loader
Foto

Бугун илк астронавтимиз Алпер Гезеравжи ерга қайтди

Туркиянинг илк астронавти Алпер Гезеравжи ерга қайтди

Ахиом - 3 (Ах - 3) экипажини ташиган «Dragon» космик кемаси Америка Қўшма Штатларининг (АҚШ) жануби - шарқидаги Флорида штати қирғоғидан узоқ нуқтадаги океанга қўнди.

 Эслатиб ўтамиз, экипаж орасида Туркиянинг илк астронавти Алпер Гезеравжи ҳам бор.

«Axiom SpaceX» Ахиом - 3 (Ах - 3) экипажини ташиган «Dragon» космик кемасининг Халқаро космик стансиядан ерга қайтиш жараёнини жонли эфир орқали ҳавола қилди.

Ахиом - 3 (Ах - 3) экипажи Халқаро космик стансиядан 7 – феврал куни Туркия вақти билан соат 17:20 да йўлга чиққанди.

Ахиом - 3 (Ах - 3) экипажини ташиган «Dragon» космик кемаси, Америка Қўшма Штатларининг маҳаллий вақт билан 18 – январ куни соат 16:49 да (Туркия вақти билан 19 – январ 2024 соат 00:49) НАСАнинг Флоридадаги Кеннеди космик марказидан муваффақиятли равишда космосга учганди.

Саёҳати қарийб 36 соат давом этган Ахиом - 3 (Ах - 3) экипажи, 20 – январ куни манзилга етиб борган эди.