«Лейбористлар Саудия Арабистонига Яманда фойдаланиш учун қурол-яроғ сотишни тўхтатади ва урушга якун ясаш устида ишлайди, консерватив ҳукумат каби асло уни қўллаб-қувватламайди», - деди Корбин 12 декабрдаги сайловлар олдидан ўз партиясининг ташқи сиёсатини баён қилиш учун маърузасида.
«Лейбористлар партиясининг янги байналмилаллиги шуни англатадики, биз можароларнинг олдини олиш ва тинчлик учун фонд яратиб, Яман, Исроил ва Фаластин ҳудудларидаги можароларга йўл қўймаслик учун бизнинг дипломатик имкониятларимизни кенгайтириш ва қурол экспортини назорат қилишни кучайтириш мақсадида қўшимча 400 миллион фунт (513 миллион доллар) сармоя киритамиз», - деди у Англия шимолидаги Йорк шаҳрида қилган маърузасида.
Консерваторлар томонидан бошқариладиган Буюк Британия ҳукумати июнь ойида суд бундай сотувлар ноқонуний деб топганидан сўнг Саудия Арабистони ёки унинг хусийларга қарши коалиция бўйича шерикларига қурол-яроғ экспорт қилиш учун бошқа ҳеч қандай лицензия бермаслиги маълум қилганди.
Бироқ сентябрда Буюк Британия халқаро савдо вазири мамлакат суд қарорини учинчи марта бузганлигини тан олди, бунинг оқибатида мухолифат ҳукуматни истеъфо беришга чақирди.
Бирлашган Қироллик томонидан қурол сотилиши Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг ҳарбий қудратини сезиларли даражада кучайтирди. 2015 йил Яманда урушга киришгандан сўнг Саудия Арабистони дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди. 2018 йил унинг ҳарбий харажатлари 70 млрд долларга яқинни ташкил қилди, бу мамлакат ЯИМ тахмининг 9%ига тенгдир.
Шубҳасизки, АҚШ қироллик учун энг йирик қурол-яроғ етказиб берувчи ҳисобланади, у 2014 йидан 2018 йилгача бўлган даврда ушбу харидларнинг 70 фоизини таъминлаган. Буюк Британия эса худди шу даврда бу борада иккинчи ўринни эгаллаган. Саудия Арабистони харид қилган қурол-яроғ умумий ҳажмининг 10%га яқини Буюк Британияга тўғри келади.