loader
Foto

Der Spiegel (Германия): «Космосда бир ҳафтага юзта тампон етадими?»

Аёлларнинг очиқ космосга тарихда биринчи марта чиқиши рўй берди. Узоқ йиллар давомида НАСА атсронавт-аёлларни мутлақо менсимай келган. Бир сафар америка идораси космос учун махсус «косметичка» - тўғри келадиган скафандрлар ўрнига ишлаб чиққан.

Муҳандис-электрик Кристина Кох ва биолог Джессика Мейр МКС ташқи томонида ток стабилизаторини таъмирлади. Жума куни икки аёл очиқ космосга биринчи марта – эркаклар ҳамроҳлигисиз чиқишди.

Бундай янгилик киритиш тенг ҳуқуқлилик ва НАСАда аёллар қиёфаси ҳақида кўп нарса айтади. Дарҳақиқат, америка идораси узоқ вақт давомида астрноват-аёллар ҳуқуқларини камситиб келган, гоҳида эса умуман ўзини аҳмоқона тутган.

Дастлаб аёлларнинг космосга илк чиқиши март ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди. Лекин режалаштирилган сана яқинлашганда бу бекор қилинди. Маълум бўлишича, МКСда фақат битта мос келадиган скафандр бор экан. Бошқалари астронавтлар Кристина Кох ва Энн Макклейнга катталик қиларди. Шу сабабли Макклейн станция ичида қолишига тўғри келди, унинг ўрнига космосга Ник Хейг чиқди. Энг кичик S ва XS ўлчамли скафандрлар қимматлиги сабабли 90-йилларда ишлаб чиқарилмай қўйганди. ҳозир энг кичик ўлчам — M ҳисобланади.

«Иккинчи скафандр тайёрланг»

Бу айниқса, НАСА биринчи аёллар миссиясини маълум қилганидан кейин ёқимсиз эди. Собиқ давлат котиби ва президентликка номзод Хиллари Клинтон Твиттерда: «Иккинчи скафандр тайёрланг» деб ёзганди. Бунда скафандр билан боғлиқ ёқимсиз ҳолат — НАСАнинг аёллар анатомиясига менсимасдан муносабатда бўлишига бир мисол, холос. Бироқ, кулгили эпизодлар ҳам бўлган.

Дастлаб НАСА да умуман аёлларни космосга жўнатишни исташмаган. Астронавтликка танлов фақат ҳарбий учувчи-синовчиларга рухсат этиларди, аёллар эса бундай ишга олинмасди. 70-йилларда аёлларни космосга чиқаришга рухсат беришга қарор қилинди ва НАСА, эҳтимол, бу ишни улар учун имкон қадар ёқимлироқ қилишни истади.

1987 йил НАСА муҳандислари лаб учун ялтироқ ва кўз учун «тень» воситаси бўлган махсус косметичка ишлаб чиқдилар. «НАСАнинг чексиз донишманд муҳандислари аёл-астронавтлар бўянишни истаб қоладилар деб ўйлаган, — дейди Салли Райд, 1983 йил НАСА орқали комосга парвоз қилган илк аёл. —асосан эркаклардан иборат бўлган муҳандислар бу косметичка ичида нима бўлиши кераклиги ҳақида қандай баҳслашганини тасаввур қиляпман».

Охир-оқибат бу янгилик аёл-астронавтларнинг стандарт жиҳозлари рўйхатидан ўрин олмади. Бироқ Райд бошқа аҳмоқона нарсаларга ҳам дуч келган. Масалан, ундан космосда бир ҳафтада юзта тампон етадими деб сўрашган (жавобни билмайдиган ҳар бир киши учун айтамиз: етади. Илтимос, диққат билан ўқинг).

Аёл-астронавтларга МКСда, қоидга кўра, тампон умуман керак бўлмайди. Чунки астронавтлар ўзининг қайта ишланган сийдигини ичади, аёллар эса кўпинча ҳайзини (менструацияни) бостириш учун гормон қабул қилади. Шу тариқа улар бунинг оқибатида қайта ишланган кўринишда истеъмол қилиб бўлмай қоладиган сийдик ифлосланишининг олдини оладилар.

Бироқ космосда айрим янгиликлар киритиш барибир аёллар билан боғлиқдир. Масалан, айнан аёллар туфайли МКСда ҳожатхоналар пайдо бўлган. Дастлабки астронавтлар махсус шлангларга ҳожатга чиқарди, дефекация учун эса пакетлардан фойдаланарди.

Шу аснода НАСАда жинслар нисбати мувозанатлана бошлади. 38 та астронавтдан 13 таси — аёллар. Квота 30%ни ташкил қилади. Бунга қўшимча равишда, АҚШ президенти Дональд Трамп беш йилдан кейин биринчи аёл Ойга учишини талаб қилмоқда. Тўғри, унга барибир эркак астронавт ҳамроҳлик қилиши кутилади.

Скафандрлар муаммоси, афтидан, ҳал қилинган кўринади — ҳар ҳолда, Ой миссияси учун. Гарчи скафандрлар фойдаланишга ҳали тайёр бўлмасада, ҳафта ўртасида НАСА универсал ўлчамда илк моделни тақдим этди. Уни аёл киши – НАСА муҳандиси Кристин Дэвис намойиш этди.

Абу Муслим таржимаси

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР