loader
Foto

49 миллион африкаликлар қашшоқлик чегарасидан нарида қолиши мумкин

Банк мутахассислари 2020 йилда 425 миллион кишининг, яъни қитъа аҳолисининг учдан бирининг сотиб олиш қобилияти кунига $ 1,9 дан паст бўлади ва пандемия вазиятни янада оғирлаштиради деб тахмин қилмоқда.

Ҳисоботга кўра, қитъа пандемия шароитида иқтисодий инқирознинг жиддий салбий оқибатларини бошдан кечирмоқда. AfDB маълумотларига кўра, 2020 ва 2021 йиллари орасида 28,2 дан 48,2 миллионгача бўлган африкаликлар ўта қашшоқликка дуч келиши мумкин.

Ҳисоботга кўра, қитъада ЯИМ 1,7-3,4 фоизга пасайиши кутилмоқда.

Фақатгина шу йилнинг ўзида 24,6-30 миллион одам ишсиз қолишади, 200 миллион аҳолиси бўлган Нигерия эса энг кўп зарар кўради. Айни пайтда Африкада 511 мингдан ортиқ хавфли инфекция ҳолатлари аниқланган. COVID-19 туфайли камида 12 минг киши вафот этди.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР