loader
Foto

Мусанна ибн Ҳориса Шайбоний

«Бу мисралар Вавилондаги форсларнинг филини ўлдирган Мусаннага бағишланади».

Фараздок,

Ислом - нақадар буюк дин. Агар инсон уни қалбига жойлаб, ўзининг ҳаётига олиб кирсагина, Аллоҳ яратган махлуқотлар олдида. унинг ҳайбатидан қўрқмайдиган мард инсонга айланади.

Мазкур ҳикоямиз қаҳрамони - Ироқнинг арслони, Шайбон қабиласининг шайхи ҳамда уларнинг раҳнамоси Мусанна ибн Ҳориса Шайбоний Унинг тарихида Аллоҳнинг бирлиги ҳамда инсон фақат Аллоҳгагина қулчилик қилиши акс этади. Зеро, яратмоқ ва ризқ бермоқ фақат унинг қўлидадир. Инсон тафаккур қиларкан, барча оламлар Робби бўлган Аллоҳ таолодан ўзга ҳеч ким унга фойда ҳам зарар ҳам етказа олмаслигини тушуниб етади. Мана шундагина унинг юзлари нурга тўлади.

Мусанна ибн Ҳориса Шайбоний Ироқ четидаги Форс империясининг чегарасида жойлашган Шайбон қабиласининг лашкарбошиси бўлади Мусанна ўз қавми билан ҳижратнинг тўққизинчи йили, яъни пайғамбарликнинг сўнгги йилларида Исломни қабул қилганлар. У Исломни қабул қилгандан сўнг, форслар билан курашган. Шунинг учун у форслар билан курашган биринчи мусулмон хисобланади. У Бани Шайбон қабиласидаги баҳодирлар билан Ироқни эгаллаб турган Форс империясига қарши жанг килиб, бирин-кетин ғалабаларни қўлга киритади. Унинг ғалабалари халифалик маркази бўлмиш Мадинага етиб бораркан, мўминлар халифаси Абу Бакр Сиддик унинг кимлигини билмоқчи бўлиб, ёнидагилардан сў-райди: «Бизга галабалари хабари етган баҳодир ким ва каерлик экан?». Одамлар унга: «У бизга таниш бўлган Мусанна ибн Ҳориса Шайбонийдир» - деб жавоб берадилар. Кўп ўтмай Мусанна Абу Бакр Сиддиқдан форсларга қарши жанг қилиш учун рухсат сўраб кетган эди.

Мен Мусанна форслар билан жанг қилиш учун рухсат сўрагани келганда мўминлар халифаси Абу Бакрнинг кўнглидан нималар ўтганни билмайман. Лекин Абу Бакр Сиддиқ уни бир неча йил аввал Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга келган юзидан бошқа чеҳрали юзни кўрганига шубҳа қилмайман. Уша куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мусаннага бир таклиф билдирган эди. Агар у ўша пайтда қабул қилганда, ҳаммаси бошқача бўларди, яъни биз уни Мусанна ибн Ҳориса Ансорий деб айтган бўлар эдик. Унинг Бани Шайбон қабиласи эса тарихда «Ансорлар» бўлиб қолар эдилар.

Маккада Исломга даъват қилиш тобора қийинлашган пайтлар эди. Бунга сабаб Макка мушриклари хаддан зиёд мусулмонларга азият бериб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қаршилик кўрсатар эдилар. Суюкли ёри Хадижа онамиз ва Қурайш азиятидан ҳимоя килувчиси Абу Толиб вафотидан сўнг Макка мушрикларини азияти кучайган. Шунда Маккадан ҳижрат қилишга қарор қиладилар. Мусулмонларни кўчириш учун бошқа араб қабилаларидан бошпана излаш керак эди. Пайғамбаримиз Макка зиёратига келган ҳожилар билан махфий суратда алоқа қила бошлаганлар. Унга энг яқин дўсти Абу Бакр ҳамроҳлик қилган. Чунки у араблар шажарасини яхши билган ўша пайтнинг саноқли мутахассисларнинг бири эди. Абу Бакр Сиддиқ бу масъулиятли вазифага муносиб танланган. Зеро, ер юзидаги пайғамбарларнинг энг охиргисини қабул қилувчи қабилани танлаш осон иш эмас эди. Шунинг учун у ҳар бир қабилани ўта аниқлиқ билан ўрганиб чиққан. Кунларнинг бирида ҳожи-ларни кузатиб юрган Абу Бакр Сиддиқни осойишта ва эътиборли кўринган бир мажлисга кўзи тушади. Улар олдига бориб саломлашгандан сўнг улардан: «Қайси қабиладан бўласизлар?» - деб сўрайди.

Улар: «Шайбон ибн Сяълабаданмиз», - деб жавоб берадилар. Шунда Абу Бакр Сиддик пайғамбар алайҳиссаломга караб: «Ота-онам сизга фидо бўлсин, Е Расулуллоҳ! Булар қавмларининг саййидлари. Уларнинг орасида Мафрук ибн Амр, Хани ибн Кубайса, Мусанна ибн Ҳориса ва Нўъмон ибн Шарик бор».

Абу Бакр Сиддиқ уларга караб: «Қанча одамларингиз бор?»

Мафрук: «Биз минг кишидан кўпроқмиз, лекин минг аскарни енгиб олиш осон иш эмас».

Абу Бакр Сиддиқ: «Узингизга қанчалик даражада ишонасизлар?»

Мафрук: «Биз имкон борича тиришқоқзик билан ҳаракат қиламиз».

Абу Бакр Сиддиқ: «Душманларингиз билан қандай жанг қиласизлар?»

Мафрук: «Биз жанг пайтида жуда газабдор бўламиз, шунинг учун қаттиқ жанг қиламиз. Отларимизни фарзандларимиздан, қуролларимизни ургочи туялардан ҳам ортиқ кўрурмиз. Ғалаба - Аллоҳдан; Баъзида устунлик биз тарафда, баъзида эса душман тарафда бўлади». Мафрук Абу Бакрни Қурайшдан чиққан пайғамбар деб ўйлаб, унга шундай дейди: «Сиз Қурайшдан чиққан пайгамбар бўласизми?»

Абу Бакр Сиддиқ: «У зот Аллоҳнинг элчиси эканликлари ҳақидаги хабар сизларга ҳам етиб бордими? Мана, бу киши Расулуллоҳ соллал-лоҳу алайҳи васаллам бўладилар».

Мафрук; «Ҳа албатта, биз ундан хабардормиз. Эй Қурайшнинг биродари, бизга нимани даъват қиласан?»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен сизларни Аллоҳнинг бирлигига, Унинг шериги йўқлигига ва мени Аллоҳнинг элчиси эканлигимга гувоҳлик беришга даъват қиламан. Шунингдек, сизларни менга боитана бериб, ҳимоя қилишга чақираман. Қурайш бўлса, буни рад этиб, Унинг элчисини ёлгонга чиқариб, ҳақиқатдан ботилни афзал билди. Аллоҳ Қудратли ҳамда Мақтовга лойиқ Зотдир».

Мафрук: «Эй Қурайшнинг биродари, бизнияна нималарга чақирасан?»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Айтинг: «Келинглар.

Парвардигорингиз сизларга ҳаром қилган нарсаларни тиловат килиб берай: «У Зотга бирон нарсани шерик қилмангиз; ота-онага ях-шилик қилингиз; болаларингизни камбағалликдан (қўрқиб) ўлдирмангиз...»

Мафрук: «Эй Қурайшнинг биродари, бизни яна нималарга чақирасан?»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ адолатга, чиройли амаллар қилишга ва қавм-қариндошга яхшилиқ қи-лишга буюрур...»

Мафрук: «Аллоҳга қасамки, эй Қурайшнинг биродари, сен чиройли хулқ-атвор ва хайрли амалларга чақирдинг. Сенга қарши чиқиб, сени ёлгончи деганлар ўзлари ёлгончидирлар. Бу - Хани ибн Қубайса, бизнинг шайхимиз ва раҳнамомиз». Шунда Хани чиқиб айтадики: «Эй Қурайшнинг биродари, гапларингнинг барини эшитдим. Нақадар яхши гаплар айтдинг. Мен сени биз билан ўтириб жиддий масала устидаги бу суҳбатимиздан сўнгўз динимизни ташлаб, сени динингга эргашсак, номаъқул иш бўлар. Шхпиқалоқлик кўп хатоликлар келтириб чиқаради. Бизни ортимизда ҳамуларсиз ҳеч нарса қила олмайдиган халқимиз бор. Яхшиси бу ҳақда бамайлихотир ўйлашиб кўрайлик». Сўнгра у Мусанна ибн Ҳорисага қараб: «Бу - Мусанна ибн Ҳориса, бизнинг шайхимиз ҳамда лашкарбошимиз», - деб уни сўзга тортади.

Мусанна айтадики: «Эй Қурайшнинг биродари, сўзларингни эшитдим. Мен ҳам Хани ибн Кубайсанинг фикрига қўшиламан. Мен сени биз билан ўтириб жиддий масала устидаги бу суҳбатимизда ўзимизнинг динимизни ташлаб, сени динингни қабул қилсак, тўгри бўлмас. Чунки биз Ямома ва Самова шаҳарлари ўртасидаги икки булоқ ёнида жойлашган халқмиз».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У икки булоқ қайсилар?»

Мусанна: «Хусравнинг (Кисро) дарёлари ва арабларнинг сувлари. Хусравнинг дарёларида унга ёмон муомала қилган одам кечирилмайди. Узри ҳам қабул қилинмайди. Арабларда эса ундай эмас. Уларда айби кечирилиб, узри қабул қилинади. Биз у ерга хусрав билан янги нарса олиб келиш ва у ерни ўзгартирадиган одамни киргизмасликкка сулҳ тузиб жойлашганмиз. Назаримда, бу иш подшоларга ёқмайди. Аммо арабларга қарши биздан қандай ёрдам керак бўлса тайёрмиз».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлар ҳақ гапни айтдинглар. Лекин Аллоҳнинг динига уни ҳар томонлама ҳимоя қила оладиганларгина ёрдам берииш мумкин».

Субҳаналлоҳ! Нақадар ажойиб қарор!

Бани Шайбон қабиласининг раҳбари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватини ва Исломнинг юксаклигини тушундилар, аммо якуний қарорни лашкарбоши Мусанна ибн Ҳорисага қолдирдилар. У ўз фикрини билдирди. Ҳаёт ҳам аслида танловлардан иборат эмасми?! Биргина танлов сени юксак чўққиларга кўтариши мумкин. Худди шундай, бошқа бир танлов сени етти қават ернинг тубига тушириб юбориши ҳам мумкин. Албатта, бу иккаласининг ўртасида мувозанат деганлари ҳам йўқ эмас. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар томонга кўчиб боришни ва уларнинг унга ёрдам беришини таклиф қилдилар. Мусанна эса ўзининг сўнгги қарорини айтди. Бу таклифни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кейинчалик Авс ва Ҳазраж қабилаларига ҳам айтганлар. Агар Мусанна Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу таклифини қабул қилганда Бани Шайбон қавми «Ансорлар» деб аталган бўлар эдилар. Мусанна қавмининг номидан сўзларкан, арабларга хос одоб билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга Аллоҳнинг динига ёрдам бериш учун фақат араблар билан жанг қила олишини, дунёдаги катта империяларга кучлари етмаслигини айтиб ўтган. Мусанна ақл-заковати ва ҳаётий тажрибаси билан вакти соати келганда, қаршисидаги инсонга дунёдаги золим подшоҳларга қарши жанг қилишини тушунган. Ваҳоланки, дин - дунёдаги барча мазлумларни золим подшоҳлардан, яъни уларни ўзига ўхшаган одамларга сиғинишдан қутқариш учун юборилган эди.

Мусанна қавмининг лашкарбошиси қатори, ўзларининг иқтисодий имкониятидан келиб чиққан холда, уларнинг мингдан ошмаган аскари Осиёнинг тоғлари ва чўлларида жойлашган миллионлаб Форс империясига қарши тура олмаслигини яхши билган. Мусанна ибн Ҳориса Шайбонийнинг қарори оқилона қарор бўлган эди. Лекин у ўша пайтда пайғамбар алайҳиссалом олиб келган бу дин дунёвий асосларга таянган реалликни қабул қилмаган улуғ дин эканлигини тушунмай қолган. Бу дин улуғ бир қоидани тушунтириш учун келган:

«(Эй мўминлар), агар сизларга Аллоҳ ёр бўлса, ҳеч ким сизлардан ғолиб бўлмас. Ва агар У Зот сизларни ёрдамсиз қўйса, Ундан сўнг ҳеч бир зот сизларга ёрдамчи бўлмас. Мўминлар Ёлғиз Аллоҳнинг Узигагина таваккал қилсинлар - суянсинлар!»

Мусаннанинг қароридан сўнг барчалари Расулуллоҳ соллаллоху алайҳи васалламга юзланадилар. Ҳақиқатан, Мусаннанинг танлови ажойиб бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган Маккадаги мусулмонлар заиф эди. Айни шу пайтда Бакр ибн Воил ва аднонийларнинг Робиъа кабиласи ҳамда уларнинг энг улуғи бўлган Бани Шайбон қабиласи Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бутун араблардан ҳимоя қилиб, ёрдам беришларини таклиф қилдилар. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жавоби қандай бўлди?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу таклифни вақтинчалик қабул қилиб, ўзи билан бирга юрган мусулмонларни ҳимоя қилиш ва янги ўсиб келаётган мамлакатни оёққа турғазиб олишга кўзи етиб турса ҳам уларнинг таклифини қабул қилмади. Форслар у пайтда рим-ликлар билан банд эди. Улар ҳали бери мусулмонларга қўл солишмас. Лекин пайғамбар алаҳиссалом кисқагина сўзлари билан бизларга ҳам сабоқ бериб кетган эди:

«Албатта, Аллоҳнинг динига уни ҳар томонлама ҳимоя қила оладиганларгина ёрдам бериши мумкин».

Кимки бу асосий қоидани тушунмай туриб, ўз имконияти билан ғалаба ёки муваффақиятга эришаман деса, батаҳқиқ, у адашибди. Бу асосий қоидани тушунмай туриб, уни амалга ошираман деганлар хусусида сўз қилишдан фойда йўқдир. Дин ҳукмлари ва унинг асосий қоидалари бир инсонни хоҳиш-истагига кўра олинмайди. Бинобарин, унинг барчаси тенг қабул қилиниши шарт. Мусаннанинг қарорига фикр билдиришдан аввал ўзингизга савол бериб кўринг:

Аллоҳ таолонинг барча буйруқларини қабул қилганмисан ёки ўзингга мувофиқ келганиними? Намоз ўқимай, рўза тутасанми? Ёки намоз ҳам ўкиб, рўза ҳам тутиб, баъзида ёлғон сўзлаб, ҳаромдан ҳазар қилмайсанми? Ёки намоз ҳам ўқимай, рўза ҳам тутмай, жаннатга киришга қалбимнинг поклиги етади деб даъво қилгувчиларданмисан? Агар қиз фарзанд бўлсанг, шариат кўрсатган кийимларни киясанми ёки дин - бу фақат яхши хулқ-атвордангина иборат деб ўйлагувчиларданмисан?!

Дарҳақиқат, Аллоҳнинг динига унинг ҳар томонлама эътиқод қилган инсонларгина ёрдам бера олади. Бу дин - ибодатларни ҳам, қалб поклигини ҳам ўз ичига олган дин. Қалб пок бўлмай туриб, ибодат қилиб бўлмаганидек, ибодатсиз пок қалбнинг фойдаси тегмайди. Мусанна эса буларни кейинчалик қалбини иймон эгаллагандан сўнг тушуниб етди. Қалби Исломга тўлди. Ғалаба - тайёргарлик, қурол-яроқдан эмас, Ёлғиз Аллохдангина келишига ишониб, золим форс империяга қарши жанг қилиб, бирин-кетин зафар қозонган. Мусулмонлар халифаси Абу Бакр Сиддиқ Ислом қўшинига Холид ибн Валидни бош қўмондон қилиб тайинлаб, шарқий фронтга юборганда, Мусанна Холид ибн Валид қўшинида оддий аскар қатори жанг қилишга чин дилдан рози бўлган. Византияликларнинг хавф-хатари авж олгандан сўнг Абу Бакр Сиддиқ Холид ибн Валидни Шомга ғарбий фронтга жўнатишга мажбур бўлади. Шунда Холид Ирокдаги Ислом қўшинини Мусаннага топширади. Мусанна бир қанча маъракаларда қатнашган. Уларнинг энг афзали ҳижрий 13 йилнинг рабиъул аввал охирида бўлган Вавилондаги жангдир. Ўша йили форсларнинг янги хусрави Арташирнинг ўғли Шаҳрвазар Ҳурмуз Жазавейханинг етакчилиги остида Мусанна ва унинг қўшинига қарши кураш учун катта қўшин жўнатади. Мусанна Хирадан (Ирокдан) чиқиб Вавилонга бориб тўхтайди. Хусрав Шаҳрвазар ўзларининг ҳақорат қилиш одатига кўра, Мусаннага мактуб йўллайди. Унда қуйидагилар ёзилганди: «Меи сизларга Форснинг ёввойи одамларидан иборат бир қўшин юбордим. Улар товуқ боқиб, чўчқа қайтарувчи одамлардир». Араб баҳодири Мусанна унга Исломнинг улуғлиги акс этган жавоб мактубини юборади:

«Мусанна ибн Ҳорисадан Шаҳрвазар ибн Арташирга: Сен ё золим ёки ёлғончисан. Золимлигинг-ку ўзингга зарар. Шуни ҳам ёдда сақлагинки, ёлғончиларнинг энг ёмони бу подшоларнинг ёлғонидир. Ахир юборган қўйингдан сени кимларга муҳтож эканлигинг кўриниб турибди-ку. Макр-ҳийлаларингни товуқ ва чўчқа боқарларга қайтарган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин».

Форслар бу мактубда мусулмонларнинг улуғлиги ҳамда товуқ ва чўчқа боқарларга куни қолган улуғ форс империсини камситилганини кўрганда хавотирга тушадилар. Мусулмонларга нома йўллаб, уларнинг қадрини тўкмоқчи бўлган форслар қилган ишидан афсусланади. Шундай қилиб, Мусанна ибн Ҳориса қўшинини форсларга қарши бошлаб бориб, Вавилонда юзма-юз келадилар. Уруш шиддатли тус олиб, мусулмонлар форсларнинг кетма-кет ҳужумларини жасорат билан кайтарадилар. Форслар Осиёнинг бир ўлкасидан олиб келган катта филини ҳам урушга олиб келишган эди. Улар ўша фил билан мусулмонлар қўшининг сафларини бузиб, умрида фил кўрмаган отларни ҳуркитиб юборадилар. Мусулмонлар бир пайт форслар томонга яшиндай ҳужум қилиб кириб.

фил тарафга йўл олган бир суворийга кўзи тушадилар. У қаҳрамон алп Мусанна ибн Ҳориса Шайбоний эди. Филга яқин бориб, унга қиличи билан қаттиқ зарба берадики, натижада у форс аскарлари устига ағдарилиб тушади. Мусулмонлар бу кўринишдан кувонишиб, Вавилонни титрата «Аллоҳу акбар» дея такбирлар билан ҳайқирадилар. Форслар бири ортидан иккинчиси уруш майдонини ташлаб қоча бошлайдилар. Мусулмонлар уларнинг ортидан қувиб, етиб олганларини қатл қиладилар. Бу эса форсларнинг мағлуб бўлганидан далолат эди. Шундай қилиб, мусулмонлар катта ўлжаларни қўлга киритадилар. Қочиб улгурганлари тўхтамай сосонийлар империясининг маркази Мадоинга етиб боришган. Форс хусрави Мусаннадан енгилиб қолганлиги хабарини эшитиб, жони узилган. Арабларнинг шоири Фараздоқ кейинчалик Мусаннанинг Вавилондаги жасоратига бағишлаб, шеър битади:



«Бу сатрлар вавилонлик форслардан,

Филин ўлдирган Мусаннага бахшида...»



Вавилондан сўнг форслар мусулмонлардан ўч олиш мақсадида катта қўшин тўплайдилар. Мўминлар халифаси Умар ибн Хаттоб Ироқни озод қилиш учун чиққан қўшинга Абу Убайда Сақофийни бош қўмондон этиб тайинлайди. Мусанна одатдагидек оқкўнгиллик қилиб раҳбарликни топшириб, оддий аскар қаторига қўшилади. Икки қўшин ҳижратниг 13 йили «Кўприк» маъракасида тўқнашадилар. Бу маъракада форслар мусулмонларни тузоққа илинтирадилар. Мусулмонлар Фурот дарёсидан ўтиб кетаркан, форслар улар ортидан кўприкни бузиб ташлайдилар. Шунда Абу Убайда ва у билан бирга бир минг саккиз юз мусулмон жангчиси шаҳид бўладилар. Улар орасида чўкиб ўлганлари ҳам бўлган. Мусанна ҳам оғир жароҳат олган. Лекин у қолган аскарларини форсларни кўп ададли аскарларидан қутқариб, олиб чиқиб кетади.

«Кўприк» маъракасидан сўнг форслар мусулмонларни биратўла йўқ қилиш учун, ўз аскарлари сонини яна ҳам кўпайтирадилар. Ушанда мусулмонлар форслардан қочиб кетган эдиларми? Мусанна кўприк маъракасидаги мағлубиятдан сўнг унга қарши ҳеч бир чора кўрмаганми? У заифлашиб, ғалаба Аллохдан келишига умидсиз бўлганми?



Чунки бизлар, чарчоқ билмаган,

Мусаннанинг авлодларимиз.

Босиб ўтдик, шавкатли йўлни,

Гувоҳ бўлди бунга бу тарих.



Ислом қўшинининг раҳнамоси Мусанна «Кўприк» маъракасида олган жароҳатига қарамай, Ирокда қолган аскарларини барини тўплайди. У форс империясига қарши қайта жанг қилиш учун тайёргарлик кўра бошлайди. Икки қўшин ҳал қилувчи Бувайб маъракасида яна тўқнаш келадилар. Тарихшунос олимлар бу маъракани Ярмук маъракасига тенглаштирганлар. Чунки Бувайб маъракаси мусулмонлар ва форслар-нинг энг асосий ҳал қилувчи жанги бўлган. Аллоҳ таоло бу маъракада Мусанна ва унинг кўшинига форс қўшини устидан ғолибликни ато эт-ган. Бу жангда форсларнинг юз минг аскари қатл этилган. Шунинг учун Бувайб маъракасини «Ўнликлар куни» деб ҳам аташган. Чунки мусул-монлар орасидаги машҳур юз қаҳрамоннинг ҳар бири форслардан ўнтадан аскар қатл этган эдилар. Мусулмонларнинг Бувайбдаги ғалабаси сосонийлар империясини таназзулга юз тутишини бошланиши бўлган.

Мусанна Бувайб маъракасидан сўнг «Кўприк» маъракасида олган оғир жароҳати туфайли бу ёруғ олам билан видолашади. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундан бир неча йил аввал унга: «Аллоҳ сенга форс диёрини ҳадя этади», - деган пайғамбарик ваҳийсининг ўз кўзи билан кўргандан сўнг вафот этди. У пайтда Мусанна форсларнинг кучидан қўрқиб, тузукроқ қарорга кела олмаган эди. Лекин у бир қанча йиллардан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзлари ҳақ эканини тушуниб етди. У шундагина тўғри қарор қабул қилиб, қалбидаги Аллоҳдан бошқасидан қўрқишни ўчириб, ўз исмини улуғ инсонлар қаторига олтин ҳарфлар ила муҳрлаб кетди. Ҳақиқатда, ҳаёт турли танловлардан иборат деб айтмадикми. Агар ҳаётда нотўғри йўл тутган бўлсангиз, унда бир умр нотўғри қарорни ўнглашга ҳаракат қилган Мусанна ибн Ҳориса Шайбонийдек бўлинг. У сўнгида тўғри қарор қабул қилиб мақсадига етди.

Мен Мусаннага бағишлаб «Биз толиқмадик» номли шеъримни ёзганимда, ниҳоятда тўлқинланган эдим. Кейинчалик бу мисраларни Қувайтлик Найиф Шархан нашида қилиб айтиб чикди. Бу нашида Аллоҳнинг инояти билан машҳур нашидалар қаторидан ўрин олди. Мен Мусаннани умид ва қайта туғилиш рамзи қатори кўрганимдан, унинг исмини шеъримнинг аввалида ёдга олдим. Ушбу қаҳрамоннинг ҳаёти мағлубиятдан сўнг қайта туғилиш нима эканини намоён этади...

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси" китобидан