loader
Foto

Халқаро Жиноят Суди жиноятчи Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазирига нисбатан ҳибс ордери чиқарди

 

2023 йил 21 ноябрь куни Халқаро Жиноят Суди (ХЖС)нинг I босқичи Палатаси Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху ва собиқ мудофаа вазири Йоав Галлантга нисбатан ҳибсга олиш ордерини чиқарди. Бу ҳақда ХЖС расмий веб-сайтида маълум қилинди.



Ордер сабаблари

Ордерлар "инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар" учун чиқарилган бўлиб, улар 2023 йил 8 октябрдан 2024 йил 20 майгача бўлган даврда содир этилган.

- Палата ордерларни одатдагидай махфий деб эмас, очиқ эълон қилди. Бу қарор жабрланганлар ва уларнинг оилаларига маълумот бериш мақсадида қабул қилинган.



Айбловлар

Нетаньяху ва Галлант қуйидаги жиноятларда айбланаётгани маълум қилинди:

1. Инсониятга қарши жиноятлар ва ҳарбий жиноятлар содир этиш.

2. Фаластин аҳолисига қарши фуқаролик раҳбарлари сифатида ҳужумни ташкил этиш.

3. Фаластин аҳолисига нисбатан халқаро гуманитар ҳуқуқни бузиш.



ХЖС уларни Ғазо аҳолисига гуманитар ёрдам етказишни чеклаганликда ҳам айбламоқда. Шунингдек:

- Электр энергияси узилиши,

- Ёқилғи етказиб беришни қисқартириш,

- Ичимлик сув таъминоти ва шифохоналарнинг тиббий ёрдам кўрсатиш қобилиятига салбий таъсир кўрсатиш ҳолатлари тилга олинган.



Исроилнинг мурожаати рад этилди

Исроил ХЖСнинг Фаластин бўйича юрисдикциясини тан олмасликка уриниб, Палатага мурожаат қилган эди. Бироқ:

- Палата юрисдикция масаласида Исроилнинг талабини рад этди.

- ХЖС Фаластиннинг ҳудудий юрисдикцияси асосида иш юритишга ҳақли эканини таъкидлади.



Шунингдек, суд 2021 йилда Исроилга тергов ишларининг бошланиши ҳақида расмий хабар берилганини ва шу пайтгача Исроил ҳеч қандай қўшимча ариза тақдим этмаганини маълум қилди.



Масалага қўшимча маълумотлар

- Катар Исроил ва ХАМАС ўртасидаги музокаралардан чиқиб кетгани ҳақида хабар берилган.

- Исроилнинг Эронга қарши октябрь ойидаги ҳужуми пайтида махфий ядро қуроллари маркази йўқ қилингани ҳақида маълумот бор, лекин Эрон ҳануз ядро қуроли ишлаб чиқишга интилмаслигини даъво қилмоқда.

Абу Муслим