Буюк Британия олий таълим муассасаларининг турли миллатларга мансуб талабалари ХХРда миллий озчиликлар ҳуқуқларининг камситилишига йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида айтдилар.
Акция қатнашчилари ғарба миллий озчиликлар учун концлагерлар номи остида кўпроқ маълум бўлган «қайта тарбиялаш лагерлари»ни тарқатиб юборишни талаб қилдилар.
Акция қатнашчилари «Йўқолсин этник тозалашлар!» шиорини қичқириб айтдилар ва «Геноцид!», «Уйғурлар ҳаёти ҳам қимматга эга!», «Уйғурлар учун адолат!» ёзувлари ёзилган плакатларни кўтариб олдилар.
Акция ташкилотчиларининг айтишича, ундан мақсад – жамоатчиликнинг ХХР да рўй бераётган жиноятларга, жумладан, меҳнат лагерларидаги мажбурий ишларга ва миллий озчиликлар вакиллари билан мафкуравий ишларга эътиборини жалб қилишдир
Улар жаҳон ҳамжамиятини Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном районидаги вазиятгага эътибор қаратишга чақирдилар. «Рўй бераётган воқеаларни сир сақлаб бўлмайди. Дунё бу вазиятга эътибор каратиши керак»,- деди акция қатнашчилари.
Акция қатнашчилари Хитойдаги «қайта тарбиялаш лагерлари»ни Иккинчи жаҳон уруши даврида у ердан ҳам ҳеч қандай ахборот олиш имкони бўлмаган Учинчи рейх концлагерлари илан қиёсладилар.
БМТ маълумотларига кўра, бу лагерларда бир миллиондан ортиқ уйғурлар мажбурий тарзда ушлаб турилибди.
Хитойнинг Пекин фикрига кўра, уйғур-мусулмонлар хитой тилига, шунингдек, кабий кўникмаларга ўқитилаётгани таъкидланган ушбу лагерлар мақоми ҳақида аниқ маълумот тақдим эта олмаслиги халқаро ҳамжамиятда чуқур ташвий уйғотади