loader
Foto

Трампнинг мероси: АҚШ нинг 45-президенти дунёга нима қолдиряпти?

Шу билан бирга, ҳатто президентлик лавозимини тарк этар экан, Трамп классик сиёсатчининг антиподи бўлиб қолмоқда. Шунинг учун миллий аҳамиятга эга бўлган расмий баёнотларни матбуот анжуманларига қараганда ўз твиттери орқали кўпроқ эълон қилган одамнинг президентлигига якун ясаш вақти келди.

«Американи яна буюк қилиш»

Унинг ваколатлари муддати давомида рўй берган кўп сонли омиллар ва ҳодисалар тўпламини ҳисобга олмасдан, Трампнинг президентлигини таҳлил қилиш жуда қийин. Жаҳон сиёсати институти директори Евгений Магданинг фикрига кўра, Трамп фаолиятининг бошида иқтисодий ўсиш ҳам, АҚШ ишлаб чиқаришининг мамлакат ҳудудига қайтиши ҳам, «Make America great again» шиорини татбиқ этиш ҳам ўринга эга бўлган. Бироқ, кейин пандемия бошланди ва у Трамп президентлигига жиддий ва салбий таъсир кўрсатди. Шу билан бир пайтда, эксперт Трампнинг овозларни ҳисоб-китоб қилиш вақтидаги ҳаракатларига ҳам эътибор қаратади ва бу тарих бўйича дасрликлардан ўрин олишини башорат қилади, тўғри, ижобий нуқтаи назардан эмас, деб айтади.

«Трамп омили», яъни Оқ уй томонидан сиёсий ноаниқликлар – бу ўтган 4 йил давомида дунё у билан яшашга кўникиб қолган нарсадир. Ҳатто президентлик лавозимини тарк этаркан, Трамп барибир ўзига хос бўлган экспрессив тарзда ҳаракат қилади, дейди Халқаро тадқиқотлар маркази директори Владимир Дубовик.

«Трамп ўз ваколатларини бажаришга киришганида ҳокимият тепасига тизимсиз бир кимса, бадавлат эканлигига қарамасдан, америка истеблишменти ва сиёсий элита вакили бўлмаган киши келганлиги аниқ эди. Бундай ҳолат АҚШ да кўп йиллардан бери биринчи марта рўй берди. У нафақат бу лавозимга тайёрланмаган эди, балки ўзи ҳам айтишича, унинг вазифаси – одатий тизимни йўқ қилиш, унинг қоидалари ва тартиблари билан бирга одатий америка сиёсати меъёрларига путур етказишдан иборат эди. Ўйлайманки, Трамп бу вазифанинг уддасидан чиқди, радикал популистлар, миллатчилар ва нативистлар (мигрантларга қарши бўлганлар) – бўлғуси сиёсатчиларга ўрнак бўлди. Унинг асосий мероси шундан иборатки, у популистик шиорлардан фойдаланиб, ўзи учун кўп тарафдорларни қандай тўплаш, шунингдек, твиттердаги аккаунтини хавфли ахборот қуролига айлантириб, бу ишларни анъанавий медиа воситаларга зид равишда амалга ошириш мумкинлигини кўрсатди. АҚШ учун Трампнинг президентлик даври бу – «муқобил далиллар» ёки оддий қилиб айтганда, ҳақиқатдан кейинги гаплар гуллаб яшнаган давр», – деб ҳисоблайди Владимир Дубовик.

Шу билан бир пайтда, экспертнинг таъкидлашича, айнан Трамп кўчалар ва оддий одамларнинг овозига айланди.

"Шуниси диққатга сазоворки, демократик партия электоратини республикачилар билан алмашганда бурилиш юз берди. Хусусан, республикачилар бу сафар расмий равишда бўлса-да, лекин кўпинча оддий фуқаролар, маълумотсиз ишчилар, қишлоқ ва чекка ҳудудлардаги одамлар тоифасини ифодалашди. Шу билан бирга, демократлар бу сайловларда таълим олган одамлар, ёшлар ва ҳар қандай озчиликлар томонидан қўллаб-қувватланди", - дейди Дубовик.

Шундай қилиб, Трамп том маънода Американи ағдар-тўнтар қилиб юборди, нафақат ахборот таъсири ва тарғибот усулларини ўзгартирди, балки америка сиёсий анъаналаридаги одатий тенденцияларни ҳам чалкаштириб ташлади.

Бутун дунёга қаршими, йўқми?

Афтидан, келажакда америка етакчилиги инқирози ва «Американи яна буюк килиш» стратегиясининг барбод бўлиши айнан Трампнинг номи билан боғланади, гарчи, истиқболли тадқиқотлар халқаро маркази эксперти Николай Капитоненконинг таъкидлашича, АҚШ нинг 45-президенти бунда айбдор бўлмаса ҳам.

"АҚШ позициясининг заифлашуви унинг президентлигидан анча олдин бошланган ва воқеаларнинг ҳар қандай ривожида ҳам давом этган бўларди. Бу куч салоҳиятлари оқими билан белгиланадиган воқеликдир. Президентлар унга бироз бошқача муносабат билдириши мумкин, лекин уни ўзгартира олмайди", - ҳисоблайди Капитоненко.

Унинг фикрига кўра, АҚШ ташқи сиёсатининг негизида реализм ва прагматизм доктринаси ётарди, унинг негизида Вашингтоннинг асосий муносабатлар жуфтликларида – Хитой, ЕИ ва Россия билан позицияларини кучайтириш кўзда тутилганди. Экспертнинг таъкидлашича, гарчи натижа шубҳали бўлган бўлсада, у қадар драматик ҳам эмас эди: Трамп ҳеч қаерда жиддий хато қилгани йўқ.

"Европа билан муносабатлардаги назорат қилинадиган инқироз рискли, лекин оқилона чегаралардаги стратегия эди. НАТО аъзоси бўлган Европа мамлакатларидан жамоавий хавфсизлик учун кўпроқ пул тўлаш ва Россияга нисбатан қатъийроқ позиция эгаллашни талаб қилиш – бунда ҳеч қандай янгилик йўқ. Муносабатларда ихтилоф содир бўлмади, инқирозни бартараф қилиш мумкин – аммо Трамп "Шимолий оқим -2"да қаттиқроқ позицияни эгаллай олди. Хитой билан қарама-қаршиликнинг янги босқичи ҳам бемалол тахмин қилса бўладиган ва ҳар қандай президент даврида ҳам содир бўлган бўларди. Ўтган йилнинг жанговар риторикасига қарамасдан, янги совуқ уруш бошланмади, аммо узоқ муддатли геосиёсий рақобат мавжуд. У кейинги бир неча йил давомида жаҳон сиёсатининг характерини белгилаб беради. Россия билан алоқалар прагматик бўлди. Вашингтонни қизиқтирган масалалар бўйича кучли позициялардан мулоқотда Байден ҳам шундай қилади. Трампдан кейинги дунё бир оз низолироқ бўлди, лекин унинг айби билан эмас", - хулоса қилади эксперт...