loader
Foto

Дунё Питер Хандкега Нобел мукофоти тақдим этилишини қораламоқда

Уруш пайтида Боснияда ишлайдиган журналистлар ижтимоий тармоқларда Нобел қўмитасининг қарорини танқид қилишди. Швеция пойтахти Стокголмда тўпланган ўқитувчилар ва журналистлар мукофотни қайтариб олишни талаб қилишди. Можарога изоҳ берар экан, швед журналисти Кристина Доктаре шундай деди: "Мен бу геноциднинг гувоҳи бўлганман. Питер Хандкега мукофот берилиши муносабати билан мен 1988 йилда БМТнинг тиббий экспедициясида иштирок этганим учун менга топширган Нобел медалимни қайтариб бераман". Кимё бўйича Нобел мукофоти совриндори Азиз Санжар ҳам Нобел мукофотига қуйидагича изоҳ берди: "Сребреницадаги геноцид қурбонлари ётган қатор яшил тобутларнинг сурати бор эди. Мен ушбу фотосуратни геноцидни эслаш учун ўзимнинг ёнимдаги столга осиб қўйдим ва олиб ташламадим. 5 йил давомида серблар бизнинг босниялик биродарларимизни турк деб аташганини биламан". Туркия Мудофаа вазирлиги ҳам Питер Хандкега адабиёт бўйича Нобел мукофотининг тақдим этилиши барча инсоний ва ахлоқий қадриятларни бузганлигини билдирди. Бакир Иззетбегович, Босния ва Гертсеговина Халқлари Кенгаши раиси: "Хандке Босния ва Герцеговинада нима бўлганини билар эди ва унга ушбу совринни тақдим этганлар Хандкенинг кимлигини билишарди. Уларнинг барчаси бунинг қатнашчилари эди. Ё мукофот бекор қилиниши керак, ёки у бор маъносини йўқотади"- деди.