loader
Foto

Олимлар орасида нега атеистлар кўп?

Nature журналида 1996 йил ўтказилган тадқиқотлар шуни кўрсатдики, тасодифан танлаб олинган олимларнинг 60,7 фоизи Худонинг мавжудлиги шубҳа ёки умуман ишонмаслигини билдирган. 1998 йил ўтказилган, Америка миллий фанлар академияси билан боғлиқ тадқиқот натижалари янада кутилмаган бўлиб чиқди, унга кўра, олий даражадаги ютуқлар учун аъзо бўлиш мумкин бўлган Академия аъзоларининг атиги 7 фоизи Худога ишонган, 72,2 фоизи эса Худога ишонмаслигини эълон килишга тайёр бўлган.

Турли даражадаги олимларнинг бошқа тадқиқтлари ҳам мавжудки, улар қуйидаги даражаларни кўрсатади: олимлар даражаси қанчалик юқори бўлса, уларнинг орасида диндорлар шунчалик кам бўлармиш.

• агар бутун АҚШ аҳолисини оладиган бўлсак, унинг тахминан 80 фоизи диндор ҳисобланади

• агар АҚШ олимларини оладиган бўлсак, уларнинг орасида 33 фоизи диндорлар, 41 фоизи атеистлар ҳисобланади, қолганлар эса ёки жавоб бермаган, ёки қандайдир бир мавҳум нарсага ишонади («универсал руҳ» ёки «олий кучлар»). Бироқ ҳатто уларни ҳа диндорларга қўшган тақдирда ҳам 60 фоиз диндорлар ва  40 фоиз атеистлар келиб чиқади. Шундай бўлсада, бу 80 фоиз ва ундан ортиқ диндорлар бўлган АҚШ аҳолисидан кескин фарқ қилади.

• «элита» тадқиқотчилик университетлари олимлари орасида 62 фоиздан сал кўпи атеистлар ёки агностиклар ва фақат 23 фоизигина Худога ишонади.

• миллий фанлар академияси аъзолари орасида 93 фоизи атеистлар ёки агностиклар ва фақат 7 фоизигина диндор ҳисобланади.

Шундай қилиб, кимнингдир илмий малакаси қанчалик юқори бўлса, унинг Худога ишониш эҳтимоли шунчалик паст бўларкан. Шунингдек, олимлар ёши қанчалик катта бўлса, уларнинг орасида динорлар шунчалик кам бўлиши ҳақида статистика ҳам бор. Бу, шунингдек, айнан илм-фан билан шуғулланиш давомида тўпланган билимлар ва тажрибалар диндорликни йўқ қилишини кўрсатади (гап ўтмишда динга қарши тарғибот бўлмаган АҚШ ҳақида кетяпти, СССР ҳақида эмас).

Креационистлар илоҳий яратилишга ишонган олимлар рўйхатлари билан ўйнашнинг катта мухлислари ҳисобланади. Бироқ, кўпинча бу рўйхатдаги олимлар Дарвин ўз ғояларини ошкор қилишидан олдин вафот этган экан. Бу атоқли олимлар у билан танишиш имконига ҳам эга бўлмаганликларини ҳисобга олиб, эволюция назариясини қабул қилмасликларини тахмин қилиш ўринли эмас. (Дарвин назарияси ўз исботини топмагач, жуда кўп олимлар Худога ишонишни бошладилар)

Тарих давомида далиллар базаси шундай бўлганки, барча илмий-услубий маълумотларни ҳисобга олган ҳолда диндор киши бўлиб қолавериш мумкин бўлган. Бироқ Дарвиндан кейин энг изчил эпистемологик позицияга атеизм айланади (диний деизмдан кўра кўпроқ). Бинобарин, ўтмишнинг кўплаб олимлари замондошларимиз бўлгани ва замонавий илмий маълумотларга эга бўлганида, атеист бўлиб қолишлари мумкин эмиш. Жумладан, таъкидлаш мумкинки, Дарвиндан олдин олимларнинг аксарияти диндор бўлган, Дарвиндан кейин эса олимларнинг аксарияти атеистлар ҳисобланади.

Демак, ўтмишдаги олимлар рўйхатлари тарихий контекстни яширади, энг мос келадиган хулосаларни эса олимлар диндорлиги ҳақида замонавий кўрсаткичларга асосланиб тузиш мумкин.

Хулоса

Мақолада зикр қилинган олимлар Ғарб олимлари бўлиб улар Ислом билан, яъни Ҳақ дин ва ҳақиқий тавҳид ҳақида тушунчалардан ғофил бўлгани учун олимлар орасида Худога ишонмайдиганлари кўпга ўхшаб кўринмоқда. Бир тарафдан тўғри ҳам, чунки Ғарбдаги насронийликда Исо алайҳиссаломни Ҳудо деб қабул қилишади. Табиийки, олимлар (соғлом ақл ҳам)  Худони одам, деб қабул қилмайди. Худони одам ёки осмонда ўтирган қандайдир бир чол, деб қабул қилмаган олимларни ноинсоф ва маккор атеизм тарғиботчилари ўз ҳисобларига ёзиб қўйадилар. Бу тўғри эмас албатта...

Сўнгги вақтлардаги илмий кашфиётлар Қуръон ва Суннатнинг ҳақ эканини исботлаб бермоқда. Қуръон ва тавҳид билан танишган жуда кўп замонавий олимлар Исломни қабул қилаётганлиги ҳақида мисоллар ҳам жуда кўп, Алҳамдулиллаҳ

Абу Муслим тайёрлади