loader
Foto

Дарвинизмга орқадан берилган уч зарба

«Бизнинг максимал дастуримиз Дарвиннинг назариясини дарсликлардан чиқариб ташлашдир - дейди 15 ёшли мактаб ўқувчиси Мария Шреибер қатъият билан. - Эволюция инсоннинг маймунлардан келиб чиққанлигини исботламайдиган сохта илмий назария, деб ҳисоблайман. Шунинг учун эволюционизм ҳозирги шаклида мавжуд бўлишга ҳақли эмас. Синфдошларим, бу орада менинг қарашларимни ҳурмат қилишади ва уларнинг кўпчилиги фикрларимга қўшилади. Биз жиддий, ишонарли далилсиз бизга нимадир юклатилишига қаршимиз...»



Мактаб ўқувчиси Марияни отаси Кирилл ҳам қўллаб-қувватлайди:

— Илмий парадигмани ўзгартириш муддати аллақачон етиб келди. Бу қачондир содир бўлиши керак эди, чунки дарвинизмни танқид қилиш ўн йиллар давомида тўпланиб келмоқда. Ҳозир  рақибларимиз барча замонавий биология Дарвин назарияси асосида қурилган, деб айтишмоқда. Хўш, нима бўпти?! Бир пайтлар география ва астрономия ҳам ернинг ясси эканлиги ҳақида ғояга асосланган эди.

Албатта, маълум вақт олдин бундай мулоҳазаларга эътибор бермаслик мумкин эди, лекин ҳозир эмас – Маша ва Кирил Шрайберлар аллақачон гўё мактаб ўқувчилари ҳуқуқларини поймол қиладиган ва уларнинг дастурларида уларга ер юзида ҳаёт келиб чиқиши ҳақида ягона нуқтаи назарни мажбуран қабул қилдирадиган таълим вазирлиги қарши Санкт-Петербург судига даъво аризаси билан чиқди. Шунинг учун олимлар истаса-истамаса, энди биологиянинг барча асосий тамойилларини ҳимоя қилиши керак бўлади.

ХУДОНИНГ РАҚОБАТЧИСИ

Мана 150 йилдирки, эволюция назарияси одамларни тинч қўймаяпти. Буларнинг барчаси унинг биринчи нашри -1500 нусхада- икки кун ичида сотиб тугатилган Чарлз Дарвиннинг "Табиий танланиш йўли билан турларнинг келиб чиқиши" китоби билан бошланган. Шу пайтдан бошлаб дарвинизм билан боғлиқ тортишувлар бошланди ва бу вақт ичида мунозара - жонли табиатнинг ўзи каби - ривожланиб, мослашиб, ўзгариб борди. Охир-оқибат, дарвинистларнинг энг муросасиз душмани - католик черкови ҳам Папа Пий XIIнинг Humanis Generis мурожаатномасида Дарвин назариясини тан олди.

Лекин охирги пайтларда ҳаётнинг келиб чиқиши ҳақида баҳс-мунозара янги куч билан авж олди, шуниси ғалатики, эволюция механизмларини назарияси ва унинг талқин таркибида камчиликларни аниқлашни бошлаган олимлар ўзлари бунда айбдор бўлиб чиқди.

Масалан, жорий йилнинг феврал ойида Лондондаги Қироллик илм-фан жамияти олимлар бу ерда ҳаёт пайдо бўлиши мумкин, деб тахмин қилган вулқонли манбаларда ўтказилган тажрибалар натижаларини тақдим этиб. Бироқ, профессор Дэвид Димернинг фикрича, тажрибалар шуни кўрсатдики, гил ва вулқон жинслари миқдори юқори бўлган илиқ сувлар, аксинча, микроорганизмлар пайдо бўлишининг олдини олади. Натижада 514 нафар олим "табиий танланиш назариясига шубҳа билан қараш" деган ҳужжатни қабул қилдилар.

Айни пайтда бу академик низолар илмий доиралар чегарасидан ташқарига чиқиб, судларда ҳақиқий жангларга сабаб бўлади. Мисол учун, Қўшма Штатларда архиепископ Джеймс Ашшер суд орқали Дарвинизм назариясини ман қилиш ва унинг ўрнига барча дарсликларга дунёнинг яратилиш санасини киритишни талаб қилди - епископнинг ҳисоб-китобларига кўра, Парвардигор эрамиздан аввалги 4004 йил 23 октябрда, оқшомлардан бирида коинотни яратиш бошлади. Суд орқали Дарвиннинг назарияси Аргентинада тақиқланди ва кўп ўтмай, Италия таълим вазирининг ўзи эволюцияни танқид қилди.

Энди бу тўлқин Россияга етиб келди ва Дарвин назариясининг танқидчилари бу ишни судда ютиб чиқиш учун барча имкониятларга эга. Зеро, у илмий дунё томонидан тушунганингиздек, суд жараёнида далилий вазнга ега бўлмаган баъзи тахмин ва фаразлар билан қабул қилинганлиги учун назария деб аталади. Гап турларнинг келиб чиқиши ва эволюцияси назарияси таркибида учта энг заиф жиҳат ҳақида кетяпти.



БИРИНЧИ МАСАЛА

Олимларнинг фикрига кўра, Ерда ҳаёт тахминан 4 миллиард йил олдин юзага келган ва ҳозирги барча биологик турлар умумий бир аждод – ибтидоий микроорганизмдан тарқалган. Бироқ палеонтологик тадқиқотлар бу фикрнинг унчалик тўғри эмаслигини кўрсатади. Ҳақиқатан ҳам, ер юзида дунё океани пайдо бўлиши биланоқ, дарҳол сувда биринчи микроорганизмлар пайдо бўлди. Уч миллиард йил давомида улар океанда сузиб юришган ва эволюция қилишга уринмаган ҳам. Бундан 530 млн йил олдин, Кембрий даврининг бошида сайёрамизнинг бу биринчи аҳолиси тўсатдан бутунлай йўқ бўлиб кетди. Уларнинг ўрнига кўплаб янги тирик мавжудотлар - замонавий организмларнинг деярли барча турларининг аждодлари пайдо бўлди. Ернинг биологик тарихидаги бу сирли воқеа кембрий портлаши деб аталди.

Бироқ, олимларнинг фикрича, ер юзида ҳар 30-35 млн йилда бир марта йирик биологик ҳалокатлар содир бўлади. 200-250 млн йил ичида тахминан бир марта глобал ҳалокатлар содир бўлади. Бундай глобал ҳалокатларга, масалан, 65 млн йил олдин динозаврларнинг йўқ бўлиб кетиши киради. Бундан 245 млн йил муқаддам, Перм даврида барча фаунанинг деярли 95 фоизи ҳалок бўлганда Ер юзида яна ҳам сирли фалокат содир бўлди.

Аммо кембрий портлашининг ўзига хос томони шундаки, биринчи бактериялар билан янги кўп ҳужайрали мураккаб организмлар ўртасида ҳеч қандай алоқа бўлмаган. Биронта «ўтиш модели» бўлмаган. Барча ҳайвонлар бир вақтнинг ўзида ва жуда қисқа вақт ичида — 5 млн йил ичида пайдо бўлди.

Аслида, кембрий портлаши эволюциянинг изчил назариясини йўқ қилди. Буни биринчи бўлиб Дарвиннинг ўзи китобининг охирги нашрига сўзбошида шундай ёзган: "Ҳозирги кунда бу ҳодиса (кембрий портлаши) тушунарсиз бўлиб қолмоқда ва бу китобда ишлаб чиқилган фикрларга қарши ишончли далил сифатида кўриб чиқилиши мумкин".



ИККИНЧИ МАСАЛА

Дарвин назариясига иккинчи йирик зарба – ҳар хил ҳайвон турлари ўртасида ўтиш даври шаклларининг қолдиқлари йўқлигидир. Ёки, аксинча, "ўтиш шакллари" нинг узоқдаги "аждодлари" ва ундан кам бўлмаган узоқдаги "авлодлари"билан бирга бир вақтда яшаганлигини ишонарли исботлайдиган тош қотган қолдиқларнинг кўплиги.

Мисол учун, бир пайтлар балиқлар ва амфибиялар ўртасида латимерия шаклида "ўтиш модели" - ўпка рудименти бўлган билан балиқ бўлган, деб ишонилади. Аммо 1938 йилда Ҳинд океанида тирик ва кучга тўлган - унинг тарихий аждодлари аниқ нусхаси бўлган латимерия топилди. Бироқ, олимларнинг аниқлашича, ҳозирги латимерия фақат катта чуқурликда яшайди ва сув юзасига кўтарила олмайди, қуруқликка чиқиши ҳақида эса гапирмасак ҳам бўлади.

Яна бир мисол, отларнинг фараз қилинган аждоди, олдинги панжаларида тўртта бармоғи бўлган кичик гиракотерий (ёки эогиппус). Олимларнинг фикрига кўра, вақт ўтиши билан, гиракотериянинг бармоқлари бир туёққа айланган, кейин у сезиларли даражада ҳажми ошган ва йирик тишлари ўсиб чикиб, бошқа парҳезга ўтган. Худди шу геологик қатламларда гиракотерий қолдиқлари ва одатий отлар қолдиқлари топилган.



УЧИНЧИ МАСАЛА

Учинчи заиф нуқта - маймунсимон инсон аждодларининг қолдиқлари йўқлиги. Одатда инсоннинг келиб чиқиши ҳақида гап кетганда, олимлар бир пайтлар табиатшунос Эрнст Геккел томонидан чизилган диаграммани кўрсатишади: бу ерда чўккалаб турган маймун, кейин – букчайиб турган питекантроп, кейин-неандертал ва бутун занжирни эса қўлидаги найза билан баланд бўйли кроманьон одам якунлайди. Гўёки ҳамма нарса оддий ва аниқдай кўринади.

Бироқ, агар олимлар бу аждодлар чизиғини нимага асосланиб тузганига қизиқиб кўрсангиз, ҳафсалангиз пир бўлиши аниқ – табиатда ҳеч қандай «маймунсимон одамлар» скелетлари йўқ. Фақат бош чаноғи ва қўл суякларининг парчалари топилган - масалан, 1960 йилда антрополог Луис Лики бош суягининг бир нечта парчаларини топган бўлиб, олимнинг тахмин қилишича, бу одам ва горилланинг гибридига ўхшаш жонзотга тегишли бўлган. Ўз кашфиётига асосланиб, Луис Лики приматларнинг янги тури - Homo habilis, яъни маҳоратли одам кашф этилганини эълон қилди. Бу жонзотдан ҳеч қандай қолдиқ топилмаса-да, маҳоратли одам аллақачон барча дарсликлардан қатъий ўрин олган.

ХАВФЛИ ТЕНГ ҲУҚУҚЛИЛИК

Замонавий олимлар бу "қийин саволлар"ни сезмасликка ва муҳокама қилмасликка ҳаракат қилишади. Аслида, бу тушунарли - назариянинг ҳар қандай қисми учун далил йўқлиги бутун замонавий илм-фанни шубҳа остига қўйиб, табиий танлаш тамойилига қарши тура олмайди. - Эволюция назарияси дарвинизмга бориб тақалмайди, у илмий далилларга асосланади, - дейди академик Эдуард Кругляков. - Эволюцион биология ўтмишни тушунтиришдан кўра, бугунги қатор муаммоларни ҳал қилиш, масалан, ирсий касалликларга сабаб бўладиган генларни ажратиш учун ҳаракат қилади. Дарвинизмга ҳужум эса, аслида, ҳали ҳам дунёвий бўлиб турган жамиятимиз ҳаётига одобсизлик аралашувининг энг ёрқин усулидир.

Бироқ, агар суд тўсатдан олимлардан маймундан қачон ва қандай қилиб одам пайдо бўлганини исботлашни талаб қилса, улар ҳеч нарса билан жавоб бера олмайди. Бироқ, уларнинг мухолифлари ҳам Худо нур ва зулматни қачон ва қандай ажратганлиги ҳақида далил келтира олмайдилар. Бироқ, "жаҳолатпараст"лар бунга аралашмайди, бугун улар барча назарияларнинг тенглигига рози.

Мавжуд назариялар

Ердаги ҳаёт қандай пайдо бўлгани ва ривожлангани ҳақида замонавий олимлар фақат тахмин қилишлари мумкин. Бугунги кунда тўртта маълум назария мавжуд бўлиб, уларнинг ҳар бири ўз афзалликлари ва камчиликларига эга.



1. Креационизм

Барча тирик мавжудотларнинг илоҳий келиб чиқиши назарияси

Мазмуни: Аллоҳ оламни, осмон ва ерни яратган ва улар билан барча тирик мавжудотларни яратган. Чунки шундай бўлишини истаган. Назария 3 минг йил олдин шакллантирилган.

Плюслар: Барча саволларга универсал жавобни ўз ичига олади: "чунки Аллоҳ таолонинг иродаси!»

Минуслар: Бу борада ҳар қандай кейинги илмий тадқиқотлар ва тараққиёт зарурати йўқ – нималарнидир яна тадқиқ этишнинг нима кераги бор, чунки ҳайвонлар ва ўсимликлар таснифлаш усули асосчиси, олим Кал Линней айтганидек, «уларнинг Парвардигор қанча яратган бўлса, шунча аниқ турлари бор».



2. Градуализм

Чарлз Дарвин томонидан биринчи марта ишлаб чиқилган эволюция ва босқичма-босқич ривожланиш назарияси  

Мазмуни: ер юзидаги тирик мавжудотларнинг барча турлари битта умумий аждоддан — шаклсиз амёбадан келиб чиққан. Сўнгра турлараро қаттиқ кураш ва табиий танлаш миллиардлаб йиллари бор эди, атроф-муҳитнинг ўзгарувчан шароитларига энг яхши тарзда мослашиши мумкин бўлган турлар омон қолиши мумкин.

Плюслар: Дарвин назарияси илм-фан ривожига катта туртки берди.

Минуслари: Бу назария исботланмаган аммо бу назариядан бошқа ёвуз назария келиб чиққан, масалан социал-дарвинизм, фашизм ва ҳк.



3. Катастрофизм

"Сакрашсимон" ҳаёт назарияси

Мазмуни: Янги биологик турларнинг пайдо бўлиши (шунингдек, бошқа ҳаёт шаклларининг оммавий қирилиб кетиши) айрим планетар фалокатларнинг натижасидир. Ҳеч қандай эволюция йўқ, ҳаёт портлашсимон тарзда ривожланади. XIX асрнинг бошларида француз табиатшуноси Жорж Кювье томонидан шакллантирилган.

Плюслари: Градуализм назарияси каби зерикарли эмас.

Минуслари: Ҳалокатлар нима учун содир бўлиши ва умуман ҳаёт қаердан келиши аниқ эмас.



4. Панспермия

Ернинг космосдан "юқтириш" назарияси

Мазмуни: Дастлабки микроорганизмлар Ерга қадимда метеоритлар билан олиб келинган. Бегона бактериялар, илиқ сувда эригач, эволюция қонунларига кўра фаол равишда кўпая бошлади. (Бошқа версияга кўра, биз барчамиз ўзга сайёраликлар томонидан клонланганмиз.) ХХ аср бошларида рус олими Владимир Вернадский томонидан ишлаб чиқилган.

Плюслар: Креационизмга нисбатан янада илғор ва янги версияси.

Минуслари: Космосдаги ҳаёт қаердан келиб чиққанлиги маълум эмас. Метеоритларда тош қотган бегона бактериялар ҳали топилмаган ва ҳк.