loader
Foto

Билим – маълумот эмас!

Турли ахборот воситалари, интернет-ресурслар оддий одамларга ҳам исломий билимлар улкан ахборот уммонига кириш имконини беради. Илгари, билим олиш йўлига кирган одам, жуда катта ғайрат кўрсатиши лозим эди: дастлаб араб тили ва бошқа инструментал фанларни ўрганиш, сўнгра “оддийдан мураккабга” тамойили бўйича билимлар олиш, муҳимроқ мураккаб фанларга ўтиш талаб этилган.

Китоб чоп этиш бошланган даврга қадар талаба (илми толиби) мос келувчи китоблар мавжудлиги ҳам ўйлашига тўғри келарди. Китоб, айниқса, катта асарларни топиш жуда қийин эди: ёки талабанинг ўзи уни кўчириб оларди, ёки бу ишга бошқаларни ёлларди. Китобни сотиб олиш, бизнинг ўлчовларга кўра, бутун бир бойликка тушарди. Аждодлари олим бўлган айрим толиблар советлар даврида уларнинг аждодлари қанчалик кийинчиликлар эвазига китобларни қўлга киритгани ҳақида ота-буваларининг ҳикояларини ҳали эсдан чиқармаганди. Баъзида қўлёзмаларнинг глоссарий қисмида китоб эгаси ёки уни кўчирган ҳаттотнинг ушбу асар нархи кўрсатилган қайдини учратиш мумкин эди. Катталарнинг айтишича, «Маҳалла» (аш-Шофий мазҳабига оид уч жилдик асар) китобини беш сотих ер майдони ва бир неча бош йирик шохли қорамол эвазига сотиб олганлар бўлган. Ҳозир бу китобни минг рублга сотиб олиш ёки интернетдан умуман текинга кўчириб олиш мумкин.

Ҳозирги кундаги мусулмонларнинг реал имкониятлари ва статистика бир томондан, оптимистик руҳда хурсанд бўлишга ундайди… Бироқ ахборот билан тўйинганлик натижалари масаланинг бошқа тарафи ҳақида ҳам ўйланишга мажбур қилади: кўпинча юқорида айтиб ўтилган ҳодисанинг кутилмаган оқибатларига дуч келинади …

Масаланинг бошқа тарафи

Бир-бирига зид келадиган, бир-бирини тан олмайдиган йўналишлар сони кун сайин ўсиб бормоқда. Ҳар бир гуруҳнинг ўз олимлари бор. Интернетга чиқиб олиб лайф-видео қилиб тафриқа уруғини экаётганлар ҳам бор. Бошқалар улар учун ёки адашганлар ёки ярим адашганлар ҳисобланади. Муржийлар, мадҳалийлар, ҳаворижлар, ҳизбийлар, ашъарийлар, сўфийлар, хабашийлар, такфирчилар… Ижтимоий тармоқлар бундай айбловларга тўлиб ётибди, ҳар бир гуруҳ Интернетда ўз сайтига эга бўлиб, бу сайтлар орқали бошқаларни «ўқитмоқда» ва, албатта, уларнинг ҳар бири фақат уларнинг нуқтаи назари ҳақ эканлигини таъкидлайди. Ҳаттоки маълум бир фирқалар ичининг ўзида ҳам баъзида чексиз-чегарасиз низолар вужудга келади … Инсон неча йил ўқимасин, қанчалик билимлар даражасига эришмасин, у албатта юзага келган дунёқараш доиралари ёки “ўз сайтлари” орқали ўтказилади ва, табиийки, бирон-бир ахлоқий субординация учун ўрин ҳам қолмайди. Умматнинг ажратилиши ижтимоий окибатлари, қариндошлик ришталарининг узилиши, ота-оналар ва болалар ўртасидаги зиддиятлар, болаларнинг бўйсунмай қўйиши ҳақида эса гапириб ҳам ўтирмаймиз.

Бу издошлар хусусидадир, интеллектуал қобилиятлари туфайли ислом ҳақида маълум бир ахборот олгану хаёлларга берилган шахсларга келадиган бўлсак, улар ўзини ушбу умматнинг “мужтаҳидлари” (энг олий даражадаги олимлари) деб тасаввур қила бошлади. Улар ўз сайтларини очадилар, уларда  турли шайхларнинг ўзлари учун “керакли” бўлган фатволаридан олинган бир талай масалалар билан ўзи истаганича усталик билан моҳирона фойдаланилади. Мусулмонлар жамиятида гоҳида бундай “уламолар”нинг фатволари ва ғайриодатий баёнотларига дуч келишга ҳам тўғри келади. Очиб берилаётган муаммонинг барча салбий томонларини санаб бериш учун саҳифалар ҳам етмайди.

Бугунги кун муаммоси нима?

Билим, чироқ эмасми, ахир?! Натижа бошқача бўлиши керак эди-ку... Бўлаётган нарсаларнинг сабабини билиш учун биз аввало илм ва маълумот (информация) тушунчаларининг фарқини тўғри англашимиз зарур.

Шуни тўғри тушуниш зарурки, иккала тушунча гарчи маълум бир ахборот захирасини ифодаласада, лекин исломий билимларга нисбатан улар турлича талқин қилинади ва турли оқибатларга (натижаларга) эга бўлади. Уларни олиш манбалари, фойдаланиш имкониятлари, олиш тўлақонлилиги ва издошларга бериш бўйича хилма-хилдир.

Агар ислом тарихининг биринчи асрига келадиган бўлсак, шуни кузатишимиз мумкинки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан берилаётган билимлар иккита муҳим таркибий қисмга эга бўлган: бу биринчи навбатда, билимни тўлақонли бериш, яъни уни ақида, фиқҳ, тафсир, ҳадис, ахлоқ каби алоҳида фанлар билан эмас, балки аксинча – санаб ўтилган барча фанларни ўз ичига оладиган битта тўлақонли услуб билан берилган. Иккинчидан, билим берилишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юксак маънавияти ҳам ҳамроҳ эди. Бу маънавийлик – Аллоҳ таолога муҳаббатдан бошлаб ҳамма нарсани қамраб оладиган тушунча ҳисобланади: бу ерга Аллоҳнинг ваъдалари бажарилишига қатъий ишончни ҳам, юксак ахлоқни ҳам, олийжаноб ахлоқий муомала тарзларини ҳам, жамиятни тушунишни ҳам, раҳм-шафқат ва ички сезгирликни ҳам, ва ниҳоят, самимий ибодат қилишни ҳам киритиш мумкин. Маънавийлик ҳеч қачон билимлардан узилиб қолмаган. Билимлар маънавийликсиз тақдим этилмаган. Шундай қилиб, билимлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам томонидан саҳобаларга етказилган. Саҳобалар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган: улар “бу ҳаром, бу ҳалол” ёки “бу маъқул, бу маъқул эмас”ни олибгина қолмасдан, унинг ҳар бир сўзини, жамиятга бўлган муносабатини, унинг камтарлигини, унинг сахийлигини, унинг жасурлигини, олийжаноблигини, зийраклигини идрок қилган ҳолда тарбия топган… Энг тоза манбадан ушбу билимларни улар кейинги авлодларга (табиинларга), улар эса, ўз навбатида, кейинги авлодларга ўтказган… Айнан шу асл маънодаги билимлардир.

Ўқувчи ёшлар оммасида (асосан араб миллатига мансуб бўлмаган миллатларда) ислом ҳақида катта миқдордаги ахборот, лекин маънавий мисолларсиз, шариатни тўлиқ тушунмасдан тўпланмоқда. Ёшларни маънавий тарбиялаш исломга мувофиқлик томон ўзгаришларга учрамайди. Ахлоқий йўналишлар исломгача қандай бўлган бўлса, шундайлигича сақланиб қолмоқда. «Билимлар» уларни керали йўналишга қаратадиган ўзакларсиз қолиб кетмоқда.

Ахборотдан ўз истаганларича фойдаланишади. Ахборотдан фойдаланувчи қанчалик моҳир ва уста бўлса, у шунчалик кўп тингловчи топади, сайтлар эса шунчалик кўп оммалашади ва  мухлисларга эга бўлади. Бундан эса турли хил тўгараклар ҳам вужудга келади.

Қандай ечим бўлиши мумкин?

Китоблар таржима қилиниши ва ўқилишида жамиятни айблаб бўлмайди, ахир. Ўқиш бу – ҳар қандай ривожланган, маданиятли жамият учун зарур жараёндир. Албатта, таржима қилинган асарлар ёки уларни ўқишга қарши бўлмаслик керак, ҳар қандай фикр бўйича далил-исботлар талаб қиладиган ёшларнинг танқидчиси ҳам бўлмаслик зарур. Ҳар бир муслим ва муслима ўз дини манбасини билиш ҳуқуқига эга ва бунга мажбур ҳам.

Муаммонинг ечими биринчи навбатда, мос келувчи диний ва дунёвий билимларга чуқур эга бўлган олим ва уламолар мавжудлигидадир. Собиқ иттифоқ ҳудудида ислом билан боғлиқ бугунги вазият олимлар йўқлигининг қонуний оқибати ҳисобланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у ҳақида бизни тўғридан-тўғри огоҳлантирган эди: «Албатта, Аллоҳ илмни одамлардан бир суғириш ила суғириб олмайди. Лекин илмни уламоларнинг (жонини) қабз қилиш ила чангаллаб олади. Токи олим қолмаганда одамлар жоҳил бошлиқларни тутадилар. Бас, ўшалардан сўралади. Улар эса, илмсиз равишда фатво берадилар. Шу билан ўзлари ҳам залолатга кетадилар, ўзгаларни ҳам залолатга кетказадилар», дедилар». Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилган.

Исломга қизиқадиган одамлар дин ҳақидаги билимларни қаердан ва қандай олиниши лозимлигини билишлари лозим. Сайтлар – олимлар эмас, «аниқ риоя қиладиган биродар» – олим эмас. Олимлар ўз мезонларига эга бўлади. Олимлар бўлмаганда (бу сўзни тўғри тушунишда) исломни етказиш учун бутун жавобгарлик “билим талаб қиладиганлар” (толиби илм), имомлар ва дин тарғиботчилари – барча таркибий қисмларга эга бўлган ва ислом маълумотига эга бўлганлар зиммасига ётади.

Исломни оммага етказувчилар араб тилини чуқур билишга, фундаментал ва инструментал фанларга асосланган исломий фанлар мажмуига асосланган исломий маълумотга эга бўлишлари лозим. Ҳатто асосий фанлар ҳам улардан келиб чиқадиган, кузатиш учун имкон берадиган материал билан асосланган бўлиши лозим. «Ақида»ни (эътиқод асосларини) билиш ҳеч бўлмаса кузатиш имконини берадиган, масалан, мазҳаблар тарихи ҳақида билимлар билан асосланиши лозим. «Фиқҳ» илми (ислом ҳуқуқи), ўз навбатида, «мақасид аш-шариа» (шариат ва ҳуқуқий меъёрлар мақсадлари), «усул ул-фиқҳ» (ҳуқуқ назарияси ва методологияси), «ас-сияса аш-шар’ийа» (шариат сиёсати) каби бир қатор фанлар билан асослиши лозим. Худди шу тарзда «илм ал-ҳадис» (ҳадисшунослик), «тафсир» (Қуръонни шарҳлаш) ва бошқа фанлар билан.

Бир сўз билан айтганда, ҳар бир фан оммани маърифатли қилишга даъвогарлик қиладиган одамлар нисбатан ҳам билиши лозим бўлган қатор ҳамроҳлик қиладиган фанлар мавжуд. Ниҳоят, улар ушбу билимлар билан биргаликда Аллоҳ олдида ихлос билан Аллоҳга даъват қилинувчиларга нисбатан шафқатли бўлиш билан улкан маънавий-ахлоқий бойликка эга бўлишлари лозим. Олим ёки толибнинг интеллектуал ва ахлоқий хислатлар мавзуси бу – алоҳида ва давомли мавзудир. Гап шундаки, бу хислатларни интернет сайтлари орқали узатиш мумкин эмас. Мос равишда, сайтлар тўлақонли билимлар манбаси бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас. Мусулмон киши улар орқали ўзининг ахборот бойлигини тўлдириши, лекин бундан диний дунёкарашлари учун сўнгги босқич ясамаслиги мумкин. У билимларни олимлардан олиши лозим. Олим бўлмаганлардан олинган билимлар иккинчи даражали ҳисобланади. Одам қанчалик кўп сайтларни ўқиб чиқмасин, токи анъанавий усул билан – олимлар сўзидан, араб тилида ола бошламагунга қадар, уни олим деб ва ҳатто талаба деб ҳам аташ мумкин. Бунгача у ўзини “билимлар соҳиби” даражасига қўймаслиги лозим. Мусулмон кишига бундай кишиларни билимлар манбаси қилиш тақиқланади.

Муҳаммад ибн Сийрин: «Албатта илм – диндир. Бас, динингизни кимдан олаётганингизга қаранг», деганлар. (Муслим)