loader
Foto

Навалний қайтяпти – Путиннинг кейинги қадами қандай бўлади?

"(...) Навалнийнинг режаси ҳайратланарли кўринади, чунки уни нафақат ўнлаб мухбирлар ва телевидение жамоалари, балки Россия ҳуқуқ-тартибот органлари ҳам аэропортда кутишади".

"Йил тугашидан сал олдин Россия жазони ижро этиш Федерал хизмати (ФСИН) бу иш бўйича ҳукм Европа инсон ҳуқуқлари суди (ЕСПЧ) томонидан "зўравонлик" деб номланган 2014 йилги иш бўйича Навалнийга берилган шартли муддатни (3,5 йил) ҳақиқий қамоқ жазосига айлантириш ниятини эълон қилди. (...) Бу таҳдид Навалнийни қайтишдан ушлаб қолиши керак эди".

"Энди Навалний 3.5 йилга қамалиши мумкин. Кремл нуқтаи назардан, шу тариқа Россиянинг энг машҳур мухолифат вакилини кузда бўлиб ўтадиган Думага сайловлар ва 2024 йил В.Путиннинг эҳтимолий қайта саййланиши вақтигача йўлдан олиб ташлаш мумкин бўлади. Ягона савол - Кремл Россия мухолифатининг хос арбобини қамоққа юборишга журъат эта оладими? Заҳарланганидан кейин Навалний аввалгидан ҳам дунёга машҳур бўлиб кетди", - дейди нашр.

"Навалний, афтидан, Кремлни ўз ўйинига ўйнатмоқчи. Унинг фикрига кўра, Москвада у ғолиб чиқиши мумкин. Агар у аэропортдаёқ, энг муҳим халқаро телеканаллар камераси каршисида ҳибсга олиниб, панжара ортига ўтирса, бу режимнинг қўрқишини намойиш этади ва Россияни классик автократия сифатида фош этади".

"Агар у озодликда қоладиган ва ўз ишини давом эттиради ва ҳамон ғолиб бўлиб колаверади. Бир қаршада аҳмоқлик бўлиб кўринган нарса Путин учун имкониятга айланиши мумкин: Кремль, эҳтимол, Навалнийнинг сохта касаллигини кўрсатишга қарор қилади ва унга озодликда қолишга имкон беради. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, Россия президенти у Навалнийни қанчалик қадрсиз ҳисоблашини таъкидлашдан чарчамайди - декабр ойидаги йиллик матбуот анжуманида охирги марта айтганидан сўнг ўз танқидчиси номини бирон марта айтгани йўқ".

"Бу сценарий учун Кремлда имконият етарли, - қайд қилади нашр. – Шартли муддатни реал жазога айлантириш суд томонидан қонуний деб тан олиниши керак, ФСИН бу текширув ташаббуси билан чиққан. Бироқ бу ФСИН Навалнийга қамоқ жазоси билан таҳдид солаётган биринчи сафар эмас. 2015 ва 2016 йилларда маҳкама Навалнийни гўёки шартли муддат билан боғлиқ мажбуриятларни бўлганлик учун қамамоқчи бўлган. Бироқ ФСИН ташаббуслари суд томонидан блокланган", - дейилади мақолада.

"Навалний ҳозирча еркин қолса ҳам Россия давлати унинг ҳаётини заҳарлаш учун етарли имкониятларга ега бўлади. Москва ва вилоятдаги шерикларига нисбатан босим сусаймаяпти(...) Бундан ташқари, тергов қўмитаси (...) йил тугашидан сал олдин Навалнийга қарши янги иш очди."

"Навалнийга нисбатан Кремл кўп йиллардан бери толиқтириш стратегиясига асосий эътибор бермоқда – ва, эҳтимол шундай давом этади. Ҳозирча ҳеч нарса ундан воз кечиш режаларидан дарак брмаяпти", - дея хулоса қилади Die Welt.

Манба: Die Welt