loader
Foto

Араб дунёсида илм-фан нега ривожланмаяпти?

Мисол учун, 2009 йил 4 июнь куни президент Обама мусулмонларнинг жаҳон тарихига қўшган илмий ва маданий ҳиссаси учун мақтади: “Уйғониш ва Маърифат даврида Европага билимлар машъалини айнан Ислом олиб келди. Биз улардан алгебрани, магнит компасни ва навигация жиҳозларини ўзлаштиридик, мусулмонлардан медицинани ўргандик”.



Араб дунёсининг илмий муваффақиятларига эҳтиром минтақанинг замонавий муаммолари масалаларининг муҳокамаси билан кузатилмоқда.



Араб ҳалифалиги гуркираб яшнаётган давр билан араб мамлакатларининг ҳозирги аҳволини солиштирилса, орадаги фарқдан кишининг эси оғиб қолади. Тарихчи Бернард Люис ўзининг “Нега бундай?” китобида қайд этишича: “Кўп асрлар давомида ислом дунёси тамаддун ривожланиши ва муваффақиятлар соҳасида етакчи позицияларни эгаллаб келган”. Оклахома университети тарих профессори Жамил Режепнинг айтишича, ислом оламининг Ғарбга таъсири кундалик ҳаётда одатий бўлиб қолган алгоритм, алкимё, зенит, қаҳва, лимон ва бошқа сўзларда намоён бўлмоқда.

Бироқ, бугунги араб дунёсидаги илм руҳи қақраган чўлни эслатади. Покистонлик физик олим Парвез Амирали Худбҳойнинг статистик кузатувларига кўра, мусулмон мамлакатларида минг кишига 9 та олим, инженер ва техниклар тўғри келади. Бу мамлакатларда 1800 та университет бор, бироқ улардан аттиги 312 тасида ўзларининг илмий мақолаларини чоп этаётган олимлар бор. Илм фан йўналишидаги энг фаол 50 та университетлардан 26 таси Туркияда, 9 таси Эронда, 3 тадан Малайзия ва Мисрда, 2 таси Покистонда ва Уганда, БАА, Саудия Арабистони, Ливан, Қувайт, Иордания ва Озарбайжонда бор-йўғи биттадан.

Дунёдаги 1,6 млрд мусулмон аҳолисидан аттиги икки олим илм-фан соҳасида Нобель мукофотига сазавор бўлган (1979 йилда физика ва 1999 йилда кимё). 46 та мусулмон мамлакатлари бирлашиб чоп этган дунё  илмий адабиёти дунё илмий адабиётининг бор-йўғи 1 фоизини ташкил этади. Испания ва Ҳиндистоннинг ўзи дунё ривожланишига қўшаётган ҳиссаси шу 46 та мамлакатга қараганда кўпроқ.

Араблар XIII асрга қадар илм-фан соҳасида илғор билимларга эга бўлганини ҳисобга олган ҳолда, “нега бу қадар ачинарли аҳволга тушиб қолди?” деган савол туғилади. Таназзул кескин тарзда эмас, балки етти аср давомида, босқичма-босқич содир бўлди.

Халифалик парчаланиши ва мўғуллар босқинига қадар Аббосийлар давлати дунёдаги энг буюк давлат эди. Мазкур сулола ҳукмдорлик қилган пайтда кўп сонли антик ва шарқ олимлари ва мутафаккирларнинг қаламига мансуб адабиётлар таржима қилинган эди.

Ўзга ҳазоралар тўплаган билимлар араблар томонидан ўзлаштирилар ҳамда бутун дунё бўйлаб тарқатилиб, Ғарбга етиб борарди. Бироқ халифаликнинг қулаши билан илмий ҳаёт ҳам таназзулга учради. Шу даврдан бошлаб Европа ҳазорасида кўтарилиш кузатила бошланди. Люис қайд этганидек, “ислом ва насронийлик ўрин алмашдилар: илгариги шогирдлар устозга айландилар”.

Бу аҳволга қандай келиб қолинди деган саволга узил-кесил жавоб йўқ. Бироқ кўпчилик халифаликнинг геополитик ўрни салмоқли омил бўлган дея тахмин қилишмоқда. Аббосийлар давлати Х асрдаёқ парчалана бошлади, унда тез-тез қўзғолонлар бўлиб турарди.  Мўғулларнинг 1258 йилда бошланган истилоси, Испаниядаги реонкиста (араблардан ерларни тортиб олиш) Исломга ва илмга қаттиқ зарба бўлди.

 Кейинги сабабни олимлар турли ихтилофларга олиб келган исломий мактабларниг очилишида кўрмоқдалар. Мисол учун, мўътазилийлар билан кураш олиб бориш учун мадрасаларни ёпа бошладилар, бу эса одамларнинг янги билим олишини сустлаштириб қўйди. Таълим муассасаларида фақат Қуръон ўқиш, наҳв (араб тили грамматикаси), ҳадис ва Шариат тамойилларини ўрганиш  учун зарур бўлган баъзи фанларни қолдирдилар. Математика ва табиий фанлар олиб ташланди. Арабларнинг илмий кашфиётлари дунё учун номаълум бўлиб қолди. Ислом олами ғарб олимларининг кашфиётларидан бехабар қолди. Европада араб тилидан қилинган таржималар асосида юнон фалсафаси, Рум ҳуқуқи ўзлаштирила бошланди. Бу ҳолат университетларни барпо этилишига ва илм-фаннинг ривожланишига олиб келди.  Аристотел, Евклид, Птолемей ва Гален билан бир қаторда Абу Али ибн Сино ва Авэроэс асарлари лотин тилига ўгирилди. Кейинроқ эса араб олимларининг асарлари олий таълим муассасаларининг расмий дастурларига киритилди.

Мусулмон минтақаларида авторитар бошқарув, таълимни етарли даражада молиялаштирилмаслик ислом оламининг илмий ҳаётига жиддий таъсир кўрсатди. Яна битта сабаб бор: мусулмонлар ўз тарихларини яхши билмайдилар, аждодларининг ютуқ ва муваффақиятлариган фахрланмай қўйдилар. Шу муносабат билан араб тарихи тадқиқоти, шунингдек, қўлёзмаларни қайта тиклаш ва ўрганиш эҳтимол ҳозирги кунда арабларга илм-фан ривожланишига ёрдам берган бўлиши мумкин эди.