loader
Foto

Россия оммавий ахборот воситалари: арманларнинг ўзи черковга зарба берган

«Гўёки, Озарбайжон ҳарбийлари Шушадаги черковга мақсадли ракета ҳужумини уюштирганмиш. Озарбайжон армияси фақат ҳарбий объектларни нишонга олиб, шаҳар инфратузилмасига етказиладиган зарарни камайтиришга ҳаракат қилмокда. Арманлар ва Қорабоғ айирмачилари тинч аҳоли ва маданий қадриятлар ортига яширинаётгани эса, бошқа масала. Табиийки, бу ҳолатда «ҳамроҳ зарар» ўринга эга бўлиши мумкин, ахир уруш – бу уруш, барибир. Бироқ Озарбайжон армияси бир неча бор ўзининг принципиал позицияси – фуқароларга қарши ўт очмаслик ҳақида эълон қилган. Ўзлари фарёд қилиб сўраб олган сулҳни бир пулга олмаган арманлар эса, Озарбайжоннинг ухлаётган шаҳарларига зарба бериб, атайлаб болалар ва қарияларни нишонга олмокда. Хўш, улар бундан кейин қандай насронийлар бўлиши мумкин? Улар иймонга, инсонлар ҳаётига бефарқ бўлган нацистлардир», - деб ёзади рус нашри.

Озарбайжон дунёвий, кўп маданиятли мамлакат, дейилади мақолада.

«Жанубий Кавказнинг исломлашуви ҳақида гапириб, баъзи рус "экспертлари" ҳозир қилаётганидек, Озарбайжонга бармоқ билан ишора қилиш шунчаки кулгили. Бир жойнинг ўзида насроний Албания ва Шайбонийлар мусулмонлар ёдгорликлари мавжудлигини кўриш учун Боку бўйлаб ҳар қандай қўлланмага, бу шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари ҳақида ҳар қандай видеороликка қараш кифоя. Шунчаки мавзудан хабари бўлмаганлар учун: Озарбайжон миллий қаҳрамонлари пантеонида биринчи ўринда VIII-IX асрлардаги эронлик ҳарбий саркарда, дарвоқе, насроний Бабек туради. У умрининг ярмини – йигирма йилни – арабларига қарши курашга бағишлади.

Бокунинг марказидан 30 км узоқликда, Сурахоний қишлоғи чеккасида Оташгоҳ – олов ибодатхонаси мавжуд. Зардўштийлар сиғинадиган жой. Боку яқинида рус староверлари – молоканар «колхоз» бўлиб яшайди. Ҳеч ким уларга хўжалик ҳаётида ҳам, айниқса, диний ҳаётда ҳам халал бермайди. Бокунинг ўзида православ черковлари ва синагогалар ишлаб турибди. Лекин ксенофобия йўқ, динний ёки миллий мотивларда нафрат йўқ.

Қорабоғда-чи, босқинчи-арманлар нималар қилишди? Шушадаги, афтидан, ўз арман артиллерияси томонидан провокацион зарбадан зарар кўрган ибодатхонани қадимий деб бўлмайди. У Россия империясининг императори Алесандр III даврида, XIX асрнинг охирида қурилган. Черков биносининг энг қадимий қисми 1858 йилда қурилган қўнғироқ минорасидир.

Яна бир бор такрорлайман, гўёки вайрон қилинган осори атиқалар ҳақида дод-вой солиш керак эмас. у ҳеч қандай қадимий ёдгорлик эмас, балки қайта таъмирланган объект –  совет даврида у омбор ва гаражнинг бир қисми сифатида хизмат қиган. Бу пайтда у ярим вайрона ҳолатда эди,  ҳозирда энг кўп зарар кўрган черков гумбази йўқолиб кетганди. Яна бир бор такрорлайман: Озарбайжон ҳақ иш учун, ўз ери учун, ўз ҳудуди учун жанг қилмоқда. Мана 30 йилдан бери Арманистон босқини остида бўлган ҳудуд учун. БМТ 4 та резолюциясига кўра Озарбайжонга қайтарилиши шарт бўлган ерлар учун. Арманлар томонидан уюштирилган геноциддан кейин аҳолининг йигирмадан бир қисми қолган ҳудуд учун. Урушдан кейин, 30 йил давомида вайрона бўлиб, қишлоқлар ва шаҳарлар тикланмаётган ҳудуд учун. Бу Арманистон, худди Гитлерга ўхшаб, якшанба куни, тонгги соат 6:00 да қуролли провокация уюштириб, Озарбайжонни жавоб тариқасида кенг кўламли жанговар ҳаракатлар бошлашга мажбур қилди. Бу Арманистон, ҳозирда Россияда ишлаб чиқарилган «Скад» ва «Точка У» ракеталари билан фронт чизиғидан узоқда жойлашган Озарбайжон шаҳарларига зарба бермоқда. Бу Арманистон, фронтдаги мағлубиятдан сўнг сулҳ сўраб олиб, дарров уни бузган ва озарбайжон аёллари, болалари ва кексаларни ўлдираётган. Бу ҳақида билиш керак, бу ҳақида ёдда тутиш керак!» -деб ёзади Gurkhan.