loader
Foto

Исломий тафаккур: иймонсизлик ва экстремизм ўртасида (1)

Аллоҳ ўз инояти билан менга ушбу муборак уйғонишнинг ижобий томонларини ёритиб бериш ва унинг салбий оқибатларига эътибор бериш, шунингдек, бу уйғонишдан Ислом учун зарар эмас, фойда олиш борасида маслаҳатлар бериш имкониятини берди. Ушбу иккита мақолада мен фаол ёшларни амалий мулоқотга ундаш учун уларга қандай мурожаат қилиш ҳақида ўз фикримни билдирдим.

Мен бу асарлар ислом оламида жуда машҳур бўлганлиги, ҳатто баъзи чет тилларига таржима қилинганлиги учун Аллоҳга ҳамду-санолар айтаман. Ушбу мақолалар университетлардаги талабалар томонидан муҳокама қилинди – ахир бу мақолаларда улар ҳақида ёзилган.

Мен бир нечта далилларни таъкидламоқчиман. Қоҳира Университети қошидаги Ислом жамияти 1981 йил ёзги таътил пайтида тўққизинчи Исломий лагерни ўтказиш вақтида менинг лагер қатнашчилари ва Исломга даъват билан шуғулланувчи ёшлар учун нашр этилган мақолаларим муҳокама қилинди.

Бу ислом ёшларининг муаммоларини тушуниш ва уларни солиҳ ишларга даъват қилувчиларга ёрдам беришга интилишни кўрсатади.

Айрим ислом давлатларида бу ёшлар билан тўқнашувларга ва қон тўкилишига олиб келган воқеалар рўй берди, лекин Уммат вайрон қилиш учун эмас, балки бунёдкорлик учун, бир қисми адашган гуруҳлар эмас, балки яхлит бир гуруҳ ташкил қилиш учун яратилган. Бизни фақат "диний экстремизм" деб номланган ва узоқ вақт давом этадиган мунозараларга сабаб бўлган, уларда хабардорлар ва бехабарлар, дин арбоблари ва динга адоват, нафратдан бошқа ҳеч қандай алоқаси бўлмаган шахслар иштирок этган ушбу воқеаларнинг оқибатлари қизиқтиради

Бундан бир неча ой олдин «Ал-Араби» журнали мени диний экстремизм ҳақида мақола ёзиш учун таклиф қилди. Мендан экстремизмнинг моҳияти ва аломатлари ҳақида ёзиш талаб қилинди. Бу мақола 1982 йилнинг январь сонида дунё юзини кўргач, айрим дўстларим менга танбеҳ бердилар, чунки мен ёлғонни мустаҳкамлаш учун ҳақиқат сўзларидан фойдаланишга қарши курашдим, лекин улар менинг қарашларим мазмунига қарши эмасдилар. Улар диний экстремизмга қарши ушбу кампания шартлари ва мақсадларига шубҳа билан қарашди ва сўрашди:

Ҳақиқатдан ҳам унинг мақсади диндаги радикализм, ақидапарастлик ва экстремизмга қарши туриш ва мўътадилликка қайтиш ҳисобланадими ёки бошқа мақсадларни, масалан, ҳали у кучга тўлмасидан ва кенг оммани қўлига олмасидан, аниқ сиёсий рол ўйнай бошламасидан олдин исломий ҳаракатни йўқ қилиш ва бўғиш истагини кўзлайдими?!

Улар ҳукуматнинг динга қарши қаратилган ва шариат тамойилларига зид деб ҳисоблайдиган режалари ва лойиҳаларига қарши чиқмагунча, ҳукумат диний ёшларга эътибор бермаяпти, деган баҳона билан улар иккинчи тахмин эҳтимоли юқори деб билишади.

Уларнинг позицияси шу билан қўллаб-қувватланадики, баъзи мамлакатларда ҳокимият ва хавфсизлик органлари ҳақиқатда бошқа исломий ҳаракатларга қарши курашишда баъзи экстремистик диний оқимларни қўллаб-қувватламоқда ва улар бу ролни бажарганларидан кейин бу оқимларни йўқ қилмоқда.

Худди шу биродарлар давом эттирдилар:

Ҳокимият ва исломий ташкилотлар ўртасидаги тўқнашувлар ҳақиқатдан «диний экстремизм» нинг пайдо бўлиши натижасими?

Йўқ, чунки бизнинг ислом мамлакатларимизда ҳокимият исломий ҳаракатни ўзларининг улар билан ҳеч қачон иттифоқ тузилмайдиган биринчи ва муросасиз душмани деб ҳисоблайди. Улар ушбу ҳаракатни етакчисиз колдиришга, ўз одамларини унга қўшиб, осонлик билан бу ҳаракатни бузиш ва йўқ қилишга ҳаракат қиладилар. Аллоҳ қуйидаги сўзлар билан ҳақиқатни айтганлиги шубҳасиз: «Албатта, улар сендан Аллоҳ томонидан бўладиган ҳеч бир нарсани арита олмаслар. Ва, албатта, золимлар бир-бирларига дўстдирлар. Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир» (Жосия сураси, 19).

Менинг суҳбатдошларим ўз фикрларини шу билан ҳам тасдиқлардики, Мисрдаги исломий ташкилотлар ўз ривожланишининг бошларида экстремизмга яқин бўлган, лекин кейинчалик бу ташкилотларнинг ёш аъзоларига таъсир эта олган, мўътадиллик ва соғлом фикрлашга даъват қилган кўплаб мутафаккирлар туфайли мўътадиллик йўналишини танлаган. Бироқ натижада бу ташкилотлар заифлашди, айримлари эса умуман йўқ бўлиб кетди.

Бу далиллар мен учун янгилик эмас, шу сабабли мен «ал-Араби» журналидаги (унинг таҳририяти менинг назаримда энг муҳим бўлган бандларини ўзгартирган, лекин мақоланинг маъносини бузиб кўрсатмаган) мақоламни қуйидаги сатрлардан бошлашга қарор қилдим: «Диний экстремизм ҳақида суҳбатни очишга «Ал-Араби» журналини ундаган мақсаднинг муҳимлигига ишончим комил эканлиги ва ушбу мавзунинг бизнинг воқеликка алоқадорлигига қарамай, аввалига мавзуни нотўғри талқин қилишларидан ва ундан мен хоҳламаган, лекин журнал ноширлари манфаатларига мос келадиган мақсадлар учун фойдаланишларидан қўрқиб, бу ҳақида мақола ёзишга шубҳа қилганимни ўқувчидан яширмайман.

Яна бир жиҳат шундаки, ҳозирги пайтда диний экстремизм «айблов қафасида» ва унинг атрофидаги ҳамма уни айбламоқда ва уни ҳар томондан танқид қилмоқда, мен заиф томонга қарши кучли тарафда туришни истамайман. Ҳокимият ҳар доим кучли томондир, унинг мухолифи эса заиф томон бўлиб, ўзини ҳимоя қила олмайди, чунки у матбуотда мақолалар нашр эттириш имкониятига эга эмас, бундан ташқари радио ёки телевизордаги каналда тўлқинларда чиқиш қила олмайди. У ўзини ҳимоя қилиш учун масжид минбаридан ҳам фойдалана олмайди.

Кўплаб ислом арбоблари қатор йиллар давомида танқид қилиб келиниши, уларга радикализм, ақидапарастлик ва терроризм ёрлиқлари ёпиштирилиши менинг шубҳаларимни янада оширди, ваҳоланки  ҳар қандай ўрганувчи Шарқ ва Ғарб, ўнг ва чап улар билан урушаётганини кўриши мумкин.

Бироқ мулоҳаза юритгандан сўнг, муаммо нафақат битта мамлакатга, балки бутун ислом дунёсига тааллуқли эканини англадим ва сукут сақлаш бу муаммони ҳал қилмайди деган қарорга келдим. Бундай таклифларни рад қилиш менинг ҳатти-ҳаракатларимга мос келмайди, чунки бу жанг майдонидан қочиш билан баробардир. Шунинг учун мен Аллоҳга суяниб, қўлимга қалам олишни афзал кўрдим. "Ҳар бир амал ният биландир, ҳар бир киши учун ниятларга кўра ажр олади".

Бунга шуни қўшимча қилиш керакки, кўплаб ҳар қандай нодон «ёзғучилар» ва ёлланма муаллифлар бу муаммо ҳақида билимларсиз, Қуръонга мурожаатсиз ёзган. Менинг бу муаммога қизиқишим кеча ёки бугун пайдо бўлмагани – бу муаммо мени узоқ вақтдан бери қийнаб келаётгани ҳам менинг қароримни мустаҳкамлади. Бундан бир неча йил олдин мен «Замонавий мусулмон» журналида «Иймонсизликда айблашда ҳаддан ошиб кетиш намоён бўлиши» мақоласини чиқаргандим, шунингдек, менинг «Ислом ёшларининг уйғониши» номли мақолам Қатарда «Ал-Умма» журналида чоп этилган. «Ал-Араби» журналидаги мақола матни менга муаммони ҳар томонлама ёритиб беришга имкон бермади ва шу сабабли кўплаб нуқтаи назардан тўлдириш, бу муаммони ислом нуқтаи назаридан чуқур ва холис ўрганиш  учун «диний экстремизм жиҳатлари» мавзусига қайтиш зарурати юзага келди. Изоҳ бериш ва тушунтириш учун жавобгарлик олимларнинг зиммасидадир, акс ҳолда уларни Аллоҳ лаънатлайди ва лаънатланувчилар лаънатлайди.

Экстремал хулқ-атвор ва мулоҳазаларда ҳаддан ташқари қизишиб кетиш учун бутун жавобгарликни ёшларга юклаб қўйиш адолатсизликдир.

Шак-шубҳасизки, ёшлар учун жавобгарлик биринчи галда уларнинг ота-онасида, педагогларда, олимларда, тегишлича итоат ва Худодан қўрқишни намойиш этмасдан, ўзини фақат ташқаридан исломга мансуб қилиб кўрсатадиган етакчиларда ётади. Ислом уларнинг уйларида бегоналардек яшаяпти, исломга даъват қилувчлар эса уларга ғалати бўлиб кўриняпти.

Шуниси қизиқки, биз ёшларда экстремизмни танқид қиламиз, лекин ўзимизнинг биринчи галдаги мажбуриятларимиз борасида совуққонлик ва эътиборсизлик учун ўзимизни танқид қилмаймиз. Биз ёшлардан мўътадилликни, ҳикматни, экстремизмдан воз кечишни талаб киламиз, лекин бизнинг шайхларимиз ва ҳурматли кишиларимиз мунофиқлик, ёлғон ва қарама-қаршиликлардан халос бўлишини талаб қилмаймиз.

Биз ўзимизни шундай тутамизки, худди ҳамма ҳуқуқлар бизга тегишли, ҳамма мажбуриятлар эса ёшларнинг зиммасида, ваҳоланки ўзимиз кўпинча ҳар бир ҳуқуқ автоматик равишда биронта мажбуриятга олиб келишини таъкидлаймиз.

Шуни тўғри тан олишимиз керакки, бизнинг хулқ-атворимизда кўп нарса ёшларни биз экстремизм деб атайдиган нарсага ундайди. Биз Ислом тамойилларига содиқ эканлигимизни даъво қиламиз, лекин унга биноан яшамаймиз, Қуръон ўқиймиз, лекин унинг қоидаларига ҳаётда риоя қилмаймиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳаббатига даъво қиламиз, лекин унинг суннатларига эргашмаймиз, ўз қонунларимизда давлатнинг дини Исломдир деб ёзамиз, лекин суд ва қонунчиликда унга муносиб ўрин ажратмаймиз.

Мунофиқлик ва қарама-қаршиликларимиз ёшларимизнинг жонига тегиб бўлди ва улар бизнинг ёрдамимизсиз ислом йўлига чиқдилар. Ота-оналар четда қолиб кетди, олимлар ўз ишлари билан банд, ҳокимият фақат истеҳзо қилиш билан банд эди ва бу ҳаракатга имкон қадар халал беришга уринарди.

Шу сабабли биз ўзимиздан бошлашимиз, Аллоҳ амр этганидек жамиятни тузатишимиз, фақат шундан кейин ёшлардан жимликни, хотиржамликни, ҳар қандай амалларда ҳикматни талаб қилишимиз лозим.

Баъзи бир масъул шахслар ва ёзувчилар таъкидлаган нарсани эсдан чиқармайман - бу диний расмий муассасаларнинг вазифаси ва уларнинг экстремизмни даволашда ва исломий ёшларнинг уйғонишида раҳбарлик қилишдаги ўрнидир.

Расмий диний муассасалар то ҳукумат уларни назорат қилиш ва режаларини амалиётга татбиқ этишни назорат қилиш ва бошқаришни бошламагунга қадар, ўз қудрати билан бу вазифани бажаришга қодир ҳисобланиши мумкин эмас. Ислом дунёсида йирик диний муассасалар ёшларни асл ислом руҳидан тарбиялашда ижобий роль ўйнашлари мумкин, агарки бу иш билан у ёки бу сиёсатчилар таъсирига мойил бўлган муассасалар ходимлари шуғулланадиган бўлса. Акс ҳолда ёш авлоддаги эзгулик ва яхшилик йўқотилади ва бу муассасалар жонсиз ва қалбсиз улкан бир ҳайкал билан қолиб кетади.

Шак-шубҳасизки, ёшларга ишонмаганлар айтилган сўзларнинг қадри йўқ - унинг сўзлари чўлдаги хайқирик ёки кулни пуфлаш билан баробар бўлади.

Ҳақиқат шундаки, ёшлар бу муассасаларга ишонмай қўйган ва уларга раҳбарлик қиладиганларга ҳам ишонмайди. Кўплаб далиллар бу муассасалар чиндан шариат бўйича ишламаётгани, лекин ҳокимиятга боғланиб қолгани, ҳукумат ўзгариши билан бу муассасалар ўз йўналишишини ўзгатришидан далолат беради.

Бу муассасалар ўзгарувчан сиёсий гирдобга шўнғишдан воз кечиб, ўзини ич-ичидан тузатишни бошлаши ва ўз динини тушунадиган олимлар авлодини тарбиялаш ва вояга етказиш ҳақида хавотир қилиши лозим, «Улар Аллоҳнинг элчилигини етказадиган, Ундангина қўрқадиган, Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан қўрқмайдиган зотлардир. Аллоҳнинг Ўзи ҳисоб қилгувчиликка кифоядир» (Аҳзоб сураси, 39).

Ислом уйғонишинининг муаммолари ва оғриқли нуқталарини ўзида ҳис этмасдан, четдан туриб томоша қиладиган киши, унинг умидларини ҳис қилмасдан, тикланиш ва тузалишда ижобий роль ўйнаши мумкин эмас.

Ўтмиш шоирларидан бирининг сўзларига кўра:

Бошидан ўтказмаган ҳасрат нелигин билмас,

Уни ҳис қилмаган одам оташин муҳббатни билмас.

Ислом учун ва унга даъват қилиш учун яшамаган, унинг жамоати муаммолари ҳақида қайғурмаган ва фақат ўзи учун яшашга ҳаракат қилган киши, фақат ўзининг шахсий ва оилавий манфаатларини қондиришга интилиб, ислом учун яшайдиганларга танбеҳ бериши ва «Сиз хато қилдингиз, хатоингизни тўғирланг» деб айтишга мажбур қилади. Агарда у шу нарсани айтадиган бўлса, ҳеч ким унга қулок солмайди.

Менинг ёшлар мураббийларига берадиган маслаҳатим: улар билан бирга яшаш ва бир ҳаводан нафас олиш, уларга танбеҳ беришдан олдин уларнинг муаммолари ва эҳтиёжларини билиш керак. Фақат шундан кейингина инсон уларнинг ҳаёти ҳақида яққол тасаввурга эга бўлган кимсаларни қўллаб-қувватлаш ёки қоралаш учун маънавий қувватга эгадир.

Аллоҳ сизни ортиқча даб-дабалардан асрасин ва солиҳ йўллардан бошласин.

Шайх Юсуф Қарозовий

«Исломий тафаккур: иймонсизлик ва экстремизм ўртасида» китобидан

Абу Муслим таржимаси

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР