loader
Foto

Ёлғон, ғайриинсонийлик ва аҳмоқлик фожиаси

"Бу йил августда собиқ совет империяси ларзага солган иккита кучли портлаш уларга якуний қабр қазилган. Бутун дунё Лукашенконинг Белоруссиядаги норозилик ҳаракатига бўлган ғазабли реакциясига гувоҳ бўлди. Шунингдек, у энг муҳим рус мухолифати раҳбари Алексей Навалный заҳарланишига гувоҳ бўлди. Бу воқеалар сиёсат доирасидан ташқарига чиқиб, ёлғон, ғайриинсонийлик ва аҳмоқлик фожиасига айланади", - дея қайд этади мақола муаллифи.

"Бироқ собиқ империя гўрга тушганлиги парадоксал тарзда унинг мавжудлигига якун етганлигини англатмайди. У ўзи учун ва бутун дунё учун кутилмаган оқибатлар билан «ҳаётдан кейинги ҳаёт» босқичига қадам қўймоқда. Элементар инсоний мавжудликнинг ахлоқий мажбуриятларидан узил-кесил халос бўлиб, қандайдир юқори тамаддун мавзуларини қўя турайлик, Белоруссия ва Россиянинг тож кийдирилмаган шоҳлари қўлидаги чексиз ҳокимиятни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани килишга тайёр".

(...) Уларни нима бирлаштиради? Белоруссия ва Россияда биз қийшиқ кўзгулар мамлакатида яшаяпмиз. Уларни аҳоли орасида ҳамон тирик бўлган тарғибот ва совет стереотиплари бирлаштириб туради. Улар сиёсий ҳаётни бузуқ бир манзарага айлантиради. Қийшиқ кўзгулар қолаверади, лекин дарз кетиб, ёрилади. Уларга тобора кам ишонилади", - дейилади мақолада.

"(...) Лукашенко Белоруссияни катта колхозга айлантиришга ҳаракат қилди. Россияга садоқати учун, асосан Путин ҳокимият тепасига келганидан кейин, у кўп пул олди, йилига 6-8 миллиард доллардан. Бу кўпчилик ўйлаганидек, Москванинг садақаси эмасди, бу вассаллик садоқати учун тўлов эди".

"Бироқ вақт ўтиши билан Россия яхши феодал эмаслиги маълум бўлди. У нафақат бўйсунишни, балки қўшилишни ҳам талаб қилади, бунинг устига, қўпол ва шафқатсиз ҳаракат қилади. Россия империализми қонида укасини, заифроқ ҳамкорини камситиш ва хўрлашдан лаззат олиш мустаҳкам ўрнашиб олган. Қайсидир пайт бу таҳқирлашлар Лукашенконинг жонига тегди, у қийналиб, силласи қуриган бузоқ каби бошқа она қидира бошлади ва уни ўзи учун ғарбдан топди", - деб ёзади Ерофеев.

"Собиқ иттифоқ давридан кейин белорусларнинг ҳам, Навалныйнинг ҳам Европага томон ҳаракати тушунарли. Ҳеч ким адолатиз судлар ва полиция шафқатсизлигига қарам бўлишни истамайди ва ҳеч ким режимнинг ўзи сабабли коррупция ва қашшоқлик мамлакатида яшашни истамайди. Норозилик ҳаракати шуни таъкидлайдики, биз инсон ҳаётини истаймиз. Белоруссия ва Россия тарғиботчилари, ҳукмдорларнинг карнайлари Ғарбни бузғунчи ҳаракатларда айблайди. Бу бемаънилик. Диктаторлик режимининг ўзи унинг мамлакати ва фуқароларига доимий равишда ҳалокатли таъсир кўрсатади", - деб таъкидлайди ёзувчи.

"Белоруссия норозилиги Полшани Европага олиб келган поляк норозилигининг барча хусусиятларини такрорламоқда. ( ... ) Жамиятнинг барча қатламларида, ҳатто ҳукумат учун ишлайдиган одамлар орасида ҳам инқилобий тартибсизликлар кузатилади. Қийшиқ кўзгулардаги ёриқлар турли йўналишларда ажралади. Лукашенко автоматини қўйиб, таслим бўлиш вақти келди. Бироқ, унинг иккинчи қўлида миллионлаб Калашников автоматлари ва унинг бош қўмондони бўлган рус армиясига бўлиб, унга ҳар қандай вақтда ёрдам қўлини чўзиши мумкин. Бу Совет Иттифоқи томонидан Венгрия ва Чехословакияга нисбатан бир пайтлар синаб кўрилган".

"(...) Нима бўлганда ҳам Белоруссия Кремль қадриятлари асирлигидан озод бўлди. У Россия империясининг бир қисми бўлмайди. Ҳаттоки Лукашенко режими яна маълум вақт ҳокимият тепасида қолса ҳам, бу сунъий мавжудлик, ҳаёт имитацияси бўлади", - таъкидлайди мақола муаллифи.

"Россияда озод бўлиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Асир олишни ўзлари ташкиллаштириб турган бир пайтда Россия яна қандай асирдан озод бўлиши мумкин? Яъни уларга асирликдан озод бўлиш керак. Лекин бу жуда оғир ваифа, чунки Путин Лукашенко каби содда эмас. У жуда катта, кучли ғояга эга одам. Мен буни оғриқли ғоя деб айтган бўлардим, ахир уни нафақат амалга ошириб бўлмайди, балки мутлақо мақсадга мувофиқ эмас: у Совет Иттифоқини қайтармоқчи, ҳеч бўлмаганда унинг шарпасини. Лукашенко - колхозчи, Путин - КГБ офицери. (...) У ажойиб карьера қилди – Ленинграддаги оддий бир йигитидан Россия президентигача. Афтидан, ҳанузгача унинг боши айланиб турган ва бу каллада советлар кучига қайтиш ғояси айланиб юрган бўлса керак".

"Россия ракеталари билан бутун дунёни йўқ қилиши мумкин. Лекин бутун дунё ҳурмат билан Россия қарши олса ва ҳатто улар кўчадаги кучли ва жасур болага қулоқ солгани каби, Россияга қулоқ солса, албатта, янада қизиқарли бўлади. Бундай йигит йигирма йилдан бери бизда Президент лавозимида ишлаб келяпи", - дея қайд этади Ерофеев.

"Лекин бир киши борки, унинг дунё тасаввурини бузади: бу - Навалный. У ҳеч қачон уни номи билан чақирмаган, худди одамлар илгари ҳеч қачон ёввойи ҳайвонларни номи билан чақирмаганидек. (...) Навалный Россиянинг энг кучли мухолифат етакчиси. Мен уни шахсан бир оз биламан ва шуни айтишим керакки, у кучли, ишончли сиёсатчи. Бу Россия учун ғайритабиий нарса талаб қилмайди, худди белоруслар ўз мамлакати учун талаб қилмагани каби. У истаган нарса - ҳақиқий демократик тузумга эга бўлган муносиб мамлакатдир. Россияда бундай тизимни ўрнатиш осон эмас. Россия – Булоруссия эмас", - дея таъкидлайди Ерофеев.

"Мамлакатимизда Совет ҳукумати одамларга Белоруссиядагидан кўра кўпроқ жароҳат етказган. Шундай бўлса-да, 1939 йилгача Ғарбий Белоруссиянинг муҳим қисми Европага тегишли эди. ( ... ) Биз советлар қуллари эдик - бу мажозий маънода эмас".

(...)"Навалныйнинг заҳарланиши - империяга қарата зарба. Ғарб Россияни нафрат билан даф қилади, уни иккинчи Ялта орзусидан маҳрум қилади ва иккинчи Ялтанинг қулаши билан иккинчи фаразий Совет Иттифоқи бўлмайди. Бечора Путин, наҳотки у бекорга ҳукмронлик қиляпти? Изоляция ва нафрат келади. Албатта, Хитой изоляциядан фойдаланиб қолади ва Россияни келажак учун ўз режаларига жалб қилади".

"Лекин Россия учун, заҳарловчи бир мамлакат сифатида, келажак фақат ҳаётдан кейинги ҳаёт бўлади. У жуда суст ва кучсиз тарзда мақсадсиз ҳаёт кечиради. Эҳтимол, бизда сиёсий маданиятга эга ишчилар пайдо бўлади ва эҳтимол, Минскда бўлгани каби, аёллар қўлларида гуллар билан чиқиб, жонли занжирларни ҳосил қиладилар. Ахир бизда ҳам эътирозлар бор. (...) Шунга қарамай, улар орасида фарқ бор. Бизда фақат эмоционал тарзда режимни койийдиган, махсус бир сиёсий маданиятсиз одамлар кўчага чикади. Белоруслар учун буни яна бир бор таъкидлашни истардимки, инқилоб "Солидарность" хусусиятларига эга бўлди. Биз бундан ҳали узоқ йўлдамиз. Аммо шундай туюлиши мумкин бўлган даражада узоқ эмас", - дея сўзини якунлади Ерофеев.

Манба: Frankfurter Allgemeine