Агар ҳужжат қабул қилинадиган бўлса, унинг оқибатлари Россия мудофаа экспорти ва умуман, мамлакат ҳарбий-саноат комплекси учун умуман олдиндан айтиб берилмайдиган бўлиши мумкин.
Ўтган йилнинг охирида Владимир Путин айтиб ўтганидек, 2019 йил хорижга қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш ҳажми $13 млрд келтирди, буюртмалар умумий портфели эса $50 млрд.дан ошди. Россия мудофаа экспортининг дунё қуро бозоридаги улуши тахминан 9% атрофида ва Россия ушбу бозорда АҚШдан кейин иккинчи ўринда туради. Шундай қилиб, қурол-яроғ экспорти мамлакат иқтисодиёти учун жуда муҳим ҳисобланади. Шуни эътиборга олиш керакки, қурол-яроғ ва ўқ-дорилардан ташқари, хорижий ҳамкорларига кенг номенклатурадаги ҳарбий техника жумладан, самолетлар, сув усти ва сув ости кемалари, автомобиль техникаси етказиб беради ёки лизингга беради ва бу экспорт ҳисобининг алоҳида моддалари бўйича ўтади. Шу сабабли сотувлар, жумладан, икки хил вазифалар учун мўлжалланган технологиялар сотуви ҳақиқатда $13 млрд.дан анча кўп бўлиши мумкин.
Шуни ҳам эътиборга олиш керакки, бу маҳсулотларни етказиб бериш фақат валюта тушумлари манбаси сифатидагина муҳим эмас. Қурол-яроғ ва ҳарбий техника ишлаб чиқариш – иқтисодиётнинг юқори технологияли секторидир. У техника тараққиётини илгари ҳаракатлантирувчи воситалардан бири бўлиб, юзлаб субпудратчиларни маҳсулот ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш жараёнига жалб қилиш учун стимул ҳисобланади. Мамлакат ҳарбий-саноат комплексининг ўзи унда банд бўлганлар сонини кескин қисқартиришга мажбур бўлди. Россия ҳарбий-саноат комплексида меҳнат килувчилар сони тахминан 2 млн кишини ташкил қилади. Шуни унутмаслик керакки, қурол-яроғ экспорти – шунчаки янги бозорларга иқтисодий ҳаракатланиш ва эски бозорлардаги ўринни мустаҳкамлаш эмас, балки шу билан бир пайтда, сиёсий таъсир воситаси ҳамдир.
Туркия билан боғлиқ кўриб чиқилаётган ҳолатда бу айниқса ёрқин кўринади. Ушбу мамлакат – НАТО аъзоси (бу АҚШ учун энг муҳим хавотир манбаси ҳисобланади), боз устига, 2015 йил кузида Туркия Сурияда Россия самолётини уриб туширганди, бу эса Москва ва Анқарани ўзаро очиқ жанговар ҳаракатлар ёқасига келтириб қўйганди. маълумки, шундан кейин Россия Федерацияси томонидан кенг кўламли санкциялар жорий қилинди. Бироқ, 2017 йилнинг июлига келиб, президент Ражаб Эрдўғон 2,5 млрд доллар қийматида Туркияга С-400 тизимлари етказиб берилиши ҳақида шартнома имзоланганини маълум қилди. Дастлабки полк комплектлари буюртмачига ўтган йилнинг ёзида етказиб берилди.
Ўйлаймизки, Россия раҳбариятининг бундай қарорида иқтисодий жиҳатлар асосий ролни ўйнамаган. Бу ерда туркияни ўзига яқинлаштириш, келажакда у билан ҳар қандай геосиёсий низоарнинг олдини олиш, шу билан бир пайтда, НАТО сафларида ихтилоф юзага келтириш ҳамда Анқара ва Вашингтон муносабатларида кескинлик юзага келтириш бўлган – оқибатда шундай бўлиб чикди ҳам. Америка Қўшма Штатлари ушбу келишув ҳақидаги хабарга кескин муносабат билдирди, Туркияни F-35 қирувчи самолётини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқариш учун «pool» иштирокчилари доирасидан четлатди. НАТОга аъзо давлатнинг Россиядан юқори технологияли қурол-аслаҳа сотиб олиши АҚШ учун ҳақиқий можародир.
Шуни эътиборга олиш керакки, 2017 йил Америкада қонун қабул қилувчилар CAATSA (Countering America’s Adversaries Through Sanctions Act) – унга кўра, Россиядан мураккаб ҳарбий техника сотиб оладиган ҳар қандай мамлакат автоматик равишда турли санкцияларга учрайдиган қонун қабул қилди. Бу ҳужжат Россиянинг кўплаб, биринчи навбатда, экспортга ўналтирилган ҲСК корхоналарини қийин аҳволга солиб қўйди. Туркия билан шартнома агарда давлат ўз суверенитети ҳақида ўйласа ва ўз мудофаа қобилиятини АҚШ қўлига топшириб қўйишни истамаса, CAATSA эътиборсиз қолдирилиши мумкинлигини кўрсатиши керак эди. Туркиядан кейин Ҳиндистон ҳам Россия билан С-400 етказиб бериш ҳақида шартнома тузди, фақат бошқа - $5 млрд. миқдорда.
Энди америкаликлар бу масалага қайтмоқдалар. Сенатор Тьюун таклифининг моҳияти АҚШнинг Туркия томонидан қабул қилинган тизимларни сотиб олишдадир. Бу Вашингтонга обўсини сақлаб қолишга - Анқарани минтақадаги стратегик иттифоқчиси сифатида қолдириш, НАТОнинг бирлиги ва бирдамлигини бузмаслик, шунингдек, Туркияни F-35 ишлаб чиқарувчилари сонига қайтаришга имкон беради. Шу билан бирга, бу Россиянинг қурол экспортига яна бир зарба бўлади. Туркия энг ишончли харидорлар қаторидан чиқади, кейинчалик юқори технологияли қуролларни етказиб бериш имконсиз бўлади. Аммо асосий хабар нафақат Туркияга, балки Россиянинг ишлаб чиқарувчилари ва қуролларини потенциал харидорларига ҳам қаратилган - ҳар қандай ҳолатда ҳам – ундай бўлмаса, бундай қилиб шартномалар бекор қилинади.
Шундай қилиб, Россиядан ҳарбий-саноат комплекси маҳсулотларини экспорт қилиш жиддий хавф туғдиради. Албатта, Хитой ва Ҳиндистон каби замонавий дунёнинг энг йирик мамлакатлари Вашингтоннинг позициясини эътиборсиз қолдириб, Москва билан ўзаро манфаатли шартномалар тузиши мумкин, чунки уларнинг позицияси шундан иборатки, АҚШ уларнинг хатти-ҳаракатларига дош беришга мажбур бўлади ёки ҳеч бўлмаганда бунга эътиборни қаратмасликка, уларни CAATSA таъсиридан олиб кочишга ҳаракат қилади, умуман олганда, буни амалга оширса бўлади. Аммо паст даражадаги бошқа давлатлар учун бу жиддий сигнал бўлади.
Тьюн тузатишларини қабул қилиш эҳтимоли унчалик катта эмас. Шунга қарамай, уларни муҳокама қилиш ҳақиқати Россия ҳарбий-саноат комплекси лоббистларини ўйлашга мажбур қилиши керак - унинг манфаатларини ҳимоя қилиш учун қандай чоралар кўриш мумкин? олдини олиш чоралари муваффақиятли бўлиши мумкин, чунки ҳали вақт бор.