loader
Foto

Журналист аёл террорчилар ҳужуми пайти ҳалок бўлди

Журналист теракт содир бўлишидан бир йил олдин ўз мақолаларида Африка мамлакати маданияти ва табиати гўзалликларини ўқувчилар ва обуначиларга етказиш учун Канаддан Сомалига кўчиб келганди.

IntegrationTV асосчиси жонажон мамлакати ҳақида материаллар чоп этишда кўпинча #SomaliaSuccess ва #SomaliPositivity хэштегларидан фойдаланарди.

Фожиадан бироз аввал мусулмон журналист ижтимоий тармоқларда Кисмайода қуёш ботиши фотосуратини жойлаштириб, қуйидаги сўзларни ёзиб қўйганди: «Одамлар кексаликни пляжда ўтказиш учун бутун умри мобайнида пул йиғади, бизда эса бу нарса жаду кўп, лекин биз буни қадрламайиз. Келинг, қўлимизда бўлган ажойиб марҳаматларни қадрлайлик».

Жума куни Кисмайода меҳмонхонага уюштирган ҳужум давомида камида 26 киши ҳалок бўлди ва 56 киши яраланди.

Канада иммиграция вазири Ахмед Хусен ижтимоий тармоқлда «кўпчиликнинг овози»га айланган иқтидорли журналист аёлнинг фожиавий ўлими муносабати билан таъзия билдирди.