loader
Foto

Ленин ким эди?

У Россияни олти йил бошқарган – 1917 йил охиридан 1924 йил бошларигача. У ҳукмронлик қилган вақтда Европанинг энг кучли мамлакатларининг бири энг қашшоқ, таланган ва хўрланган бир мамлакатга айланди. Очлик ва турли хил балоларнинг келиши билан жуда кўп одамлар қирилиб кетди. Суд тизими оммавий отувга ҳукм қилишларга алмаштирилди, давлат халқни тўнашни бошлади. Мамлакат ўзини ўзи якалаб, ўзининг асосий мақсади жаҳон революцияси дея эълон қилди, яъни бутун инсониятни ўз исканжасига олишни ният қилди.



Ленин фаолиятининг баъзи жиҳатларига тўхталиб ўтамиз:

1905-1917 йиллар. Террорни ташкил қилди ва террорчиларни илҳмолантирди. Ҳуқуқни сақлаш ва давлат ҳодимларини ўлдиришни рағбатлантирди. Талончилик, босқинчилик билан шуғулланди.

1917 йил. Россияга қарши урушаётган Олмониядан Россияга келди. Олмонлар пулига дунёдаги биринчи рангли (қизил) инқилобни ташкиллаштирди.

1918 йил. Тарихда мисли бўлмаган хиёнатни амалга ошириб, Олмония олдида таслим бўлиб, унга Украина, Белоруссия, Латвия, Литва, Эстония ва Грузияларни бериб юборди. Олмония билан бирга урушаётган иттифоқчиларини ҳам сотиб кетди.

1918 йил. Аввалги мамлакат раҳбарини (подшони) оила аъзолари билан отиб ташлашга ҳукм чиқарди. Аҳолини оммавий равишда қатл қилиш учун “қизил террор”ни бошлаб юборди. Мамлакатни атайин фуқаролар урушига олиб келди, оқибатда мамлакат бутунлай вайрон бўлди. Ўн миллиондан ошиқ одам халок бўлди, энг сара одамлари эса, яъни мамлакат элитасининг аксари ватанларини ташлаб қочди.

1918 йил. Ҳарбий коммунизмни жорий қилди. У-бу нарсаси бор фуқароларнинг уй-жой ва мол-мулкларини мусодара қилди. Йирик мол эгаларининг банклари, завод ва фабрикалари, тегирмонлар, кичик тадбиркорларнинг устахоналаригача олиб қўйилди.

1920 йил. Юз минг аскар ёрдамида Тамбов деҳқонларини йўқ қилиб ташлади.

1921-1922 йиллар. Ленин ташаббуси билан аҳолидан озиқ-овқатларнинг олиб қўйиш натижасида беш миллиондан ошиқ одам очликдан ўлиб кетди.

1921 йил. Мамлакатни вайрон қилиб, коммунистик ғоялардан воз кечиб, малакатни қайта тикламоқчи бўлди. Янги Иқтисодий Сиёсат (НЭП) туфайли мамлакат йўқ бўлиб кетишдан оз бўлса-да, омонда қолди.

1922 йил. Черковларни тўнади, барча диний эътиқод вакилларига қарши уруш эълон қилди. Диндорларга қарши оммавий қатағон бошланди. Диндорларни қириб ташлаш бошланди.

1922 йил. Миилий чегараланиш асосида СССРни ташкил қилди. Туркистоннинг туркийларини алоҳида миллат дея парчалаб ташлади. Чегаралар шу тарзда белгиланганки, энди олдинлари бир миллат бўлганлар бир неча аср ер ва сув талашиб, бир-бирларига адоватда бўлишади.

1924 йил. Ўзи халқи ва бошқа халқларнинг асл фарзданларининг қотили бўлган қароқчи-террористларни ҳокимиятда қолдириб, захм касаллигидан ўлди.

Бўлди. Қисқача айтадиган бўлсак бундан бошқа ҳаётида бошқа ҳеч нарса қилгани йўқ. Фақат пасткашлик, ифлослик, қабиҳлик, разолат – қотилликлар, тўнаш, хоинлик, вайронагарчилик, йўқ қилиш, қирғинликлар. Бундан бошқа ҳеч нарсаси йўқ. Ана сизга инсон тақдири ҳамда шахснинг тарихдаги роли.

Бунга ўхшаш аблаҳлар асрлар оша лаънатланиши керак. Бироқ қолганлар устидан ўз ҳукмронлигини янада кучайтириш ва оқлаш учун унинг ҳамтавоқлари уни худо деб эълон қилмоқчи бўлишди. Қабри устидан пирамида қуришди, унинг ичига эса янги фиръавннинг мумияланган жасадини жойлаштиришди. Халқни эса унга сиғинтира бошлашди.

Коммунистик тузум малайлари бўлган мансабдорлар ўзлари сиғинадиган бутларини файласуф ва ҳатто доҳий дея тақдим қила бошлашди. Аммо унинг айтган бирон бир бемаъни ғояларининг бир зарраси бўлса ҳам ўз тасдиғини топмади. Давлат, армия ва полицияларнинг йўқ бўлиши ҳақида даъволар инқилобнинг илк кунларидаёқ пуч экани маълум бўлди. Пролетариат диктатураси ишчиларнинг ўзини ҳам талон-тарож қилиб ташлаган партия диктатурасига айланди. Сўнг “социализм”да яшаш подшо давридан ҳам қашшоқ яшашга олиб келди. Жаҳон инқилоби ҳам рўй бермади. Коммунизм ҳеч қаерда барпо этилмади ва ҳеч қачон барпо этилмайди. Социализм эса самарасиз ишлаб чиқариш усули экани ўз исботини топди. Қонун чиқарувчи ва ижро ҳокимияти бўлган шўролар эса доим коммунистик партия манфаатларига хизмат қиладиган ҳамда сайловларда доим қаллоблик қиладиган парламентларга тақлид эди.

Бугун ҳамон аҳмоқ ва маънавий бадбашаларгина бузуқ нусханинг мурдасига сиғинишини давом этмоқда. Ёшлигидан миялари коммунистик ғоялар билан айнитиб ташланган нусхалар ҳам улардан қолишаётгани йўқ. Олдинлари кўпчилик бу нусхалар “ҳурмати” учун мавзолейдаги ярамас аблаҳнинг мурдасига тегиб бўлмайди, деб ўйларди. Ва яна кўпчилик ҳақиқатни таниб, советлардан кўнгли айнидиган даражага келгач, коммунистларнинг мумияланган фиръавнини чет эллик саёҳларга кўрсатиб, пул ишлаш мумкин, деди. Тўғри, бунда ўликни таҳқирлаш бор, аммо бир тарафдан бу ёвуз қонхўрнинг қабрига ҳаққоний равишда тупуриш ҳам эди.

Бироқ айни вақт Россия собиқ СССРга қараб йиқилаётган бир даврда янги авлодга мустабидларнинг мурдалари эртами ёки кеч ахлат ўрасига тушиши муқаррар эканини кўрсатиб қўйиш ҳам керак. Лениннинг мурдасини ахлат ўрасига ташлаб ёқиш керак. Мавзолейни эса бузиш керак.

У билан боғлиқ бўлган турли хил номларни масалан, Уляновск, Қизил юлдуз, Ленинград вилояти, шоссе ва кўчалар номларини ҳамда одамхўр ва унинг шерикларининг номлари берилган ҳамда инсонийликка қарши нафрат ғоялари билан суғорилган коммунизмнинг барча номларни ўзгартириш керак. Воқеаликдан маълумки, давлат ўзининг, айниқса қўшни мамлакатлардаги заиф фуқароларни ҳали ҳам шу заҳарли ғоялар билан заҳарлаб келмоқда.

Мавзуни янада тушуниши учун қуйидаги истиорани ҳам таклиф қиламан. Ўзини қаттиқ зўрлаб, фарзандларини ўлдириб ташлаган бир аёл ўз зўравонининг расмини чиройли бир рамкага солиб, уйининг тўрига жойлаганини бир тасаввур қилинг. Бу аёлнинг ақли жойидами ёки йўқ? Фарзандларининг қотили ҳамда ўзини зўрлаган халқ қандайдир муҳаббат ила зўравоннинг мурдасига ғамхўрлик қилаётган халқнинг ақли жойида бўладими ёки ақлдан озган бўладими?

Абу Муслим