Маълум бўлишича, Исроил разведкаси, жумладан, Моссад, аёллардан айғоқчилик ишида фойдаланмоқда – унинг агентлари юқори мансабдор шахсларни йўлдан оздириб, турли ҳийла-найранглар билан керакли ахборотларни билиб олмоқда.
Моссад махсус бўлинмасида бир қанча араб аёллар хизмат қилади, улар келиб чиқиши асосан Марокашлик ҳисобланади. Исроил махсус хизматлари агентларидан бирининг гувоҳлик беришича, Моссад уларга қўйиладиган асосий талаб – келиб чиқиши мусулмон бўлиш саналган марокашлик гўзал аёлларни ўз сафига жалб қилмоқда. Бунадй ишга рози бўлган аёллар муҳим араби сиёсатчилари ва расмий шахслар билан «вақтинчалик никоҳ» (никах мута) муносабатларига киришади, хабар қилади Al Bawaba.
Ушбу махсус бўлинма агентларининг мажбуриятлари қаторига, шунингдек, Марокашга ташриф буюрган чет элликларни, айниқса, Исроил хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўлган шахсларни кузатиш ҳам киради.
Хабар қилинишича, бўлинмага исроилга қарши қарашларга эга бўлган араблар ва чет элликларни кузатиш мақсадида ҳаттоки 12 ёшдаги қизлар ҳам жалб қилинмоқда.