loader
Foto

Қуръон мўъжизаси: Ўргимчак

Ҳар бир тилда бўлгани каби, араб тилида ҳам сўзларга "урғочи" ва "эркак" маъноларини юклаувчи қўшимчалар мавжуд. 



Бу қўшимчалар ёрдамида, жумла ичида келган бир сўзнинг, масалан, бир феълнинг аёлга ёки эркакка тегишли экани кўрсатилади.  

Араб тилида бу маъно юклаш жараёни, сўз охирига қўшимча қилинадиган битта "т" ҳарфи билан амалга оширилади.  

Қуръони Каримда "ўргимчак" маъносини англатувчи "Анкабут" номли бир сура мавжуд.  

Бу суренинг 41-оятида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:  

"Аллоҳдан ўзга дўст тутганларнинг ҳолати ўргимчакнинг ҳолатига ўхшайди. Ўргимчак ҳам ўзига уй ясайди. Ҳолбуки, уйларнинг энг заифи ўргимчакнинг уйидир – қаниydi, билсалар эди!"  

Бу оятнинг арабча матнида, бир ишни бажариш ёки қилиш маъносини берувчи "иттахаза" сўзи "иттахазат" шаклида келтирилган.  

Яъни, сўз охиридаги "т" ҳарфи феълга аёллик маъносини беради.  

Очиқ-ойдин кўриниб турибдики, бу ердан уй қурган ўргимчакнинг урғочи экани маълум бўлади.  



1984 йилда, жаҳонга машҳур бўлган немис илмий журнали "Космос" ўргимчаклар ҳақида махсус сонини чиқарди.  

Бу қизиқарли сонда келтирилган қуйидаги сатрларни ўқиганингизда, ишончимиз комилки, жуда ҳайратга тушасиз ва яна бир Қуръон мўъжизасининг гувоҳи бўлишдан хурсанд бўласиз:  

"Боғ ўргимчагининг тўр қуриш ва ов қилиш қобилияти фақатгина урғочи ўргимчакларга тегишлидир.  

Яъни, Ислом Пайғамбари (с.а.в.) пана топган ғор эшигидаги тўрни урғочи боғ ўргимчаги тўқиган.  

Эркак боғ ўргимчакларининг ҳаёти ҳақида эса бизда кўп маълумот йўқ.  

Фақатгина уларнинг тўр қуриш (уй яратиш) қобилиятига эга эмасликларини биламиз..."

Абу Муслим таржимаси