loader
Foto

Инсон вафот этса, уч амалидан бошқа барча амали узилади

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят килинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Инсон вафот этса, уч амалидан бошқа барча амали узилади: Садақаи жория ёки манфаатли илм ёки унга дуо қилиб турадиган солиҳ фарзанд», дедилар» (Имом Муслим ривоят қилган).

Шарҳ: Бу ҳадис ҳам илмнинг фазилатини баён қилган ҳадис. Инсон вафот этган вақтда унинг учта амалидан бошқа барча амаллари узилади. Улар: садақаи жория, фойда келтирувчи илм ва солиҳ фарзанд. Илм шундай нарсаки, инсон дунёдан кетгандан кейин ҳам унга унинг манфаати етиб туради.

Грамматик таҳлил:

Савол: Ҳадис лафзлари ўртасида бироз номувофиқлик бор. Масалан, дейилди. Бу ерда истисно ва мустаснодир. Ушбу тарзда истисно килиш тўғри эмас. Чунки бу кўринишда маъно берилса, мазмун тўғри чиқмайди. Уни тўғирлаш учун тавжиҳотлар керак бўлади. Улар кандай ифодаланади?

Жавоб:

Биринчи тавжиҳ: Мустасно минҳу тарафида музоф ҳазф қилинган. Аслида жумланинг кўриниши қуйидагича бўлган:

яъни «уч амалидан бошқа барча амалининг савоби узилади». Шунга кўра, амалининг ўзи эмас, балки унинг савоби узилади, маъносида бўлади. Шунда истиснонинг икки тарафи ҳам тўғри бўлади.

Иккинчи тавжих:    иборасидаги нинг  замири зоида замирдир. Шу сабабли, замир қайтадиган ўринга эҳтиёж бўлмайди. Шунда «инсоннинг учта амалидан бошқа амали узилади», маъносида бўлади.

Савол: Бу ҳадисда учта амал туфайли инсонинг ортидан савоб жорий бўлиши айтилди. Кейинги ҳадис билан буни учтага чеклаш бартараф бўлади. Чунки масжид қуриш, китоб ёзиш ва шу каби бошқа амаллар учун ҳам савоб етиб туриши айтилган. Буни қандай мувофиқлаштириш мумкин?

Жавоб: Мазкур учтадан бошқа амаллар ҳам ўша учтанинг остига киради. Бу уч амал куллиёт қабилидан саналади. Қолганлари эса жузъийёт бўлади.

Биринчи: Садақаи жория. Унга масжид, мадраса, йўл, кўприк, шифохона қуриш ва шу каби ишлар киради. Уларнинг савоби етиб туради.

Иккинчи: Фойда берадиган илм. Унга илм ўқиш ва уни бошқаларга ўргатиш киради.

Учинчи: Солиҳ фарзанд.

Савол: Бу ерда фарзандга қайдлаб қўйилди. Бундан чикди фақатгина фарзанднинг дуоси фойда берадими, бошқа мусулмонларнинг дуоси фойда бермайдими?

Жавоб: Бошқалар дуо қилса ҳам уларнинг дуоси ўтади. Лекин бу ўринда фарзандга ота-онасининг ҳаққига дуо қилиши тарғиб қилинмоқда. Яъни бошқалар дуо қилиши ҳам мумкин, дуо қилмасликлари ҳам мумкин. Лекин фарзанд ота-онасининг ортидан дуо қилиши лозимдир.

Савол: Нима учун фарзанд солиҳлик билан қайдланди? Агар фарзанд солиҳ бўлмаса, унинг дуоси ўтмайдими?

Жавоб: Фарзанднинг солиҳлик билан қайдланишидан у фосиқ ёки фожир бўлса, унинг дуоси ўтмайди деган маъно келиб чиқмайди. Балки фарзанд солиҳ бўлиши керак, фарзанд солиҳ бўлсин, деган маъно тушунилади.

Валиюддин Хатиб ат-Табризийнинг

"Мишкот ал-Масобих шарҳи"китобидан