loader
Foto

Ўн яшар муслимага бўлган таҳдидлар

Дафтар варағида ёзилган иккала номага қизнинг исми ёзилганди, хабар беради IslamNews. Америка-ислом муносабатлари бўйича Кенгашнинг (CAIR) Массачусеттсдаги бўлинмаси ҳуқуқшуноси Сумайя Зама HuffPost га гапириб беришича, қизнинг оиласи болани ўлдириш билан таҳдид қилинганлиги сабабли полицияга мурожаат қилишга мажбур бўлган. Воқеа сабабли мактаб барча ўқувчиларнинг ота-оналарига ўз фарзандлари билан тарбиявий суҳбат ўтказишни сўраб хат жўнатди. Фрэмингхэм полицияси ушбу таҳдид борасида тергов ишларини олиб бормоқда, лекин агар хат муаллифининг ёши 12 га етмаган бўлса, у жиноий жавобгарликка тортилмайди.