Регев масжидга ташриф буюриш сабабларини қуйидаги сўзлар билан изоҳлади: “Улар учун менинг бу муқаддас жойга ташриф буюришим жуда муҳим эди. Мен масжидга ташриф буюрган меҳмонлар китобида иврит тилида ёзув қолдирдим. Мен мусулмонлар ва яҳудийлар ўртасида қардошлик ва биродарлик мавжудлигини намойиш ва тинчлик қўлини чўзишни истадим”.
Бир кун олдим Регев БААда бўлиб ўтган дзюдо бўйича мусобақа ғолибларини тақдирлашда иштирок этганди. Мусобақа олтин медалини исроиллик спортчи олди. Ғолибларни тақдирлаш жараёнида Амирликлар тарихида биринчи марта Исроил байроғи кўтарилиб, давлат мадҳияси янгради, бу пайтда Регев ҳиссиётларга тўлган ҳолда йиғлаб юборди.
Регев фаластинликларнинг Шарқий Қуддус ҳуқуқини тан олмасдан, бир неча марта Исроилнинг яҳудий характери ҳақида баёнот билан чиққанди. Ўтган ҳафта ва бу ҳафта Исроилнинг Форс кўрфази мамлакатлари билан муносабатларда ҳақиқий ўзгаришлар даври бўлди, бу муносабатлар эндиликда расмий характерга эга бўлиб бормоқда. Исроил ОАВ рўй бераётган воқеаларни «Исроилнинг 70 йиллик араблар қамалини тарихий ёриб чиқиш» деб атади.
Маълум қилинганидек, ўтган ҳафта Исроил Бош вазири Нетаньяху ва «Моссад» раҳбари Уммонга ташриф буюриб, бу мамлакат султони билан музокаралар ўтказди. Шундан кейин Исроил транспорт вазири Исраэль Кац Уммонга транспорт бўйича анжуманда иштирок этиш учун келади. У Ўрта ер денгизи ва Форс кўрфазини Исроил ва Иордания ҳудудларидан ўтадиган темир йўл билан бирлаштиришни таклиф қиладиган «Тинчлик йўллари» дастурини тақдим этиш ниятида.