Хабар қилинишича, арманлар геноцидини тан олиш ҳақида резолюцияни Сурия-Арманистон парламент дўстлик комиссияси тақдим этган. Қабул қилинган резолюция Башар Асадга имзолаш учун топширилади.
Сурия режими аслида арманлар геноцидини бундан олдин ҳам тан олганди. Башар Асад 2014 йил усмонийлар салтанатида арманларнинг оммавий қирғин қилинишини геноциди сифатида таърифлаганди. Кейинроқ Суриянинг (яъни Асад режимининг) БМТдаги доимий вакили ҳам 1,5 миллион киши ўлдирилган арманлар геноцидини эслаб ўтганди. Бунгача арманлар геноцидини тан олган суриялик юқори мансабли ягона шахс Сурия парламенти спикери бўган (2001 йил Ереванга ташриф вақтида айтган).
Кузатувчилар шу тариқа Сурия Ливандан кейин арманлар геноцидини тан олган иккинчи араб мамлакати ҳисобланади, деб айтишга шошилдилар. Лекин ҳеч ким арманлар геноцидининг шу ерда ва ҳозир, Туркия билан низо шароитларида рўй берган сурияликларга қарши геноцидда айбдор бўлган режим парламенти томонидан кутилмаган тан олинишини эътиборсиз қолдирмади.
Баҳсли қарор Туркия президенти Эрдўған турк ҳарбийлари Идлибдаги ўз кузатув постлари учун ҳар қандай мақсадларни таҳдид деб ҳисоблашини айтган ва Асад режимини Суриядаги фуқаро шахсларга нисбатан оммавий қотилликлар содир этишда айблаган кундан кейинги кун қабул қилинди.
Аслида, тўғрисини айтадиган бўлсак, арманлар геноцидининг Сурия режими томонидан тан олиниши ҳақида янгилик – жуда яхши ва умидбахш янгилик. Шу маънода умид уйғотадики, бу масала унинг учун жуда оғриқли бўлган Туркия жавобан, одатда Анқара томонидан амалга ошириладиган тарзда, расман Сурия режимини геноцидда айблаши ва бу режимга нисбатан анча жиддийроқ бўлади. Қолаверса, бу ерда ҳеч қандай иллюзия бўлмаслиги лозим – Россия ва Венесуэла томонидан арманлар геноцидининг тан олиниши уларнинг Туркия билан муносабатлари яхши эканлигига таъсир этмади, ахир турклар бундай қарорлар ҳақида уларни тан олиш пайти қанчалик қизғин муҳокама қилсалар, шунчалик тез унутадилар.
Арманларга эса, миллатчи тарғиботчилар эмас, ўша воқеаларнинг (нима деб аталишидан қатъи назар) ҳақиқий қурбонларига фақат ҳамдардлик билдириш мумкин. Арманлар геноцидининг АҚШ Конгресси томонидан, мана энди эса Сурия Араб Республикаси парламенти томонидан тан олиниши бу ҳолат Туркияни учта ҳарфга жўнатишнинг усталик билан қилинган усули ҳисобланади. Бундан кўп ҳам эмас, оз ҳам эмас. Бунинг одоб-ахлоқ ва тарихий долат билан мутлақо ҳеч қандай алоқаси йўқ.