loader
Foto

Уммон султони Нетаньяху ва “Моссад” раҳбарини илиқ кутиб олди

Мазкур ташриф икки мамлакат ўртасида сўнгги 22 йил давомдиаги биринчи расмий алоқа бўлди.

«Нетаньяху яқинда Уммонга ташриф буюриб, у ерда султон Қобус бен Саид ал Саид билан учрашди, – дейилади Нетаньяху девохонаси хабарида. – Бош вазир икки мамлакат ўртасида узоқ алоқалардан кейин Уммонга ташриф буюришга таклиф қилинганди». Маҳкамада бу воқеа «минтақа мамлакатлари билан алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича Нетаньяху сиёсатини амалга оширида муҳим қадам саналган» ҳодиса деб аталди.

Учрашув давомида султон исроиллик бош вазир билан «Яқин Шарқда тинчлик жараёнини илгари суриш ва ўзаро қизиқиш уйғотадиган қатор масалалар»ни муҳокама қилди. Кузатувчилар шунга эътибор қаратдиларки, Уммон султони Нетаньяху билан учрашувда савлатли ва хотиржам бўлиб кўринган ҳамда учрашув вақтида икки хил – оч ва тўқ рангли либосда бўлган.