араблари деб номландилар.
Аннексия буларнинг барчасини ўзгартиради. У Исроилнинг қамоқхона блоклари назорат қилинадиган градациясини яратиб, фаластинликларни бир-биридан ажратиб туриши учун барпо этилган деворларнинг барчасини бир деганда йўқ қилади. Ғазо сектори, Ғарбий Соҳил, 1948 йил фаластинликлари ва диаспора ўз ерларида суверенитет учун курашаётган ягона халққа айланади.
Буни билмаган ҳолда, аннексия яҳудийлар кўпчиликни ташкил қиладиган давлат ҳақида сионистлар орзусини ичидан емиради.
Исроил томонидан қамоққа тиқилмаган ёки ўлдирилмаган Фаластин етакчилари Иордан дарёси водийси каби ҳудудлар гарчи бундай аталмасада, амалда аннексия қилинган статус-квони қўллаб-қувватлаш учун муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Энди фаластинликлар ўзларининг энг унумдор ерлари бўлган Иордан дарёси водийсидан фойдаланишлари ва ишлов беришлари мумкин дегани эмас. У 160000 гектар майдонни эгаллайди ва Ғарбий Соҳил ҳудудининг қарийб 30 фоизини ташкил қилади. Исроил деярли бутун Иордан водийсидан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланади ва фаластинликлар ҳудуднинг 85 фоизига, хоҳ у қурилиш, инфратузилма, ўтлоқлар ва бошқа мақсадларда кириши ёки ундан фойдаланишини тақиқлайди.
2016 йид у ерда 65 минг фаластинлик ва 11 минг нафар кўчиб келганлар яшаган. Бу эса аҳолининг озчилигига ерларнинг 85 фоизи бўйлаб бемалол айланиб юришга рухсат этилганини англатади.
Исроил Иордан водийсини аннексия қилиши керак эмас. Бу иш рўй бериб бўлган.
Таназзулга юз тутган Фаластин раҳбарияти билан келгуси Фаластинликлар авлодлари бутунлай бошқача манзарага қарашади. Улар ўз стратегияларини қайта кўриб чиқишга, ўтмишдаги хатоларни тузатишга ва ўзларини ўша ердан кўчирилган одамларнинг бир қисми деб ҳисоблашга мажбур бўладилар.
Аннексия - бу 1948 йилги Исроилнинг ўлими, яҳудийлар кўпчиликни ташкил қиладиган давлат.
Бу фақат фаластинликлар кўпчилигини бостирган ва назорат қилган ҳолда омон қолиши мумкин бўлган яҳудийлар озчилиги давлатининг туғилишидир. Бу ишни араблар ва мусулмонлар кўпчиликни ташкил қиладиган қитъада амалга ошириш – ўзини секин ва узоқ давом этадиган ўлимга маҳкум қилишдир.
Қанчалик кўп араб етакчиларини сотиб олмасин, Исроил қаерда яшашидан қатъи назар, араблар ва мусулмонлар ғазабига дучор келмоқда. На девор, на армия, на учувчисиз аппаратлар парки, на атом қуроли, на АҚШнинг биронта президенти яҳудийлар озчилиги давлатини узоқ муддатли истиқболда ҳимоя қила олмайди.
Дэвид Херст - Middle East Eye бош муҳаррири. У халқаро ишлар бўйича бош муаллиф бўлган The Guardian ни тарк этган. 29 йиллик карьераси давомида у Брайтоннинг бомбардимон қилиниши, кончилар иш ташлаши, Шимолий Ирландияда инглиз-ирланд битимидан кейин лоялистлар реакциясини, собиқ Югославия парчаланиб кетганидан кейин Словения ва Хорватиядаги илк низолар, СССР парчаланиб кетиши, Чеченистон воқеалари ва ўрмон ёнғинларини ёритиб берган. Вақтида у Борис Ельциннинг маънавий ва жисмоний заифлашуви ва Путиннинг кўтарилишига сабаб бўлган шароитларни тасвирлаб берган. Ирландиядан кейин у Guardian Europe нинг Европадаги мухбири этиб тайинланди, кейин 1992 йилда Москва бюросига қўшилди, 1994 йилда унинг бошлиғига айланди. У 1997 йилда чет эл бюросига аъзо бўлиш учун Россияни тарк этган, Европа муҳаррири ва кейинчалик чет эл муҳаррири бўлган.