loader
Foto

Ўтмиш ҳикояларидан

Менинг устозим Ҳусайн қори дада роҳимаҳуллоҳ. У киши умрининг охиригача Қуръон таълими билан ўтди.

Собиқ Иттифоқ даврида талабалар кечаси дарсга келар экан. Қишда, қорли кунларда ҳар бир уйнинг эшигига қадам босиб, из қилиб келишаркан. Чунки битта уйга босилган қадам йўл кўрсаткичдек бўлиб қоларкан.

Ўша пайтда устозимнинг устидан ариза тушиб, шаҳар ИИБидан одам келибди. Шу даврда кажавали мотоциклда келиб, устозимнинг қўлига кишан тақиб, маҳалладан олиб кетибди.

ИИБ идорасига боргач, устозимни олиб борган ходим бир хонага киритиб, олдига чой, нон қўйибди-да: "Қори ака, биламан, сиз қорисиз, Қуръон ўргатасиз. Устингиздан ёзиб беришкган. Ёзганлар қўшниларингиз. Мен ошкора сизни кишанлаб олиб келмасам, қўшнингиз юқорироққа ёзади. Иш кўпаяди. Шунга сизни шу тарзда олиб келдим.

Энди кечқурунгача шу хона сизга.  Бемалол Қуронингизни ўқиб ўтираверинг. Тушлик ва кечки таом мендан. Келинингизга айтганман: уйдан, қассоб гўштида тайёрлаб келади. Кечки пайт қўйиб юбораман. Ўзим обориб қўяй, десам, маҳаллангизда қулоқлар бор. Мен чора кўрган бўламан. Сиз кечгача мелисахонада қолган бўласиз.

Қори ака, фақат ўқитишни тўхтатиб қўйманг. Бу кунлар ўтар-кетар. Аммо жамиятда қорилар тугаб кетмаслиги керак", деган экан.

Ҳар бир даврнинг ўз Абу Лаҳаби бўлганидек, ўз Умарлари, Абу Бакрлари ҳам бўлади.

Аллоҳ шу кунгача дин ва Қуръонни етиб келишида хизмат қилган олимлар, қорилар қаторида парда ортида худбин сиёсатга чап бериб, худосизлик шарт бўлган даврда қориларни ҳимоя қила олган зотларни раҳмати билан сийлаб, Қуръон шафоатини насиб этсин.

© Фазлиддин Андижоний