Россиялик ҳарбий эксперт Александр Михайловский "Московский комсомолец" нашрига берган шарҳида шундай фикр билдирди.
Михайловский Боку томонидан қўлланган ҳарбий ҳийлаларни қайд этди. Озарбайжон эски совет самолёти Ан-2 ни (машҳур "кукурузник") учувчисиз учиш аппаратларига айлантирди. Арманистон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими бу самолетларни осонлик билан йўқ қилиб, душман ҳаво кучларига қарши курашда муваффақият ҳақида ҳисоботлар берди. Кейин маълум бўлишича, "кукурузник"лар уларга қўйилган вазифани: фронт чизиғи бўйлаб учиш ва Арманистон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимини ўзига ўт очишга мажбур қилиш, шу тариқа рақиб техникасининг дислокацияси ҳақида аниқ маълумотлар етказиш вазифасини бажарган. "Сўнгра маҳаллий (Арманистон) ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимининг барча "Оса" ва "Стрела" зенит ракета комплекслари аниқ зарбалар билан йўқ қилинган", – деди россиялик эксперт.
Озарбайжоннинг учувчисиз учиш аппаратларри қандай қилиб Арманистон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими эътиборидан четда қолишга муваффақ бўлди, деб сўралганда, Михайловский шундай жавоб берди: "Биринчидан, Арманистон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими айнан ҳужум қилишга мўлжалланган дронлар томонидан йўқ қилингани аниқ эмас. Бу Исроилда ишлаб чиқарилган Harop камикадзе-дронлари бўлиши мумкин эди. Улар ёқилган радар сигналига қаратилади. Бу кўпроқ арман ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизими гурҳларининг бепарволигини ва душманни менсимаслиги кўрсатади.
Совет армиясида мавжуд бўлган нормативларга мувофиқ, ҲҲМ тизими гуруҳи мўлжални аниқлаш ва ракетани учириши 1-2 дақиқа ва ракета отилган жойни тарки этиш ва бошқа жойгы кучишга максимум ўн дақиқа бериларди. Нима учун унда улар ўзларини топишга имкон берди ва эски жойида қолди? Афтидан, улар душмандан бундай ҳаракатларни кутишмаган.
Бундан ташқари, агар разведкачи-дрон бир нишон учун лазерли кўрсатма берса, бир ҳужумчи-дронқурилма жойлашган жойдан бир неча километр масофадан лазерли тизимга эга "ақлли" ракеталар билан ёппасига ўт очиши мумкин."
Михайловский Арманистон ҲҲМ тизимининг С-300 комплекси йўқ қилинишини Озарбайжон учувчисиз аппаратлар авиациясининг катта ғалабаси деб атади. Унинг таъкидлашича, паст учаётган учувчисиз аппарат ички ёнув двигателида ишлайдиган самолет, вертолет ёки катта дронларни аниқлаш ва йўқ қилиш учун мўлжалланган С-300 нинг нишони бўла олмайди.
"Паст учаётган дрон-камикадзе – уларнинг нишони эмас. Бунинг учун аввалроқ йўқ қилинган якин масофа билан ишлайдиган ҲҲМ жавоб бериши керак эди. Бундай вазифаларни "Оса", "Стрела", "Панцирь-С" бажариши мумкин", – таъкидлади эксперт.