loader
Foto

Фейсбукнинг Исломга қарши алгоритми

Тадқиқот муаллифларининг хабар беришича, ўнг инжилчи-насронийлар кичик гуруҳи Фейсбукда кўп сонли исламофобия саҳифалари яратган бўлиб, мақсади Трамп сиёсатини қўллаб-қувватлайдиган тармоқ яратиш ва мусулмонларга нисбатан нафрат уйғотиш ҳисобланади.

Масалан, Фейсбукдаги “Черные за Трампа” ва “Евреи за Америку” саҳифалари, хусусан, молиявий жиҳатдан насроний-инжилчи фаолларидан Келли Монро Куллберг билан боғлиқ бўлиб, у “америка тарихи”га “адолат” бахш этиш лозим деб таъкидлайди.

Аслида Куллберг гуруҳининг мотивлари анча хунук. Бу қаторга АҚШ президенти Дональд Трамп манфаатларига хизмат қилиш ҳамда мусулмонларга нисбатан қўрқув ва нафрат уйғотиш мақсадида Фейсбукда манипуляциялар киради. Таъкидлаш жоизки, АҚШда оқ миллатчилар 2019 йилнинг дастлабки беш ойи давомида мусулмонларга қарши нафрат негизида 500 дан ортиқ жиноят содир этдилар.

Snopes сайтининг аниқлашича, умумий ҳисобда Фейсбукда 24 саҳифа Куллберг билан боғлиқ. Уларнинг орасида «Христиане за Трампа», Женщины за Трампа», «Евангелисты за Трампа» саҳифаларини алоҳида ажратиб кўрсатиш мумкин.

Бу саҳифаларда айрим постларнинг муаллифлари мусулмон муҳожирлар оқ американинг «маданият таназзули ва асоратга тушиши»га ёрдам беради ва хизмат қилади деб таъкидлайди.

Бу 24 саҳифа умумий ҳисобда 1,4 миллион обуначига эга бўлиб, уларнинг сони ўсишда давом этаётгани, шунингдек, уларнинг муаллифлари мусулмонларга қарши риторикаси ўсиб бораётганлиги ҳам хавотир уйғотади.

Яъни Куллберг платформадан фойдаланувчилар амал қиладиган тамойилларини бузади. Унинг саҳифалари, ижтимоий медиа-платформалар исламофобия контенти яратадиган таҳдидларни жиддий қабул қилмаслигини ёдга солиб, аввалгидек фаол бўлиб қолавермоқда.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти терговчиси Янги Ли, “Фейсбук аввалбошдан мўлжалланган мақсадга зид равишда эндиликда йиртқич бир ҳайвонга айланди” деди ва ушбу ижтимоий тармоқ «қаттиқ ғазаб, зиддиятлар ва низолар» қўзғатиш воситасига айланган эканлигини қўшимча қилиб қўйди. Ли шунингдек, Фейсбукни Мянмада роҳинжа-мусулмонлар геноцидини ҳаракатлантирувчи куч ҳисобланишида айблади.

Мен ўтган йил Фейсбук қандай қилиб мусулмон озчиликларга, айниқса, саводхонлик даражаси паст бўлган мамлакатларда экзистенциал хавф туғдириб, ижтимоий тармоқда пайдо бўлаётган мусулмонларга қарши фитналар сони ошиб бораётгани ҳақида ёзгандим.

The Guardian учун фош қилувчи мақоласида британиялик мусулмон журналисти Хусейн Кесвани унинг олдида Твиттерда мусулмонларга қарши мем ва постлар билан чиққан “исламофоб тролл” Филл билан учрашганида у 2017 йилдан бошлаб деярли ҳар куни уни Фейсбукдаги мусулмонларга қарши сайтлар, блоглар ва гуруҳлардан олинган фотосуратлар билан «спам» қилиб ташлаганини билиб олганини маълум қилган.

Кесвани Фил ОАВ асосий манбаларидан ва олдиндан бичиб-тўқилган, холис бўлмаган Би-би-си манбаларидан «Буюк Британия аҳолиси ва сиёсатчилари «иллюминат»лар махфий лақаби остида назорат қилинадиган конспирология блоглари томон» четлаша бошлаган деб хулоса чиқаради.

Сўнгра у оқ ахолини оқ бўлмаган муҳожирлар ва мусулмонлар билан алмаштириш мақсадини кўзлайдиган яҳудийлар фитнаси мавжуд деб таъкидлайдиган «буюк алмаштириш назарияси»ни ўргана бошлади. Бу назарияга, хусусан, Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги терактлар содир этган террорчилар ҳам амал қилган.

“Фил менга муқаррар демографик ўзгаришларни тадқиқ этган ҳолда соатлаб вақтини YouTube да ўтказганни айтган. Бу видеоёзувлардан у «ислом махфий равишда Буюк Британияни эгаллаб олаётгани»ни билиб олган”.

Нафрат негизида мусулмонларга қарши жиноятлар жуда тез ўсмоқда. Хусусан, Германияда 2018 йил нафрат негизида мусулмонларга қарши 813 та жиноят қайд қилинган. Буюк Британияда бундай мусулмонларга қарши жиноятлар сони умумий жиноятлар сонининг 50 фоизини ташкил қилади. Шубҳасизки, Фейсбук ва бошқа ижтимоий тармоқлар платформаларининг исломий экстремизм контентини самарали бостириш каби мусулмонларга қарши ёки ультра-ўнг эктремистик тарғиботни назорат қилиш ёки йўқотишга қодир эмаслиги бу инқирозда муҳим роль ўйнайди.

Тўғри, Фейсбук яқинда ўз платформасида оқ миллатчиларни тақиқлаши ҳақида маълум қилди. Ушбу қарор ижтимоий тармоқ исломофобия мемлари ва постларини ўчириб ташламаганликдан иборат бўлган Крейстчерч масжидидаги ҳужумдаги роли учун қаттиқ қораланганидан кейин қабул қилинди.

Масалан, 2018 йил Buzzfeed News таҳлили шуни кўрсатдики, Республика партияси мансабдор шахслари 49 штатда «2015 йилдан бошлаб мусулмонларга очиқдан-очиқ ҳужум қилган», бунда мусулмонларга қарши кайфиятлар ўз сайловчилари билан асосан Фейсбук орқали ўртоқлашилган.

Боз устига, исламофобия Фейсбук учун ажойиб даромад манбаига айланди, Куллберг гуруҳи ва унга ўхшаганлар хайр-эсон тўпламоқда ва шу маблағларлари ҳисобидан мусулмонларга қарши контентли жамиятлар ва саҳифалар ривожланмоқда.

Бутун дунё бўйлаб масжидлар ва мусулмон озчилкларига ҳужумлар уюштирлаётган ҳамда исламофобия сиёсати ва риторикасини илгари сураётган шароитларда Фейсбук учун мусулмонлар ҳақида контентни ўзгартириш борасида кескин ўзгаришларни амалга ошириш вақти келди.

Абу Муслим таржимаси

ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР (КАЛИТ СЎЗ БЎЙИЧА)

Фейсбукдан Қуръон сари