loader
Foto

Чурқ этмаяпмиз, чунки қарши чиқиш ғоятда хавфли

ПСИХОЛОГ-ҲАМКАСБЛАРГА ОЧИҚ ХАТ

"Мингта академик ва мухбир-аъзолар, бутун ўқимишли, маданиятли легион орасида соғлом миллионлаб кишиларнинг фикрини овоз чиқариб айтиш учун саноқли касал зиёлилар топилди" (Юлий Ким)

Россия Федерацияси фуқаролариг мана икки йилдан бери давом этаётган ОАВ ҳужумининг психогигиеник хавфини тушуниш учун академик бўлиш ҳам, мухбир-аъзо ҳам, фан доктори ёки номзоди бўлиш ҳам шарт эмас. оддий қилиб айтганда, бу ҳужум жамиятнинг руҳий саломатлигини бузади. Ўта сукунатда эса – халқнинг.

Сиз, албатта, бунинг нимада намоён бўлиши ҳақида биласиз.

Биринчидан. ОАВ олувчиларининг онги мақсадли йўналтирилган тарзда ва моҳирона, замонавий психотехника техникасининг бутун арсеналини жалб қилган ҳолда тораймоқда, халқаро амалиётда тақиқланган ҳолатлар бундан мустасно эмас.

Айнан мана шу бутун халқдир (бир нечта истиснолардан ташқари). Ҳақиқат билан ҳеч қандай алоқаси бўлмаган ҳолда, жамиятга (халққа) "Биз ва душманлар" воқеликни идрок этиш схемаси сингдирилиб, унда дунёнинг хилма-хиллиги иккита объектга бориб тақалади, дунёнинг ички моделидаги муносабатлар хилма-хиллиги эса - учта қуйи ҳиссиётларга: қўрқув ("Америкаликлар бизни босиб олишни истайди"), ғазаб ("укрофашистларни ур!") ва очкўзлик ("Аммо Қрим бизники").

Иккинчидан. Дунёнинг сиёсий манзарасини онгли равишда ўзгартириш сиёсий масалаларни тегишлича кўриб чиқиш қобилиятини йўқ қилади. Унутилмас, ажойиб Пётр Яковлевич Галпериннинг сўзларидан фойдаланадиган бўлсак, фуқаролик фаолиятиининг тахминий асослари йўқ қилинади.

Учинчидан. Тажовузкорликни сунъий равишда ошириш биргаликда бутун жамиятимизни ташкил қиладиган ўн миллионлаб одамларнинг психопатик урғулар тизимини кучайтиради.

Тўртинчидан. Агрессия ва ўзини изоляция қилиш сиёсати учун рухсат олиш мақсадида жамоатчилик онгини ҳийла-найранг билан бошқариш одамларнинг катта қисмини жиноятда иштирокчи қилиб қўяди. Ҳуқуқий қонунни бузиш маъносида шунчаки жиноят эмас, балки ахлоқий қонунга қарши жиноят. Шундай қилиб, жамоавий психика чуқур жароҳатланади. Сиз, албатта, бу жамоавий психологик жароҳатни даволаш ўнлаб йиллар давом этишини тушунмаслигингиз мумкин эмас. Шу билан бирга, сиқиб чиқариш механизмларини ишга тушириш ҳам мақсадли йўналтирилган ва жуда фаол равишда фойдаланилади: касаллик ичкарига ҳайдаб киритилади. Уни даволашни қийинлаштириш мақсадида.

Бешинчидан. Жамиятнинг ахлоқий инқироз сиёсати - ахлоқий бузилиши ҳам онгли равишда ва мақсадли йўналтирилган тарзда олиб борилмоқда. Оқ нарса қора деб, қора эса – оқ деб эълон қилинган пайтда, бундай инверсиянинг сунъий равишда ўрнатилиши виждоннинг нормал фаолиятига тўсқинлик қилади ва шу билан ахлоқий тартибга солишнинг марказий механизмини йўқ қилади.

Бу рўйхатни олтинчидан, еттинчидан, саккизинчидан ва ҳ.к. деб давом эттириш ҳам мумкин...

Нега биз жиммиз? Бир нечта мақолалардан ташқари, профессионал ҳамжамият аъзоларининг фақат душман ҳудудидаги қудуқларни заҳарлаш билан солиштириш мумкин бўлган ушбу қўпорувчиликка қарши овоз кўтаришга қаратилган бирорта уринишини эслай олмайман.

Афсуски, бу риторик савол. Биз чурқ этмаяпмиз, чунки қарши чиқиш ғоятда хавфли. Профессионал карьера учун ғоятда хавфли. Диссидент зудлик билан "қувват манбаларидан" узилади ва ҳамкасблари томонидан: "Сиз энг ҳалолмисиз?" деб жамоавий сўроққа тутилади.

Кўпчилигимиз ҳаттоки дунё ҳақида шахсий тасаввуримизни онгли равишда бузиш ва "ёқимсиз" саволларни фаол равишда сиқиб чиқариш каби руҳий соғлиғимиз учун хавфли бўлган қадамларга журъат этиб, халқнинг руҳияти (психикаси) таҳқирланишини умуман кўрмасликни афзал кўришимизнинг сабаби мана шунда.

Бу нарса бугун бошлангани йўқ. Советлар даврида ҳам фаол ижтимоий позиция профессионал фаолият имконияти билан мос кела олмасди. Албатта, нафақат психологияда: барча олимлар шундай аҳолда эдилар. Сахаров, Шафаревич, Ковалев, Зиновьевнинг фуқаролик ҳалоллиги уларнинг шахсий ва профессионал тақдирлари учун нимага олиб келганини яхши эслаймиз... Сен ёки олимсан, ёки – фуқаросан. Совет ҳукумати олимларни шундай танлов зарурати олдига келтириб қўярди. Олимлар ҳозирги кунда ҳам худди шундай ҳолатда.

Шунинг учун мен ҳеч кимни фаол равишда норозилик билдиришга чақирмайман. Мен шуни эслатиб қўймоқчиманки, руҳият, яъни психика, ҳар биримизда битта. Ҳаммамизда ҳам битта. Ундан ташқари, бизда ҳеч нарса йўқ. Шунинг учун уни, унинг ривожланишини, бизнинг техник тилимиздан фойдаланиб, ҳар қандай улуғвор мақсадлар (илмий даража, илмий унвон, лавозим, грант, гонорар, мукофот ва ҳ.к.) учун, ўзини ўзи англашни қурбон қилиш яхлит ҳаёт стратегиясини яратиш нуқтаи назаридан у қадар оқилона бўлмаслиги мумкин.

Шварцнинг «Золушка» эртаги якунида Қирол нима деганини эсланг:

"Бир кун келиб сўрашади: сиз нимани тақдим эта оласиз? Гап шундаки, ҳеч қандай алоқалар оёқни кичкина, руҳни катта ва юракни адолатли қилишга ёрдам бера олмайди".

Александр Зеличенко

Абу Муслим таржимаси