loader
Foto

Фейсбукдан Қуръон сари

Қуръони каримга ихлос билан берилганлар сони кўпми (ёки ҳеч бўлмаганда унга вақт ажратадиганлар)? Бу ичкиликка муккасидан кетган, золимлар ва ўз фарзандларини ўлдирувчи кишиларни адолат учун курашувчиларга, оламларнинг Раббийсига ибодат қиладиган мазлум, тақводор мўминларнинг ҳимоячиларига айлантирадиган китобдир. Агар бу китоб қалбимизга тинчлик олиб кириб, уни ўтмишдаги истакларнинг кишанларидан озод қилса, шубҳасизки, у бизни муаммоларимиз, ташвишларимиз ва хавотирларимиздан халос қилишга қодир. Бироқ, бутун ҳаётимиз давомида биз бошқа ҳар қандай муносабатларни янада муҳимроқ деб ҳисоблашни давом эттирсак, унинг қудратли таъсири кучини ҳеч қачон бошдан кечира олмаймиз.

Баъзиларимиз Қуръон билан муносабатларни йўлга қўймоқчи бўлардик, аммо бу жараённи зерикарли, мураккаб ва узоқ муддатли деб топишимиз мумкин. Биз статус янгилаш, фотосуратлар қўшиш ва жонли виртуал суҳбат олиб борадиган ижтимоий тармоқларга жуда ўрганиб қолганмиз. Биз кулгили расмлар ва изоҳларга қизиқамиз. Бизга тирик одамлар, сўзлар алмашиниш, дўстлик – агар ҳақиқий бўлмаса, унда ҳеч бўлмаганда тармоқдаги дўстлик зарур. "Дўстлар"га қўшилганларни биз кўпинча умуман танимаймиз ҳам!

Аслида, буларнинг барчаси ва ундан ҳам кўпроғини Қуръон бизга тақдим этиши мумкин. Биз Аллоҳнинг ёрдами билан онгимизда ўзгариш юз беришини ҳис қилишимиз ўзимизга боғлиқ. Қуйида улар ёрдамида ҳаётимизни Қуръон билан боғлаш ва шу туфайли, агар бунга Аллоҳнинг иродаси бўлса, бу ҳаётда яхшироқ бўлиб, келажак учун ўзингизни тайёрлашга ёрдам берадиган айрим усуллар келтириган.

Фейсбукдан илоҳий китоб томон

Биз Фейсбук ва бошқа турли ижтимоий ва оммавий тармоқларда нималар топамизки, бизни такрор ва такрор, гоҳида кунига бир неча марта қайтиб киришга мажбур қилади? Эҳтимол, бу биз ўзгарган статусларни ўқиш ёки янги фотосуратларни кўриш орқали бошдан кечираётган янгиликни ҳис қилишдир? Ёки шарҳларни ўқиётганингизда сиз қадрлайдиган туйғу борми? Ёки сизни дарҳол алоқа ўрнатиш имконияти қизиқтирадими? Ёки, эҳтимол, уни зерикишдан қиляпсизми? Мана энди сизни шахсан бошқарадиган барча сабабларни олинг ва уларни Қуръонга нисбатан қўлланг.

Сиз Нуҳ, Мусо, Исо, Марям, Лут ҳақида ўқиганингизда, уларнинг курашлари ёки Худога даъват этган одамлар ҳақида ўқиганингизда, буни "янгиланишлар"деб билинг. Қуръон суҳбатлари, Элчилар билан одамлар ўртасидаги низолар - улар "постларга шарҳ" бўлсин.

Мария нимадир айтади, ҳар нарсага қодир Парвардигор жавоб беради. Исо шогирдларига нимадир айтади, улар унга жавобан луқма ташлайдилар. Мусо Фиръавннинг деворига ёзади, Фиръавн жавоб беради ва кейин у Фейсбукдан, яъни дунёдан бутунлай ўчириб ташланади. Илоҳий китоб ҳар қандай ижтимоий тармоққа қараганда анча қизиқарли, кишини ўзига тортадиган ва янгидир. Биз уни қўшиб олишимиз ва уни Энг яхши дўстимиз деб белгилашимиз керак.

Баъзан биз дўстларимиз билан мулоқот қилиш имкониятини бериши сабабли ижтимоий тармоқларга ўрганиб қолган эканимизни билиб қоламиз. Келинг, Қуръонни ўз одатимиз деб ҳисоблаймиз, ахир у бизга Худо билан мулоқот қилиш имкониятини беради. Илоҳий китобни ўқиш давомида, агар сиз "менга ёқди" деб айтишни истасангиз, "алҳамдулиллаҳ!" деб айтинг. Сиз мукофот оласиз, "Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман" (Иброҳим сураси, 7). Агар сиз статусга шахсан жавоб беришни истасангиз, қўлларингизни кўтаринг ва дуо қилинг! Тармоқда мақсадсиз изоҳ бериш ўрнига, сизни эшитадиган ва сизга жавоб берадиган Ягона Зот билан алоқангизни яхшироқ мустаҳкамланг!

Жаннат ва Дўзахнинг тавсифларини ўқиб, билингки, бу сизнинг эътиборингизни жалб қилиш ва сизга таъсир қилиш учун парвардигор томонидан "юкланган" нарсалардир; агар расм сизни ҳайратда қолдирса ёки даҳшатга солса, ҳаракатлар билан шарҳ беринг! Жаннат аҳлига қўшилишга имкон берадиган нарсаларни бажаринг ва Жаҳанамнинг азобли оловига олиб келиши мумкин бўлган нарсалардан узоқроқ туринг. Бундай "шарҳ" охиратда давом этадиган натижаларни беради, Агар у Аллоҳнинг иродаси бўлса, у сизни бу ва келажакда севганларга тайинлайди. Қуръон сизнинг энг яқин дўстингиз бўлсин.

Кўпинча, ғам-андух чекиб ёки ёлғиз бўлиб қолганимизда, хурсанд бўлганимизда ёки шунчаки, бўш вақтимиз бўлганда, биз ижтимоий тармоқларда постлар қолдирамиз. Ўз туйғуларимиз, фикрларимиз билан ўртоқлашишни, кун давомида нималар рўй бергани, режаларимиз қандай экани ҳақида гапириб беришни истаймиз. Биз Фейсбук тармоғига энг яқин дўстимиз каби муносабатда бўламиз, у ерда ишлар қандайлигини текширамиз, тез-тез сайтга кириб турамиз. Шу билан бир пайтда, бу кизиқишларимиз доирасини ўзгартириш имконияти ҳамдир. Келинг, Аллоҳнинг Китобини ЭНГ ЯХШИ ДЎСТ деб атаймиз. Ўзингиз учун, эртадан бошлаб Қуръон ҳақида «Энг яхши дўст» деб гапира бошланг.

Агар сиз одамлар орасида энг яхши дўстингиз бўлса, унинг муҳим хабар етказишини билсак, телефонга қандай қилиб чопиб боришимизни эсланг. Соҳил бўйлаб юриш ёки кечки овқатда суҳбатлашиш орқали биргаликда қандай кулишингизни эсланг. У сизни доимо тинглашга тайёр бўлган, сиз учун доимо вақт топадиган ягона одам эканини билиб, унинг рақамини қандай тераётганингизни эсланг. Энди унинг ўрнига Қуръонни тасаввур қилинг. Агар сиз Қуръонни энг яхши дўстингиз қилсангиз, у сизни чақираётганини билиб, сизга фойда келтирадиган нарсаларни сиз билан баҳам кўришга, сизни ўргатишга ва сизни бахтли қилишга тайёр эканингизни билиб, унга яқинлашасиз. Агар сиз хафа бўлсангиз, ёлғизликни бошдан кечирсангиз ёки йўқотишга дуч келган бўлсангиз, энг яхши дўстингизга мурожаат қилинг, уни юрагингизга босинг, очинг ва ўқишни бошланг, унда топадиган нарсаларни чуқур ҳамдардлик билан ўқинг, унинг қалбга хуш ёқадиган хайрихоҳлик, унинг мукаммал донолиги, айнан сизнинг саволларингизга жавоб бериш қобилиятидан завқланинг.

Агар сиз, масалан, мактабга борганингизда, иш топганингизда, соғайиб кетганингизда, орзу қилган одам билан турмуш қурганда ёки фарзандингиз учун қувонган ҳолда чексиз бахтли бўлсангиз, завқ-шавқдан сакрашга тайёр бўлсангиз, бу китобни олиб, қувонч кўз ёшларини тўкинг,  аслида сизни бахтли қилган нарсаларни сизга берган Ягона Зотга қайтиб келишингизни билган ҳолда завқ-шавқ сўзларини айтинг.

Қуръонни Энг яхши дўст қилиб олсангиз, онгингизда бу шунчаки Муқаддас Китоб эмас, балки ҳаётингиз чўққиси, биринчи ёрдамчингиз, ажралмас йўлдошингиз, мураббийингиз ва сирларингиз сақловчи – Энг яхши дўст деган кескин ўзгариш рўй беради. Қуръонни Энг яхши дўст қилган ҳолда муносабатларни йўлга қўйинг, биз у билан муносабатларни йўлга қўйишни ўрганишимиз лозим. Энг яхши дўстлар бир кечада пайдо бўлмайди, чунки инсон билан бўлган муносабатимиз доимо мустаҳкамланади. Қуръон билан ҳам худди шундай. Қуръон ҳар доим ёнингизда, сиз учун энг яқин бўлишни кутади. Нима учун? Чунки биз Қуръон билан муносабатларни бошлаганимизда, аслида бизни яратган ва бизни бошқа ҳар кимдан яхши биладиган Зот билан муносабатда бўламиз. Аллоҳ Таоло (қудсий ҳадисда) бундай марҳамат қилган: “Мени бандам қандай гумон қилса, Мен шундайман. Мени зикр қилганида, у билан биргаман. Агар ёлғиз ўзи зикр қилса, Мен ҳам Ўзим зикр қиламан. Агар Мени жамоат орасида зикр қилса, Мен унинг жамоатидан ҳам яхшироқ гуруҳ орасида зикр қиламан. Агар банда Менга бир қарич яқинлашса, Мен унга бир газ яқинлашаман. Агар Менга бир газ яқинлашса, Мен унга бир қулоч яқинлашаман. Агар у Менга юриб келса, Мен унга югуриб бораман.

(Яъни, бандам турли ибодат ва яхшиликлар билан яқин бўлса, Мен ундан ҳам зиёда иноят ва карамларим билан меҳрибонлик қиламан)”. Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Худо ҳақида ўйлаганимизда, биз Унга яқинроқ бўлишга ҳаракат қилсак, У бизни кутиб олишга шошилади. Шундай қилиб, биз Қуръон билан муносабатларимиз орқали Унга шошилайлик.

Ўзингиз учун шароитлардан қатъи назар, кун давомида ўқишингиз керак бўлган муайян миқдордаги Қуръон матнини белгиланг. Сиз тушунадиган тилда ўқинг. Агар сиз Араб тилида ўқий олсангиз ва ўқиганингиздан бирор нарсани тушунсангиз, Араб тилида ўқинг, лекин таржима билан. Аллоҳ (У муқаддас ва буюк) уни тушунишлари ва у орқали яшашлари мумкин бўлиши учун Қуръонни араблар тилида нозил қилган. Шунинг учун, ҳаётингизда муҳим бўлган тилда ўқинг, ҳар куни ўқинг – бир сурадан, йигирма саҳифадан. Имкон қадар кўпроқ ўқинг - лекин доимо одат бўлиб қолсин, чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Амалларнинг энг афзали – оз бўлса ҳам, давомий бўлганидир», деганлар. Қуръонни ҳар куни, бутун йил давомида ўқинг, Рамазонда бир вақтнинг ўзида кўп ўқиб, кейин унутиб юборишдан яхшироқ. Агар сиз йилига бир марта учрашсангиз, қандай қилиб мукаммал муносабатлар қуришингиз мумкин?

Эҳтимол, Фейсбук - бу алоқалар қўллаб-қувватлаш ва танишувларни учун ажойиб восита, лекин уларга берилиб кетиш бизга кўпинча бир онлик фойда келтирадиган воситаларга қарам қилади. Аллоҳнинг китоби алоқа ва мулоқотнинг беқиёс воситасидир, чунки у бизни коинотнинг Яратувчиси билан боғлайди, бу орқали сиз бу ва абадий ҳаётда сезиларли фойда олишингиз мумкин.

Келинг, Аллоҳнинг китобига, энг яқин дўстимизга, Қуръонга мурожаат қилайлик, чунки энг яхши "менга ёқади" - бу Сизнинг ҳаётингиз Аллоҳга ёқишидир. ".. Аллоҳ улардан рози бўладир. Улар Аллоҳдан рози бўладир. Ана ўшалар, Аллоҳнинг фирқасидирлар. Аё, огоҳ бўлинглар, албатта, Аллоҳнинг фирқаси, ҳа, ўшалар ютувчилардир " (Мужодала сураси, 22)

Манба: SuhaibWebb.com

Абу Муслим таржимаси