Абдулазиз Маҳмудов (Абдулазиз қори) 1902 йили Андижон вилоятининг Хонобод туманида туғилган. Отаси Мулла Маҳмуд Бухорода таҳсил олган, бобоси Шомирза ҳожи эса ҳажга кетиб, Маккада яшаб қолган илмли инсонлар бўлишган. Болаликдан ўткир зеҳнли бўлган Абдулазиз ота-она даъвати ва қизиқтириши туфайли Қуръони каримга муҳаббат қўяди. Ўтган асрнинг бошида у мадраса таҳсили умидида Бухорои шарифга жўнайди. Бухорода Қози Розиқча домла қўлида Қуръони каримни ёд олиб.ўн уч ёшида ҳофизи Қуръон бўлиб етишади.(Устози, асли марғилонлик бўлган Розиқча домла Октябрь инқилобидан аввал Бухоронинг ўн икки муфтийсидан бири эди. У Бухоро амири Олимхондан ҳажга бориб келиш учун из-сўраганида, амир рухсат бермайди. Шунда у Бухорони ташлаб, Марғилонга боради ва ўша ерда бир йил яшириниб юради. Гап-сўзлар тинчигач, ҳаж сафарига жўнайди.) Розиқча домла ҳажга кетганидан кейин Бухорода узоқ қола олмаган Абдулазиз қори 1927 йили Қашқарга кўчиб бориб, илм таҳсилини давом эттиради.(Абдулазиз қорининг ўша пайтда Бухоро мадрасаларидан бирида мударрислик қилаётган акася юракхуружи туфайли оламдан ўтган ваўша ердаги Ҳожатбарор қабристонига дафн этилган.) Бир йили Қашқарда тарқалган вабо Абдулазиз қорининг устози Рўзи қорига ҳам ёпишади. У хаста устозининг ёнидан бир соат ҳам жилмай, сўнгги нафасигача хизматида бўлади. 50-йиллар охирида Абдулазиз қори оиласини олиб.Тошкентга қайтади. Бу ерда у Алихонтўра Соғунийнинг шогирди ва фикрдошига айланди. Шунингдек, Қуръон илмини ўрганишга астойдил иштиёқманд бўлганларга қўлдан келганча ёрдам беради.“1959 йили юртга қайтиб келганимизда, бу ердаги ҳаёт ҳам анча оғир эди, - деб ўша кунларни ёдга олади Абдулазиз қори,- Биз ҳовли-жой қилганимиз - мана шу Эски Жўва атрофлари ҳали шаҳар кўринишини олмагақодамлар жуда ночор яшарди. Гувала уйлар, асфальт кўрмаган кўчалар, озиқ-овқат ниҳоятда танқис ва қиммат... Динга, диндорларга муносабат ҳам олдингидан яхши эмас. Илм аҳллари, уламолар ҳамон таъқиб остида. Бола ўқитиш ҳақида ўйлаш ҳам мумкин эмас, қори тайёрлаш ҳам бутунлай издан чиққанди. 1975 йилга келибгина илк бор Тошкентда мураттаб қори чиқди.(Бу ўринда 1996-2007 йилларда Тошкентдаги Кўкалдош ва 1999-2005 йилларда Ҳадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта-махсус ислом билим юртларида дарс берган Зоҳиджон Азимбоев назарда тутилган.) Бунда менингҳам ҳиссам борлигидан астойдил қувонаман”.
Абдулазиз қорига ўзи орзу қилган дориломон кунларни, ватанимиз истиқлолини.истиқболини кўриш насиб этди.У шогирдлари иқболидан қувониб яшади.Ҳам илмда ҳам адабда намуна бўлган устоз Абдулазиз Маҳмудов 2006 йил 5 август куни оламдан ўтган. Жанозаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф имомлигида ўқилган.Тошкентдаги Чиғатой қабристонига дафн этилган.
"Ўзбекистон Уламолари" китобидан