loader
Foto

Изз ибн Абудуссалом

«Эй ўғлим... Мен Аллоҳ таолонинг улуғлиги ва азаматини фикр қилдим, шунда султон менинг кўз ўнгимда худди мушуқдек бўлиб кўринди!»

Изз ибн Абдуссалом

Ислом буюклик динидир!

Ислом дини - уни маҳкам ушлаган инсонни улуғликка етаклайди.

Бу дин инсонининг қалбига ўрнашгандан сўнг киши ер юзидаги энг қудратли подшоҳнинг қаршисида турса ҳам, унинг ҳайбатидан ўзини йўқотмайди.

Италиялик генерал Грациан ливиялик баҳодир Умар Мухторнинг ҳузурида турганда, гўёки унинг юзида нурдан бўлган бургут айланиб тургандек туюларди деб айтганини ўқидик. Дарҳақиқат, бу генерал унга чиройли таъриф берган. Аслида у Аллоҳ таоло ва пайғамбар алайҳиссаломнинг суннатини маҳкам ушлаган инсонни юзидаги улуғликнинг бургути эди. Айтмоқчи бўлган қаҳрамонимиз биз хабар бераётган Исломнинг улуғлигига жонли мисол бўла олади. Уламолар султони, Аллоҳ йўлида курашувчи баҳодир, нотиқ, улуғлик ва тинчлик тимсоли - шайх Изуддин Абдулазиз ибн Абдуссаломдир.

Қаҳрамонимизнинг келиб чиқиши Мағрибга бориб тақалади. Шомда туғилиб, Мисрда вафот топади. Шайхнинг оиласи Мағрибдан Шом диёрларига кўчиб бориб, Умавийлар маркази Дамашққа ўрнашади. Худди шу оилада шайх Изз ибн Абдуссалом бу ёруғ оламга келади. У болалигида бошқа тенгдошлари каби вояга етади. Шайх Изз ибн Абдуссалом илм олишни кеч бошлаганига қарамай, буюк уламолардан ўлиб етишади. Дамашқдаги Умавийлар масжидида имом бўлади. Бу ўрин Шомдаги уламоларнинг энг юқори турувчи даражаси эди.

Дамашқнинг ўша пайтдаги бошлиғи Солиҳ Исмоил салибчилар билан иттифоқ тузиб, уларни Шомга кириб қурол-яроқ ва озиқ-овқат сотиб олишига рухсат берган эди. Изуддин Абдулазиз ибн Абдуссалом бунга қарши чиқади. Умавийлар масжидининг минбарига чиқиб, салибчиларга қурол-яроқ сотишни тақиқлаш кераклигини айтиб, сўзини қуйидагича якунлайди:

«Эй Аллоҳим! Бу умматга Сенга итоат қилувчиларни эъзозлаб, Сенга итоат ҳилмаганларни жазолайдиган адолатли ҳукумат насиб ҳил».

Сўнгра Шомнинг раҳбари Солиҳ Исмоилга дуо қилмасдан минбардан тушиб кетади. Халифа бундан ғазабланиб, уни ўзининг чодири яқинига қамаб қўйишларини амр қилади. Кечки пайт Европалик иттифоқдошлари билан дастурхон устида ўтирганларида, салибчилар шайхнинг Қуръон ўқиётганини эшитишади. Шунда Солиҳ Исмоил мийиғида кулиб, бу сизлар учун қамалган дейди. Салибчилар иттифоқдошига қараб қуйидаги сўзларни айтадилар:

«Агар бу одам бизнинг диний устозимиз бўлганида, бизуни оёкдарини ювиб, ошган сувини ичган бўлар эдик».

Шундай қилиб, шайх Ибн Абдуссалом қамокдан чиққанидан сўнг, Миср томон йўл олади. Қоҳирадаги Амр ибн Ос масжидида имом этиб тайинланади. Лекин шайх Изз ибн Абдуссалом юқори мансабга султон тарафдан сайланса ҳам, султонларнинг олими эмас, балки олимларнинг султони бўлишни танлади. У ҳукуматни шариат қонунлари доирасидан четга чиқса, дарҳол уни амирларга очиқчасига, юзига айтар эди.

Кунларнинг бирида шайх ибн Абдуссалом Қоҳирадаги дўконларнинг бирида маст қилувчи ичимлик сотилаётганидан хабар топади. Шайх фурсатдан фойдаланиб, байрам куни султон Нажмиддин Айюбнинг саройига боради. Шайх кирса, султон ёнбошлаб байрамона кийимлар кийган, олдида икки тараф тизилган аскарлар билан зиёфат қилиб ўтирган эканлар. Шунда шайх султонга қараб баланд овозда: «Эй Айюб, Аллоҳнинг ҳузурига борганингда, У сенга: «Мен сенга Миср мулкини бериб қўйсам, сен ичимлик сотишга рухсат бердингми?» деса, нима деб жавоб қайтарган бўлар эдинг?» Султон: «Мен рухсат берибманми, Мисрда шундай бўляптими?» - деб сўрайди. Шайх: «Ҳа, менга шундай хабар етиб келди», - дейди. Шунда султон: «Эй саййидим, буни мен қилганим йўқ. Бу нарсалар отам замонида ҳам бор эди», - деб жавоб беради. Шунда шайх: «У ҳолда сен ҳам, биз ота-боболаримизни шундай аҳволда кўрганмиз деб айтувчиларданмисан?» - деб султонни ноқулай аҳволга солиб қўяди.

Бу таъсирли сўзлардан сўнг Нажмиддин Айюб ичимлик сотувчи дўконни ёптиришга буйруқ беради. Шайх шогирдларини олдига бўлган воқеадан қувониб қайтиб келади. Сўнг шогирдларидан бири унга савол беради: «Эй Устоз, сиз султоннинг олдида баланд овозда гапиришга қандай журъат этдингиз?» Шайх: «Эй ўғлим, султонни улуғликка берилганини кўрдим, унинг нафси бундан кибрга кетиб, унга зарар етказишидан қўрқиб, унинг нафсини синдирмоқчи бўлдим», - деб жавоб беради. Шогирди яна сўрайди: «Эй устоз, ундан қўрқмадингизми?» Шайх Ибн Абдуссалом шогирдига жилмайиб қараб, шундай дейди:

«Эй ўғлим... Мен Аллоҳ таолонинг улуғлиги ва азаматини фикр қилдим, шунда султон менинг кўз ўнгимда худди мушукдек бўлиб кўринди!»

Сўнгра Миср ҳукуматига - Қутуз султон этиб тайинланади. У аскарларни жанговар ҳолатга келтириш учун, халкдан мол-мулк йиғишни истаб, шайхдан фатво беришини талаб қилади. Шайх фатво беришдан бош тортиб, унга аввал мамлукларнинг амирларини олтин-кумуш ва бошқа қимматбаҳо буюмларини йиғишини айтади. Амирлар халқ билан тенг бўлганда, у талаб қилган фатвони беришлигини ваъда қилади. Султон Сайфуддин Қутуз шайх айтганидек қилиб, амирлардан тўплаган олтин-кумушларни сотиб, ўша пулга аскарларини жанговар ҳолатга келтиради. Йиққан пуллари бироз ошиб ҳам қолади. Сўнгра шайх Изз ибн Абдуссалом Миср масжидларининг бирида, одамларни Аллоҳ йўлида дини ва юртини ҳимоя қилишга чорлаб, уларга саҳоба-лар ва ундан кейинги ўтган буюк қаҳрамонлар тарихидан ҳикоя қилиб берарди. Шайх мисрликлар қалбига ғалабанинг руҳини солиб, уларни шижоатлантиради. Узи ҳам тарафдорлари билан бирга монголларнинг Ислом давлатларидан қувиб чиқариш учун, урушга отланади. Натижада, мусулмонлар АйнЖалутдаги ҳал қилувчи жангда ғолиб бўладилар. Шайх Изз ибн Абдуссалом 83 ёшгача Аллоҳнинг динига даъват этиб, Аллоҳ йўлида курашди. Ҳижратнинг 660 йили 83 ёшида боқий дунёга сафар қилади. Унинг жанозасида кўплаб Миср аҳли иштирок этдилар. Уламоларнинг султони шайх Изз ибн Абдуссаломдан айрилганликларидан қайғуриб, ҳатто бу улуғ олимнинг ўлими уламолар замонига якун ясашидан хавфсираб йиғладилар.

Лекин Исломни байроғи абадий ҳилпираб туради!

Эндиги навбат, Шом диёрининг Андалус давлати ва унинг маркази Кордова шаҳрига бориб, хирургия илмига асос солган, ислом олими ҳақида.

Бу ислом олими ким бўлиши мумкин?

Бу ҳакда кейинроқ ҳикоя қиламиз...

Ат-Туробийнинг

"Ислом умматининг 100 буюк шахси"китобидан