loader
Foto

Булғор ислом академияси илк фан докторларини чиқарди

Илмий даражага даъвогарлар изоҳлаганидек, улар ислом илоҳиётшунослигига оид классик асарларни "муомалага" киритишга ва мусулмонларнинг кенг доирасини улар билан таништиришга ҳаракат қилдилар. Академия ректори диссертациялар даражасининг юқорилиги уларнинг муаллифларига бутун дунёда таълим бериш соҳасида ишлашга имкон беришига умид билдирди.

Агар қисқача хулоса чиқарадиган бўлсак, Россия Федерациясида илк бора бу қадар юқори даражали илоҳиёт мутахассислари тайёрлашга ҳаракат қилинди. Бу, албатта, мамлакатдаги исломий фанларнинг илк докторлари эмас. Умму Дарман ал-Исламия ислом университетининг Дамашқ филиалида докторлик даражасини олган Муртазали Магомедов илк докторлардан саналади. Магомедов 2009 йил 3 октябрда ўлдирилган – унинг машинаси йўлда номаълум кишилар томонидан ўққа тутилган.

Ўшандан бери кўп вақт ўтди. Россияда мусулмон таълимининг тўлақонли тизимини, шу жумладан унинг энг юқори даражаси - магистратура ва докторантурани яратишга уринишлар бўлиб ўтди, мусулмонлар ўзларининг она юртларидан ажралмасдан динни билишда юксакликка эришишларини мақсад қилиш ҳам охирги ўринларда эмасди.

Икки йилдан бери мавжуд бўлган Булғор ислом академияси келгусида ислом илмлари бўйича нуфузли мутахассисларнинг "пойдевори"га айланиши керак. Унинг ташкил этилишидан олдин ислом фанлари доктори илмий даражасини фақат чет элларда олиш мумкин эди. Вазиятнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ҳозирги пайтда Ислом дунёсидаги қайси олий ўқув юртлари энг катта обрўга эга эканлигини айтиш қийин. Ал-Азҳар университетининг Фаластиндаги филиали собиқ ректори Исмоил Болбол бошчилигидаги академиянинг 19 кишидан иборат диссертация кенгаши илоҳиётшунослик соҳасидаги ишларнинг юқори даражада бўлишини таъминлаши кўзда тутилган.

Бошқа томондан, академия дипломи ҳамма фанлар бўйича ҳам дунёвий таълим ҳақида дипломга тенг кучли саналмайди. Янги ректор илгари фақат давлат ОТМлари тайёрлаган «илоҳиёт» ихтисослиги учун аккредитация олишга эришди.

Қолаверса, БИА устуворлиги ҳақида дастлабки фикрлар пайдо бўлади. Хусусан, ном чиқарган Рустам Батровнинг фикрига кўра, янги ректор даврида академия асосий мақсади «мусулмонларни давлат маконига интеграция қилиш» бўлган «давлат манфаатларидаги» концепцияни амалга ошириш билан шуғулланади. Россиядаги вазиятни ҳисобга олиб, бу вазифанинг муҳимлик даражаси ҳам охирги ўринларда эмас. Бироқ нуфузли илмий-таълим исломий маркази мақомини олиш учун бунинг ўзи етарли эмас. Академия биринчи навбатда, ҳозирги замон воқеликларини ҳисобга олган ҳолда илоҳиёт борасида турли масалалар жонли муҳокама қилинадиган жойга айланиши лозим. Фақат шундагина унинг масканида вужудга келган ғоялар диндорлар орасида оммавий жавоб топади. Умид қиламизки, бу таълим жараёнида ҳам, келгуси диссертациялар мавзуларида ҳам ўз аксини топади.