loader
Foto

Теорема исботланди – Худо бор!

Лекин мен Исломнинг ҳақиқати ҳақида эмас, балки умуман олганда Худонинг мавжудлиги ҳақида гапиришни истардим. Ахир Унинг қандайлигини ўйлашдан олдин, аслида Унинг борлигига ишониш керак.

Келинг, қадимда мавжуд бўлган оддий фикрлардан бошлайлик. Табиатда мавжуд бўлган барча нарса ҳаракатда бўлади. Ҳатто қотиб қолган бўлиб кўринадиган тоғлар ҳам ҳаракатланади - бу фан томонидан тасдиқланган. Тегишли равишда, ҳеч нарса ўз-ўзидан ҳаракатга кела олмайди, бунинг учун ташқи таъсир манбаи талаб қилинади. Олдинги ҳаракатнинг манбаини чексиз излаш бефойда ва имконсиздир. Демак, ҳар бир ҳаракатнинг бошланиши бўлган нимадир бўлиши керак.

Бунга бизни жисмоний танани силжитиш учун унга ташқи куч қўллаш зарур деб айтадиган Ньютон қонуни ҳам ишонтиради. Дунёдаги бор нарсани нимага ҳаракатга олиб келади? Табиатми, юксак ақлми, самовий кучми? Бундай таърифларни кашф этган одамларнинг ўжарлиги чегараланмайди. Яратгувчининг етарлича номлари бор, янги нарсаларни ўйлаб топишнинг нима кераги бор?

Энди эволюционистлар ва материалистлар нуқтаи назаридан Ернинг яратилишини кўриб чиқайлик. Уларнинг фикрига кўра, ҳамма нарса ўз-ўзидан содир бўлган: сайёра Катта портлаш натижасида шаклланган бўлиб, унда ҳаёт сув ўсимлигида пайдо бўлган қандайдир қуйқанинг ривожланиши жараёнида пайдо бўлган... Бу каби фаразларнинг ўнлаб турлари мавжуд.

Бошқа нуқтаи назарга риоя қиладиган одамлардан сўрайликчи: агар йўқдан бор бўлиш имконсиз бўлса, унда Коинот унинг кенгайиши натижасида юзага келган сингулярлик нуқтаси қаердан пайдо бўлган ва биринчи тирик организм қаердан пайдо бўлди?

Жонсиз материядан тирик материя олиш имконсиздир - бу кўплаб илмий тадқиқотларда тасдиқланган. Агар истисно қилиш усули билан бориб, Яратувчининг борлигини тасдиқлайдиган бошқа далилларни чиқариб ташалсак ҳам, биз биринчи тирик жонзотларнинг пайдо бўлишининг Худодан бошқа бир сабабини топа олмаймиз. Кимнинг қўлдан келса, топсин ва таклиф қилсин.

Одам ўзининг чеклилиги, чегаралаб қўйилганлиги ва ўлимини англаб етадими? Ўйлайманки, фақат ақлсизлар ўзининг ўлмаслигини айтишади. Чекланганлик ва ўлимнинг ҳақлигидан хабардорлик қаердан пайдо бўлади? Худо буни одамларга доимо ўзининг чексизлиги, чегараланмаганлиги ва ўлмаслиги билан эслатиб туради.

Яъни, инсоннинг чеклилиги ўз-ўзидан чекланмаган Худонинг борлигидан далолат беради. Ахир, агар У бирор нарса билан чегараланганида эди, одамлар Унинг куч-қудратисиз мавжуд бўлмай қолган бўларди. Лекин биз мавжуд бўлганмиз, мавжудмиз ва то Худонинг иродаси шундай экан, мавжуд бўламиз. Агар бизнинг ҳаётимиз Худонинг иродасига боғлиқ бўлса, демак У бор ва У Яратувчидир.

Худонинг мавжудлигини Арасту, Эйнштейн, Исаак Ньютон, Майкл Фарадай, Вольтер, Дени Дидро, Иммануил Кант, Роберт Бойль, Уильям Шекспир, Иоганн Гёте, Виктор Гюго, М.В.Ломоносов, А.С.Пушкин каби машҳур кишилар тасдиқлаган.

Мен Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васаллам умматига ҳеч қандай алоқаси бўлмаган кишиларнинг нуқтаи назари ва фикрини ҳар ким танқидий баҳолай олиши учун ислом олимларини айтайлаб санаб ўтмадим. Ҳатто мусулмон бўлмаганлар ҳам биз Аллоҳ деб атайдиган олий кучнинг борлигини инкор қила олмадилар.

Охиргиси. Келинг, Худога ишонмайдиган кишининг қандай танлов олдида турганлиги ҳақида ўйлаб кўрайлик: ёки исталган вариантда ҳам унга ҳеч қандай нарса бермайдиган даҳрийлик, ёки Унга ишонганлик учун жаннат неъматларини ваъда қилган Аллоҳга ишониш.

Ҳамонки, «йўқотадиган нарсанинг ўзи йўқ» экан, ишонган маъқул эмасми? Муқаддас Қуръонда бир неча бор айтиб ўтилганки, бу дунё фақат ўйин-кулгидан иборат бўлиб, унда ютганлар ҳам, ютқазганлар ҳам бўлади. (Қуръон, 6:32; 29:64; 47:36; 57:20)

Ишонинг, акс ҳолда ютқазасиз!

Абу Муслим таржимаси