Компьютер ва интернент алгебра, алгоритм ва информатика асосларининг асосчиси бўлган Абу Жафар Муҳаммад ибн Мусол ал-Хоразмий асарларисиз пайдо бўлмаган бўларди, дейди Ислом тамаддуни бўйича етакчи немис мутахассисларидан бири Волфганг Гюнтер Лерх.
"Машҳур немис математиклари Адам Ризе, Карл Фридрих Гаусс ва Курт Гедел ўз тадқиқотларини алгоритмнинг асоси унга бориб тақаладиган ал-Хоразмийнинг илмий кўрсатмалари асосида ташкил қилган бўлиб, уни информатиканинг отаси деб ҳисоблайдилар", - дейди Лерх.
Унинг сўзларига кўра, "бугунги кунда интернетнинг муҳимлиги ҳақида биронта баҳс-мунозара буюк мусулмон астрономи ва математиги, ҳозирги Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида жойлашган Хоразм вилоятидан бўлган олим томонидан кашф қилинган алгоритмга ҳаволасиз ўринга эга бўлиши мумкин эмас".
"Ал-Хоразмий худди унинг машҳур ватандоши, илмий картография асосчиси, географ Абу Райхон Беруний каби Ислом оламининг машҳур олимларидан биридир", деб қайд қилади Лерх.
"Ал-Хоразмий асарларининг латин тилига таржима қилиниши Европага математика ва информатика соҳасида замонавий назариялар ишлаб чиқишда бебаҳо ёрдам кўрсатган. Ўзнинг «ал-жабр вал муқобала» асарида Ал-Хоразмий алгебра ва алгоритмга асос солган ва математик тенгламаларни ечишда рақамлар ва белгилардан фойдаланишни бошлаган, бу ҳарфлар ва символларга таянадиган юнон тизимидан фарқ қиларди", - деди исломшунос.