"Корея касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш Марказлари айтишича, такрорий касаллик юқтирши эмас, балки вирус реактивацияси ўринга эга бўлган. Кореялик олимлар фикрига кўра (...), вирус инсон ҳужайраларининг аниқланмайдиган даражаларида яшириниб ётиши мумкин. Уларнинг айтишича, номаълум сабабларга кўра вирус зарралари кайта фаоллашиши мумкин – бироқ бунда бемор яна касаллик юқтириши мумкин ёки мумкин эмаслиги номаълум".
"Мутахассисларнинг фикрига кўра, вируснинг бу тарзда ҳаракат қилишига оид ҳеч қандай далил йўқ, маймунларда ўтказилган тадқиқот эса аслида бунинг тескарисини кўрсатди. Бемор тестлари ижобий натижаларни кўрсатган ҳолларда, одатда, ҳар бешта тестдан бирида учрайдиган нотўғри натижалар билан изоҳланади. Шарқий Англия университети юқумли касалликлар бўйича профессори Пол Хантер Daily Mail га айтганидек: "Мен бу такрорий инфекциялар эмаслигига қўшиламан, аммо бу реактивация деб ҳам ўйламайман. Шахсан менинг фикримча, энг яхши изоҳ бу синов намуналари сохта салбий бўлганлигидир".
"Профессор Хантер мунтазам коронавирус тестлари 20-30% ҳолларда нотўғри натижа бериши мумкинлигини таъкидлади. Унинг фикрига кўра карантиндан чиқарилишидан олдин Жанубий Кореялик беморларнинг тестлари улар тузалганлигини нотўғри кўрсатган, аслида эса улар ҳали ҳам касаллик юқтирган ҳолда қолаверган", деб ёзади газета.
"Кореянинг Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари бош директори Чон Ын Кён айтишича, тадқиқотчилар гуруҳи коронавирусдан энг кўп зарар кўрган минтақа Тэгу шаҳрига ушбу ҳолатлар бўйича эпидемиологик текширув ўтказиш учун юборилган."
"(...) Япониядаги мутахассислар аввалроқ, кекса эркак ва аёлнинг касалликни қайта юқтиргани ҳақидаги хабарлардан кейин беморларда касаллик қайталаниши мумкинлигидан хавотирларини билдиришган. Аммо натижалари 16 мартда эълон қилинган, маймунлар бўйича ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, лабораторияда юқтирилганидан кейин ҳайвонларда вирусга қарши иммунитет ривожланди. Илк бора маълум бўлган COVID-19 такрорий ташхиси Япониянинг Осака префектурасида қайд этилди. Касаллик 2019 йил декабрь ойида пайдо бўлган Ухань шаҳрида саёҳат автобусида гидлик қилган аёл 6 февраль куни тест ижобий бўлганидан кейин 26 феврал куни ижобий натижа олган. Тафсилотлар жуда кам, аммо хабарларга кўра, аёлда ушбу эпизодлар орасида камида бир ҳафта давомида касаллик аломатлари бўлмаган».
" Олимлар бу ташвиш туғдиради деб ҳисоблашади, аммо хулоса чиқариш учун жуда кам маълумот мавжуд. Лидс университетининг вирусология бўйича мутахассиси, профессор Марк Харрис шундай деди: "Салбий тест натижаси бўлган беморларнинг кейинчалик ижобий натижа олгани ҳақида хабарлар жуда хавотирлидир. Агар улар вирусдан тузалиб қолишса, уларни қайта юқтириш эҳтимоли паст, чунки уларда эҳтимол, бундай қайта инфекция олдини оладиган вирусга қарши иммунитет ривожланган бўлиши мумкин. Шунинг учун яна бир эҳтимол шуки, улар касалликдан тузалмаган, балки мунтазам касал бўлиб юрган.".
"Яъни, аёл ҳақиқатан ҳам касалликнинг такрорланишини бошдан кечирганми ёки вирус аслида унинг тизимидан йўқолмаган, бу кейинги тадқиқотларда аниқланишига олиб келди, - деб ёзади Daily Mail. - Биринчи изоҳ вирус икки босқичли эканлиги, яъни унинг йўқ бўлиб кетиши ва кейин яна пайдо бўлишини англатади. Кейинги изоҳ касалликнинг тўлиқ даволанганлигини аниқ кўрсатадиган самарали тестларнинг етишмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин"
"Афтидан, вирус «мазок»лари 100% ишончли эмас", деди профессор Хантер.
"Бу одатий ҳодиса бўлиши даргумон кўринади ва шунинг учун у эпидемиянинг умумий кўринишига озгина таъсир кўрсатиши керак", деди Эдинбург университети профессори Роуланд Као.