loader
Foto

Ернинг шарсимонлиги

Кун ва туннинг алмашиниши фақат Ернинг шарсимон шаклда эканлигида ўринга эга бўлиши мумкин. Шундай қилиб, фақат шу сўз (таквир) асосида Қуръон бизга ҳақиқатлардан бирини очиб беради. Чунончи, Ер юмалоқ шаклда эканини. Назиат сурасининг 30-оятида айтиладики: «Ва ундан сўнг ерни тухум шаклида қилди», бу эса ернинг ейиқ шаклда эканидан далолат беради.

Тарихдан маълумки, Ғарб инквизицияси ҳатто 16-асрда ҳам ернинг шарсимон шаклда эканини исботлашга ҳаракат қилган олимларни қоралаган ва гулханда ёққан.

Бундай бўлишига сабаб, черков фанга қарши эди. Мисол учун, поляк олими Николай Коперник, ернинг шарсимон шаклда эканини, унинг ўз ўқи атрофида ва қуёш атрофида айланишини билсада, черков инквизициясидан қўрққани сабабли сукут сақлашни маъкул кўрган. Коперникнинг янги илмий кашфиёт ҳақидаги «Осмон жисмлари ҳаракати ҳақида» китоби унинг ўлимидан сўнг дунё юзини кўрган. 18-асргача бу китоб Ғарбда тақиқланган адабиётлар рўйхатидан ўрин олган.

Ер ҳақида ҳақиқатни Коперникдан кейин машҳур италян олими Галилео Галилей ёзган. Бироқ инквизиция суди, Галилейни гулханда ёқиш билан қўрқитиб, уни оммавий равишда ўз қарашларидан воз кечишга мажбур қилган. Лекин суддан кейин Галилей «Ер барибир айланади», деб пичирлагани ривоят қилинади.

Коперник ва Галилейнинг фикрларига қўшилган бошқа бир италян олими Жордано Бруно шафқатсиз инквизиция томонидан ўтда куйдирилган.

Шундай қилиб, «ривожланган Ғарб» ҳатто 16-асрда ҳам ернинг ўз ўқи атрофида айланиши, унинг шарсимон шакли ҳақидаги ҳақиқатни қабул килишни истамаган бир пайтда, Ислом олами 11-асрдаёқ бу илмий далил ҳақида билган. Ҳар бир мусулмон бу фикрнинг ҳақиқат эканлигига ишонган. Бундан ташқари, тарихий манбалар шуни кўрсатадики, мусулмон олимлари бу ҳақида 11-асрдан олдин ҳам ёзган. Уларнинг барча кашфиётлари Қуръон оятларига асосланган.

11-асрдаёқ Беруний томонидан ернинг юмалоқ шаклда экани исботлаб берилган. Бундан ташқари, Беруний ернинг ўз ўқи атрофида ва қуёш атрофида айланиши, шунингдек, ернинг тортишиш кучи ҳақида ёзган.

Бу масалада Ньютондан бир неча аср илгарилаб кетган Беруний ёздики: «Агар мендан «агар ер айланадиган бўлса, нимага унда тоғлар, дарахтлар, барча жонли ва жонсиз нарсалар коинот маконига учиб кетмайди?» деб сўрасалар, мен жавоб бераманки «Бу ернинг айланиши ҳақида бизнинг кашфиётимизга зид келмайди. Чунки ҳамма нарса ернинг марказига тушади. Демак, ернинг марказида тортишиш кучи мавжуд. Айнан шу «тортишиш кучи» ҳамма нарсанинг ҳар ёққа сочилиб кетишига имкон бермайди»