loader
Foto

Исроилликларнинг чорак қисмидан ортиғи қашшоқлик чегарасининг нариги томонида яшайди

Озиқ-овқат хавфсизлигидан азият чекаётган исроилликлар сони 2018 йилдаги 16 фоиздан 2019 йилда 18,5 фоизгача, озиқ-овқат етишмовчилигидан азият чекувчилар сони эса икки йил ичида 5,5 фоиздан 6,5 фоизга ошди.

Озиқланиш хавфсизлигининг етишмаслиги барча зарур озуқа билан таъминлайдиган озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслиги деб таърифланади. Бироқ, озиқ-овқат етишмовчилиги умуман озиқ-овқат маҳсулотларининг етишмаслигини англатади.

Буларнинг барчаси, баъзи одамлар тиланчилик ва ахлат қутиларидан озиқ-овқат йиғиш каби ҳаддан ташқари тадбирларга боришларига олиб келади.

Ўтган йили исроилликларнинг уч фоизи озиқ-овқат излашда "таҳқирловчи" ҳолатларга мурожаат қилишган. Бу йил бу кўрсаткич 12 фоизга етди.

Ҳисоботда айтилишича, Исроилдаги 530 000 оила, мамлакатдаги уй хўжаликлари умумий сонининг 20,9%и қашшоқликда яшаяпти.

Қашшоқлик чегарасидан нарида яшайдиган одамлар сони 2 306 000 кишини ташкил қилади, бу мамлакат аҳолисининг 25,6%нии ташкил қилади, жумладан, 1 миллиондан ортиқ болалар.

Иш қашшоқликдан қутқармайди: «Латет»нинг аниқлаштиришича, ташкилот ёрдам кўрсатаётган  оилаларнинг 80%и – бир киши ишлайдиган оилалар, 20%и – икки киши ишлайдиган оилалар. 63,8% киши соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли ишлай олмаслигини айтган. Бу ўтган йилга нисбатан 16,2% кўпдир.

«Латет» ёрдам кўрсатадиган болаларнинг 54%и тўйиб овқатланмайди, 87%ида ҳеч қандй тўгарак йўқ. 58,5% оилалар боласини 3 ёшгача болалар боғчасига бера олмайди, 69%и эса умуман актабда машғулотлар бошланадиган пайтга келиб болани ҳамма нарса билан таъминлашга қодир эмас.

Айниқса кексалар учун қийин: қарилик бўйича нафақага яшовчиларнинг 97 фоизи ўзларини муносиб ҳаёт билан таъминлай олмайдилар. 70% дан кўпроғи узоқ вақтдан хонадонини таъмирлай олмаяпти, мамлакатда қариялар орасида бундайлардан ўртача ҳисобда атиги 16,8% бор.

«Латет» Исроил ҳукуматини қашшоқлик ва озиқ-овқат етишмовчилигининг ўсишида айбламоқда.

"Ушбу муаммони ҳал қилишга қаратилган давлат сиёсати воситалари қоидага кўра, чекланган ва муаммони сезиларли даражада пасайтириш учун етарли эмас. Бунга 2019 йил қисқа вақт ичида бўлиб ўтган икки сайлов туфайли ҳукуматдаги турғунлик ва сиёсий беқарорлик билан қўшилган", - деди ташкилот.

Ҳисоботда Исроил яҳудийлари ва Фаластин фуқаролари ўртасидаги фарқ ҳақида гап кетмайди, аммо анъанавий равишда Исроилнинг Фаластин фуқаролари яҳудийларга қараганда қашшоқроқ.

Ҳукумат ўз фуқароларини зарур нарсалар билан таъминлай олмаган вазиятларда ўнг қанотли шовинистлар учун мантиқий танлов эски синов усуллари – уруш ҳисобланади. Нетаняху ва компания уни жуда ёқтириши ажабланарли эмас.